← Назад
Решение #79753 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 131 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 131 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 131 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2505/338-сонли
2025 йил март ойининг «20» куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат
айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов,
судланувчи М.Бадалов ва унинг ҳимоячиси адвокат Г.Ашуроваларнинг
иштирокида, Бадалов Мансурбекга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Бадалов Мансурбек (BADALOV MANSURBEK), 1990
йил 31 декабрь куни Андижон вилоятида туғилган,
миллати
ўзбек,
Ўзбекистон
Республикаси
фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, уч нафар
фарзанди бор, ишсиз, муқаддам судланмаган,
Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани, Янгибўстон
ҚФЙ, Кимёгар кўчаси, рақамсиз уйда рўйхатда
туриб, вақтинчалик Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани,
Бешчинор
МФЙ,
5-мавзе,
37-уй,
25-хонадонда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқатворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз
вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси
2-қисми билан айбланган.
Суд, судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга
баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Бадалов Мансурбек фоҳишахона ташкил этиш
мақсадида 2025 йил 21 январь куни соат соат 20:45ларда Рахматов Феруз
Фахриддин ўғли ва Абдуманнонова Нигинабону Бахтиёр қизиларининг
жинсий алоқа қилишлари учун 500.000 сўм эвазига ўзининг вақтинча
яшаш манзили бўлган Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Е-мавзеси, 4-уй
54-хонадонида фоҳишахона ташкил этиб келаётганлиги аниқланиб,
М.Бадаловдан холислар иштирокида 500.000 сўм миқдоридаги пуллар
ашёвий далил сифатида олинган.
Судланувчи М.Бадалов суд мажлисида айбига иқрор бўлиб, у
2024 йилнинг ноябрь ойида Андижон вилоятидан Тошкент шаҳрига
онасини даволатиш учун келганлигини, уни Тошкент шаҳри доимий
яшаш жойим йўқлиги сабабли Чилонзор тумани Е-мавзе, 4-уй,
54-хонадонига вақтинча яшаш учун жойлашганлигини, сўнг у онасини
даволатиб бўлганидан кейин уларни Андижон вилоятига жўнатиб
юборганлигини, ўзи эса Тошкент шаҳрида қолиб, йўловчи ташиш
фаолияти билан шуғулланиши, шу вақтда онасини даволатиши учун унга
пул зарурлиги сабабли Телеграм каналига уйига ижарачи олиши ҳақида
эълон қолдиргани, 2025 йил 21 январь куни унга олдиндан таниш
бўлмаган бир йигит кейинчалик унга маълум бўлишича исми “Феруз
Рахматов” исмли шахс қўнғироқ қилиб, у телефон рақамни ўзининг
танишларидан олганлигини ва у севган қизи билан дам олиш учун уй
излаб юрганини айтиб, ундан дам олиши учун шароит яратиб беришини
сўраганлигини, шу вақт ундан қанча вақтга уй кераклигини
сўраганлигини, у эса соат 06:00гача ижарага олишини айтганлигини,
унга 600.000 сўм эвазига у айтган вақтигача уйини ижарага бериб
туриши мумкинлигини айтганлигини, Ф.Рахматов у айтган нарх тўғри
келмаслигини ва унга 500.000 сўм бериши мумкинлигини айтганлигини,
у айтган нархга рози бўлиб, унга уйининг манзили кўрсатилган
локацияни ташлаб берганлигини, орадан кўп вақт ўтмасдан у қўнғироқ
қилиб, уйининг олдига келганини айтганлигини, унга 54-хонадонига
киришини айтганлигини, шу вақт Ф.Рахматов ўзининг таниши билан уни
уйига келиб, ундан уйнинг шароитлари билан таништириб чиқишини
сўрашганлигини, у эса уларга уйнинг шароитлари билан
таништирганлигини, уйнинг шароити уларга маъқул бўлганидан кейин
Ф.Рахматов унга келишувларига кўра 500.000 сўм миқдоридаги пулларни
берганлигини, у Ф.Рахматовдан пулларн олиб, уларга сочиқларни бериб,
ўзи ташқарига чиқиб кетганлигини, у уйининг пастига тушган вақтида
уни олдига фуқаролик кийимидаги ИИО ходимлари келиб, ўзларини
таништириб, ундан уйида ким борлигини ва уларни уйига олиб
чиқишини сўрашганлигини, у ИИО ҳодимларига ҳеч қандай қаршилик
кўрсатмасдан уларни уйига олиб чиққанлигини, шу вақт уларга эшикни
рахматов очганлигини ИИО ходимлари Ф.Рахматовдан ушбу хонадонга
нима мақсадида келганлигини сўрашган вақтида, Ф.Рахматов бу уйга
савган қизи билан жинсий алоқа қилиш учун келганини ва уларга 500.000
сўм эвазига ушбу хонадонда шароит яратиб берганлигини айтганлигини,
ИИО ходимлари ундан Ф.Рахматов берган 500.000 сўм миқдоридаги
пулларни тақдим қилишини сўрашганлигини, у Ф.Рахматов берган
500.000 сўм миқдоридаги пулларн ичўнтагидан чиқариб, ИИО
ходимларига тақдим қилганлигини, ИИО ходимлари ундан пулларни
олишганидан кейин ўзларида бўлган ксеронусхадаги пуллар билан
солиштиришган вақтида ушбу пуллар тадбир учун ишлатилган пуллар
эканлигини аниқлашганлигини, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини,
ёлғиз боқувчи эканини, қарамоғида уч нафар вояга етмаган фарзанди
2
борлигини инобатга олиб, суддан унга нисбатан енгиллик беришини
сўради.
Судланувчи М.Бадалов унга эълон қилинган айбловга иқрор бўлсада,
унинг айби жиноят иши хужжатларида мавжуд бўлган қуйидаги
далиллар билан ўз тасдиғини топган.
Жумладан, гувоҳ Ф.Рахматов суд мажлисида, ҳақиқатдан ҳам
2025 йил 21 январь куни уни олдиндан таниши бўлган
Н.Абдуманноновага қўнғироқ қилиб сўхбатлашган вақтида, у билан
жинсий алоқа қилишга келишганлигини, сўнг у таниши билан жинсий
алоқа қилиш учун уй излаб, телеграм ижтимоий тармоғига
кирганлигини, кейин унга олдиндан таниш бўлмаган шаҳс кейинчалик
унга маълум бўлишича “Мансурбек” исмли шахс қолдирган эълонни
кўрганлигини, уқолдирган эълонида Чилонзор тумани Е-мавзеси 4-уй,
54-хонадонида соатлик ва суткалик ижарага берилаётганини маълум
қилганлигини, сўнг у шу куни соат тахминан 20:00 ларда мурожжат учун
қолдирилган телефон рақамига қўнғироқ қилиб, унга қиз бола таниши
билан дам олиш учун уй излаётганини айтганлигини, кейин у неча соатга
уй олмоқчилигини сўраганлигини, у эрталаб соат 05:00-06:00 ларга қадар
банд қилмоқчилигини айтганлигини, кейин М.Бадалов унга таниши
билан жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб бериши мумкинлигини
эвазига унга 600.000 сўм миқдоридаги пулларни бериши кераклигини
айтганлигини, у 600.000 сўм жуда кўплигини ва у 500.000 сўм
миқдоридаги пулларни бериши мумкинлигини айтганлигини, у айтган
нарх М.Бадаловга мақул келганидан кейин унга уйнинг манзили
кўрсатилган жойлашув ташлаб берганлигини, у ушбу жойлашув бўйича
М.Бадаловнинг хонадонига яъни Чилонзор тумани Е-мавзеси 4-уйнинг
олдига бориб, М.Бадаловга қўнғироқ қилганлигини, шу
вақт у
54-хонадонига кириши мумкинлигини айтганлигини, кейин у ҳам
Н.Абдуманнонова билан бирга 54-хонадонга кирганлигини, у ерда
уларни М.Бадаловнинг ўзи кутиб олганлигини, у уйга кирганидан кейин
М.Бадаловга уларни уйнинг шароитлари билан таништиришини
сўраганлигини, У уйнинг шароитлари билан таништириб бўлганидан
кейин, унга 500.000 сўм миқдоридаги пулларни берганлигини, кейин эса
М.Бадалова уларга сочиқларни олиб келиб, унинг ўзи кўчада бўлишини
айтиб, уйдан чиқиб кетганлигини, у ҳам хонадон эшигини қулфлаб,
ётоқхонага кириб, Н.Абдуманнонова билан жинсий алоқа қилишга
киришаётган вақтида эшик тақиллаб қолганлигини, у бориб, эшикни
очган вақтида уйга Мансурбек билан бирга фуқаролик кийимидаги ИИО
ходимлари келганлигини кўрганлигини, ИИО ходимлари ундан бу
ҳонадонга нима мақсадида келганини сўрашганлигини, уларга таниши
билан жинсий алоқа қилиш учун келганини ва улар жинсий алоқа
қилиши учун М.Бадалов 500.000 сўм миқдоридаги пуллар эвазига ушбу
хонадондан шароит яратиб берганлигини айтганлигини, шу вақт ИИО
3
сўрашганлигини, шу вақт М.Бадалов чўнтагидан у берган 500.000 сўм
миқдоридаги пулларн олиб, ИИО ҳодимларига тақдим қилганлигини,
ИИО ходимлари ушбу пулларни ўзларида бўлган нусхадаги пуллар билан
солиштиришган вақтида ушбу пуллар тадбир учун ишлатилган пуллар
эканлигини аниқлашганлиги ҳақидаги кўрсатуви билан;
бундан ташқари, судланувчи М.Бадаловнинг айби, ариза, бирламчи
тўпланган иш ҳужжатлари, тушунтириш хатлари, ҳодиса жойини кўздан
кечириш баённомаси ва илова қилинган фотосуръатлар, овоз ёзиш
мосламасини ва пул маблағини тақдим этиш, ашёвий далилни олиш,
юзлаштириш, нарсани кўздан кечириш, видео тасвирни олиш, видео
тасвирни кўздан кечириш баённомалари ва илова фотосуръатлар, овозли
ёзувлар стенограммаси, нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш
тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида
текширилган бошқа далиллар мажмуи билан тўлиқ ўз тасдиғини топган.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи М.Бадаловнинг
“фоҳишахона ташкил этиш ёки сақлаш”да ифодаланган жиноий ҳаракати
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми билан тўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги 1-сонли “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 1-бандида “Судларнинг эътибори
жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва
жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга
қаратишлари лозим”лиги, 3-бандида “Жиноят кодексининг 8,
54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий
хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши
керак”лиги
ҳақида
тушунтириш
берилган.
Қарорнинг
26-бандида, озодликдан маҳрум қилиш жазо тариқасида оғир ва ўта оғир
жиноятлар содир этган шахсларга, шунингдек судланувчининг шахсини
инобатга олган ҳолда – ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир
бўлмаган жиноятларни содир қилган шахсларга нисбатан, агар бундай
шахсларни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатишнинг имкони
бўлмаса, қўлланилиши кўрсатиб ўтилган.
Суд, судланувчи М.Бадаловга жазо тайинлашда судланувчининг
аёллигини, айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини,
муқаддам судланмаганини, ёлғиз боқувчи экани, қарамоғида уч нафар
вояга етмаган фарзандлари борлигини Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган
жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб баҳолайди.
4
содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф
этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7,8-моддаларида
кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган
жиноятнинг
ижтимоий
хавфлилик
даражасини,
жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб,
аёллигини, айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини,
муқаддам судланмаганини, қарамоғида икки нафар вояга етмаган
фарзанди борлигини, оилавий ва моддий ахволи оғирлигини инобатга
олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми билан
озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462,
463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Бадалов
Мансурбек
(BADALOV
MANSURBEK)
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисмида назарда тутилган
жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан
яшаш жойини сутканинг соат 22:00 дан соат 06:00 га қадар тарк этишини
чеклаш орқали 2 (икки) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
М.Бадаловга қуйидаги чеклашлар юклатилсин:
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасига асосан М.Бадаловга
сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат 22:00дан эрталабки соат 06:00га
қадар яшаш жойи, яъни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бешчинор
МФЙ, 5-мавзе, 37-уй, 25-хонадондан чиқиш чеклансин ва унга қўшимча:
- маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш
жойини тарк этмаслик;
- оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик;
- алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилмаслик.
М.Бадаловга озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан
қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига
юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмида кўрсатилган оқибатлар
юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин.
Жазони ижро қилиш Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани ИИО ФМБ
бошлиғи зиммасига юклатилсин. Жазо муддати пробация гуруҳида
ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
5
М.Бадаловга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш
тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор
қилинсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи
томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
А.А.Мухиддинов
6