Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2201/448 Дата решения 18.08.2022 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Хусаинов Жамшид Холмуродович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Ответчик / Подсудимый “Hisorakgidrokurilish” МЧЖ масъулияти чекланган жамияти
Source ID 881688 Claim ID 2766037 PDF Hash ea78e0757ec94450... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси МЖтКнинг 271-моддаси збекистон Республикаси МЖтК 271 law
нинг 274-моддаси нинг 274 law
нинг 238-моддаси нинг 238 law
нинг 28-моддаси нинг 28 law
БКнинг 289-моддаси БКнинг 289 law
БКнинг 294-моддаси БКнинг 294 law
СКнинг 246-моддаси СКнинг 246 law
СКнинг 272-моддаси СКнинг 272 law
ушбу Кодекснинг 265-моддаси ушбу Кодекс 265 code_article
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
БКнинг 201-моддаси БКнинг 201 law
ИПКнинг 279-моддаси ИПКнинг 279 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy 180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А” Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ж.Ачилов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ж.Хусаинов Қарши шаҳри 4-1802-2201/448-сонли иш Қашқадарѐ вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ж.Хусаинов раислигида, М.Бозоров ва А.Арзиевдан иборат таркибда, судья катта ѐрдамчиси Т.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар вакили Н.Абдиров, (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари А.Тохиров, Р.Қодиров (ишончнома асосида) ишторокида, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 майдаги ҳал қилув қарорига нисбатан “Hisorakgidroqurilish” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти асосида ишни Қашқадарѐ вилоят суди биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Hisorakgidroqurilish” масъулияти чекланган жамияти (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади) ва Хитой Халқ Республикасининг “ORIEMAC INTERNATIONAL HOLDING LIMITED” корхонаси ўртасида “Xuzhou Construction Machinery Group Co.,Ltd” заводида ишлаб чиқарилган умумий баҳоси 353 200 АҚШ доллари бўлган махсус техникаларини (2 та “Автогрейдер”, 6 та “Дорожний каток”) етказиб бериш тўғрисида 2020 йил 10 июлда OM2020G93D рақамли шартнома тузилган. Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси (бундан буѐн матнда даъвогар деб юритилади)нинг “Тўрткўл” ТИФ божхона постида жавобгар номига 35009/08.09.20/0001240 ва 35009/17.09.20/0001292-сонли божхона юк декларациялари асосида божхона имтиѐзи қўлланилган ҳолда импорт қилинган махсус техникалар эркин муомалага чиқарилган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 20 мартда 2436-рақам билан рўйхатдан ўтган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида”ги идоралараро қарорига (ҳужжат 2021 йил 3 декабрда кучини йўқотган) мувофиқ тасдиқланган иловага кўра, импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғи тўлови бўйича имтиѐзлар ушбу Рўйхатга ТИФ ТН кодлари киритилган янги технологик ускуналарга қўлланилади ҳамда бутловчи ва эҳтиѐт қисмларга, агарда улар битта контрактга (шартномага) мувофиқ технологик жиҳозлар билан бирга ажралмас қисми сифатида етказиб берилган тақдирда татбиқ қилинади. Янги технологик ускуна деганда – “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида божхона расмийлаштируви вақтида, унинг ишлаб чиқарилган йили 3 йилдан кўп бўлмаган технологик ускуна тушунилади. Олиб келинадиган технологик жиҳозларнинг ишлаб чиқарилган йилини тасдиқлаш учун “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига божхона расмийлаштируви пайтида олиб киритилаѐтган технологик жиҳознинг ишлаб чиқарилган йилини тасдиқловчи ишлаб чиқарувчи заводнинг техник паспорти ѐки жиҳозларни улар томонидан ишлаб чиқарилганлиги, жумладан ишлаб чиқарилган йили тўғрисидаги тегишли маълумотларни ўз ичига олган ишлаб чиқарувчининг ҳужжати тақдим этилиши белгиланган. Даъвогар томонидан 2021 йил 10 майдаги “Товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назоратини ўтказиш тўғрисида”ги қарорига аосан жавобгар номига расмийлаштирилган божхона юк декларациялари ўрганиб чиқилган ва натижада божхона расмийлаштируви пайтида олиб киритилаѐтган махсус техникаларнинг ишлаб чиқарилган йилини тасдиқловчи ишлаб чиқарувчи заводнинг техник паспорти ѐки жиҳозларни улар томонидан ишлаб чиқарилганлиги, жумладан ишлаб чиқарилган йили тўғрисидаги тегишли маълумотларни ўз ичига олган ишлаб чиқарувчининг ҳужжати тақдим этилмаганлиги аниқланган. Жиноят ишлари бўйича Тўрткўл туман суди томонидан ушбу маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш жараѐнида жавобгар томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиш учун маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича тўпланган материални қайта суриштирув ҳаракатларини олиб бориш учун бошқармага юборилган. Даъвогар мазкур ҳужжатларни ҳақиқийлигини текшириш мақсадида 2021 йил 26 ноябрда Хитой Халқ Республикасининг “Xuzhou Construction Machinery Group Imp.&Exp.Co.,Ltd” корхонасига 03-2/22-5645-сонли хат билан мурожаат қилган. Хитой Халқ Республикасининг “Xuzhou Construction Machinery Group Imp.&Exp.Co.,Ltd” корхонасининг 2022 йил 12 январдаги 1201/1-сонли жавоб хатида, тақдим қилинган махсус техникаларнинг ишлаб чиқарилган йилини тасдиқловчи ҳужжатлар ва муҳрлар ҳақиқий эмаслиги маълум қилинган. Жиноят ишлари бўйича Тўрткўл туман судининг 2022 йил 18 февралдаги қарори билан жавобгар томонидан импорт қилинган махсус техникаларни олиб киришда божхона қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган ва маъмурий жазо қўлланиш муддадлари ўтиб кетганлиги муносабати билан ҳуқуқбузарга нисбатан тўпланган маъмурий иш ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 271-моддаси 7-бандига асосан тугатилган. Шунга кўра, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан қўшимча равишда ҳисобланган 544 875 422,11 сўм божхона тўловларини ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 26 апрелдаги ажрими билан ишга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган. Ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги каби важларини келтириб, судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида учинчи шахс қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили иштирок этмади, апелляция шикояти юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади)нинг 274-моддасига асосан суд мажлисини учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятига эътироз билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштрок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришлари ва эътирозларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида”ги 161-сон қарори 3-бандида қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баѐн этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланади. Қарор иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва у далилларга унинг дахлдорлиги ва йўл қўйилишлилиги, ишончлилиги ва етарлилик ҳақидаги ИПКнинг 69-75-моддалари талабларини инобатга олган ҳолда асослантирилган бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Судлов ҳайъати, жавобгар томонидан апелляция шикоятида келтирилган важлар билан қуйидагиларга кўра келиша олмайди. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буѐн матнда СК деб юритилади)нинг 238-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарларни олиб кириш қўшилган қиймат солиғи солиш объекти ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (бундан буѐн матнда БК деб юритилади)нинг 28-моддаси биринчи қисмига кўра, божхона режими талаблари ва шартларига риоя этилиши учун жавобгарлик товарни тегишли божхона режимига жойлаштирган шахснинг зиммасида бўлади. БКнинг 289-моддасига кўра, товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишда ва ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳолларда божхона божи, қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, божхона йиғимлари каби божхона тўловлари тўланади. БКнинг 294-моддасига кўра, божхона тўловларини тўлаш бўйича мажбурият товар божхона тўловларини тўлаш назарда тутилган божхона режимига жойлаштирилганда юзага келади. СКнинг 246-моддаси 6-бандига кўра, ўхшаши Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, тасдиқланган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда солиқ солишдан озод этилади. СКнинг 272-моддаси биринчи ва иккинчи қисмига кўра, бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси ҳар бир солиқ даври якунлари бўйича, ушбу Кодекснинг 265-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган, ушбу бобга мувофиқ ҳисобга олиниши ва тузатиш киритилиши лозим бўлган суммалар ҳисобга олинган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарларни олиб кириш чоғидаги солиқ суммаси божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ бюджетга тўланади. Жавобгар томонидан божхона расмийлаштируви пайтида тақдим этилган сифат сертификатларида махсус техникаларнинг ишлаб чиқарилган йиллари кўрсатилмаган. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКнинг 74-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Божхона юк декларациясини расмийлаштиришда жавобгар томонидан импорт қилинган махсус техникаларни олиб киришда божхона қонун ҳужжатлари бузилганлиги Жиноят ишлари бўйича Тўрткўл туман судининг 2022 йил 18 февралдаги қарори билан аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли қарори 17-банди иккинчи хат бошисида судлар инобатга олишлари лозимки, айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб, жиноят ишини тугатиш ҳақидаги ажрим (қарор) ѐки айблилик масаласини ҳал қилмай туриб жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарор ѐхуд шахсни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарор, улар (ажрим, қарор) билан аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо беришда, далил сифатида қабул қилиниши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. Ваҳоланки, Жиноят ишлари бўйича Тўрткўл туман судининг 2022 йил 18 февралдаги қарори қонуний кучда бўлиб, унинг устидан шикоят қилинмаган. БКнинг 201-моддаси биринчи ва бешинчи қисмига кўра, товарлар чиқариб юборилганидан кейин божхона органлари, агар божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилишлари мавжуд деб тахмин қилиш учун етарли ва тасдиқланган асослар мавжуд бўлса, божхона назоратини амалга оширишга, шу жумладан божхона аудити усуллари асосида амалга оширишга ҳақли. Товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати ҳамда божхона тўловларини қўшимча ҳисоблаш товарларнинг божхона назорати остида бўлиши тугаган пайтдан эътиборан уч йил ичида амалга оширилиши мумкин. ИПКнинг 279-моддаси 1-қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ѐки) процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлиги ѐхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ѐки бекор қилиш учун асос бўлади. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ѐки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ѐки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ѐхуд бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилган, шу сабабли суд ҳужжатини ўзгартириш ѐки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПКнинг 278-моддаси биринчи бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва учинчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгар томонидан ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ суд харажатлари тўланганлигини инобатга олиб, унинг зиммасида қолдиришни, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатини жавобгардан ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 278-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилади: Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 майдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. “Hisorakgidroqurilish” масъулияти чекланган жамияти томонидан ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. “Hisorakgidroqurilish” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест) келтириш мумкин. Раислик килувчи Ж.Хусаинов Судьялар М.Бозоров А.Арзиев 7 ҚА РОР (хулоса қисми) Қарши шаҳри 4-1802-2201/448-сонли иш Қашқадарѐ вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ж.Хусаинов раислигида, М.Бозоров ва А.Арзиевдан иборат таркибда, судья катта ѐрдамчиси Т.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар вакили Н.Абдиров, (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари А.Тохиров, Р.Қодиров (ишончнома асосида) ишторокида, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 майдаги ҳал қилув қарорига нисбатан “Hisorakgidroqurilish” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти асосида ишни Қашқадарѐ вилоят суди биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 278-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилади: Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 майдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. “Hisorakgidroqurilish” масъулияти чекланган жамияти томонидан ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. “Hisorakgidroqurilish” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест) келтириш мумкин. Раислик килувчи Ж.Хусаинов Судьялар М.Бозоров А.Арзиев