← Назад
Решение #797603 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 40 | — | law | |
| аролик кодекси | 281 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
NAMANGAN TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
160133, Namangan shahar, Nodim
Namangoniy ko’chasi, 20-uy
Тel: 0(369)227 79 93
НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
160133, г. Наманган, ул. Нодим
Намангани, дом-20
Fax: 0(369)227 81 38
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 17 август
4-1601-2202/3632-сонли иш
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси ХХХХХ , даъвогар раҳбари Н.Худойбердиев,
вакили хххххх (ишончнома асосида), жавобгар вакили ххххх (ишончнома
асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси
Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “хххххнинг
манфаатида жавобгар – ххххх нисбатан 314392801 сўм фоиз
ҳисобланишини қонунга хилоф деб топиш, гаровдаги мулкни банк
балансига қабул қилиш ҳамда мулк билан қарздорлик орасидаги
500267000 сўм маблағни ххххх қоплаб бериш мажбуриятини юклаш
ҳақидаги даъво аризасини суд биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси Наманган вилоят
ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “ХХХХХ МЧЖнинг манфаатида судга
даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар – ХХХХХ га нисбатан 314392801 сўм
фоиз ҳисобланишини қонунга хилоф деб топиш, гаровдаги мулкни банк
балансига қабул қилиш ҳамда мулк билан қарздорлик орасидаги
500267000 сўм маблағни “ХХХХХ МЧЖга қоплаб бериш мажбуриятини
юклашни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгар
томонидан ажратилган кредит маблағларини таъминоти сифатида кўчмас
мулклар гаровга қўйилганлигини, бироқ қарздорлик қайтарилмаганлиги
сабабли суднинг ҳал қилув қарорига асосан қарздорликни ундируви гаров
мулкларига қаратилганлигини, ижро жараёнида давлат ижрочиси
томонидан гаров объекти жавобгарга топшириш ҳақида таклиф
билдирилганлигини, банк эса ушбу таклифга розилик хати берган бўлсада,
амалда қабул қилиб олмаганлигини, кейинчалик давлат ижрочиси
томонидан ижро варақаси ижросиз қайтарилганлигини, шу сабабли
асоссиз фоиз ҳисоблаб келинаётганлигини билдириб, даъво аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили гаров мулкларини банк балансига
қабул қилишда низо келиб чиққанлигини, шу сабабли балансга олиш
масаласи кўриб чиқилаётганлигини, банк томонидан асоссиз фоиз
ҳисобланмаслигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни рад
этишни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра, даъвони аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топди:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган
2018 йил 23 май кунги 408-сонли кредит шартномасига асосан, жавобгар
банк томонидан 896000000 сўм кредит маблағлари ажратилган.
Кредит шартномасининг таъминоти сифатида 2018 йил 28 майдаги
ипотека шартномасига асосан, даъвогарга тегишли бўлган Норин тумани,
Учтепа ҚФЙ, Юқори Чўжа МФЙ ҳудудида жойлашган ошхона,
сартарошхона савдо дўкони, маиший хизмат уйи ва енгил автомобилларни
таъмирлаш шаҳобчаси бино-иншоотлари гаровга қўйилган.
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 4-1602-1902/2172-сонли
иқтисодий иши бўйича 2019 йил 11 ноябрдаги ҳал қилув қарорига асосан
даъвогарнинг кредит қарздорлигини ундируви гаров мулкларига
қаратилган.
Мажбурий ижро жараёнида жавобгар банк 2020 йил 1 майдаги 0303/715-сонли алоқа хати орқали гаров мулкини банк балансига
топширилишига розилик берсада, бироқ кейинчалик мулкларни банк
балансига қабул қилинмаган.
Мажбурий ижро бюросининг 2020 йил 29 сентябрдаги қарори билан
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси 5-бандига асосан ижро ҳужжати
ижросиз қайтарилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 281-моддаси 6қисмига кўра, агар гаровга олувчи гаров нарсасини ўзида олиб қолиш
ҳуқуқидан такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон
қилинган кундан эътиборан бир ой ичида фойдаланмаса, гаров
тўғрисидаги шартнома бекор қилинади.
Мазкур ҳолатда, гаров мулкини ўзида олиб қолиш банкнинг ҳуқуқи
бўлиб, мажбурияти ҳисобланмайди.
Шу сабабли, даъвонинг гаровдаги мулкни банк балансига қабул
қилиш
мажбуриятини
юклаш
талаби
асоссиз
бўлиб,
уни
қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади.
Шунга кўра, даъвонинг мулк билан қарздорлик орасидаги 500267000
сўм маблағни “ХХХХХ МЧЖга қоплаб бериш мажбуриятини юклаш
талабини ҳам қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддаси
1-қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа
кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Мазкур ҳолатда, жавобгар банк кредит шартномаси бўйича фоизлар
ҳисоблашга ҳақли эканлиги ҳамда фоизларни кредит шартномаси
шартларидан келиб чиқиб ҳисобланиши сабабли даъвонинг 314392801
сўм фоиз ҳисобланишини қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги талаби
асоссиз ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Даъво аризасида мулкий талаб қўйилганлиги, гаров мулкининг
қиймати ипотека шартномасида 1 120 000 000 сўм этиб белгиланганлиги
сабабли, даъво умумий қиймати 1934659800 сўмни ташкил этади.
Мазкур ҳолатда 38693196 (1934659800х2%) сўм давлат божи
ҳисоблаш лозим бўлади.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантиришни рад
этиш, даъвогар ҳисобидан бюджетга 38693196 сўм давлат божи ундириш,
тўланган 24000 сўм давлат божини даъвогар зиммасида қолдириш лозим
бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “ХХХХХ МЧЖ ҳисобидан бюджетга 38693196 сўм давлат
божи ундирилсин.
Тўланган 24000 сўм давлат божи “ХХХХХ МЧЖ зиммасида
қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
А.Каримов