← Назад
Решение #797634 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
PAYARIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
141300, Payariq shahri, Payariq
50 yilligi ko`chasi, 4-uy
141300, Payarik, Payarik
50th Anniversary street, 4
Теl: (66) 425-17-35
www.oliysud.uz
e-mail: i.payariq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Пайариқ тумани
4-1406-2201/2260-сонли иш
Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг
раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари
Ш.Эранов ва Б.Мухидинов (12.08.2022 йилдаги №01/1633-сонли ишончнома
асосида)ларнинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Cамарқанд
вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Самарқанд ҳудудий электр
тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар
“Давлатбек кўзмунчоқ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган
даъво аризаси бўйича ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, суд қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Пайариқ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда
Савдо-саноат палатаси деб юритилади) “Самарқанд ҳудудий электр
тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда
“Давлатбек кўзмунчоқ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) 2021 йил 18 ноябрда шартномасиз ва
ўзбошимчалик билан 3 квт умумий қувати электр тармоққа уланганлиги
бўйича 24-21-сонли далолатнома расмийлаштирилганлигини, далолатномага
асосан жавобгарга 35 478 000 сўм электр энергияси қиймати тўлови қайта
ҳисоб-китоб
қилинганлигини,
бироқ
жавобгар
тўловни
амалга
оширмаганлигини, шу боис жавобгардан даъвогар фойдасига 35 478 000 сўм
қайта ҳисоб-китоб суммасини ундиришни, ишни савдо-саноат палатаси
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлса-да, савдо-саноат палатаси ва жавобгар суд мажлисида вакили
иштирокини таъминламади.
Суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 2- ва
3-қисмларига асосан уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида сўралган даъвогар вакиллари ўз тушунтиришида,
даъвони қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, унга қўшимча
равишда жавобгар қайта ҳисоб-китоб суммасини тўламаганлигини билдириб,
суддан даъвни қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидагиларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Аниқланишича, “Давлатбек кўзмунчоқ” масъулияти чекланган жамияти
шартномасиз ва ўзбошимчалик билан электр тармоққа умумий 3 квт. қувват
билан уланганлиги тўғрисида 2021 йил 18 ноябрда 24-21 - сонли электр
энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги ҳақида далолатнома
расмийлаштирилган.
Далолатномага асосан жавобгарга 35 478 000 сўм электр энергияси
қиймати тўлови қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Даъвогар жавобгарга 35 478 000 сўм қайта ҳисоб-китоб суммасини
тўлаш тўғрисида 12.05.2022 йилда 221-сонли огоҳлантириш хати юборган.
Лекин жавобгар уни эътиборсиз қолдирган.
Шу сабабли Савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида жавобгарга
нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан
тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 118бандига кўра, истеъмолчилар (шу жумладан маиший истеъмолчилар) электр
қурилмаларини ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг электр
тармоқларига ўзбошимчалик билан улаган тақдирда, электр қурилмалари
электр тармоғидан дарҳол узиб қўйилади, истеъмолчидан эса рухсатсиз
истеъмол қилинган электр энергиясининг қиймати истеъмолчи расмий
равишда давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўтган вақт мобайнида
(тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда) ёки даъво муддати учун электр
энергиясини қабул қилгич қурилманинг уланган қувват бўйича суткасига 24
соат давомида ишлаши ва ўзбошимчалик билан уланган электр тармоғи
(электр узатиш линияси ва трансформаторлар) участкасида йўқотилган
қувват ҳисобидан ундирилади.
Даъвогар қайта ҳисоб-китобни 3 йил учун 3 кВт. * 24 соат * 1095 кун *
450 сўм = 35 478 000 сўм миқдорида тўғри ҳисоблаган.
Юқоридагиларга кўра суд, 35 478 000 сўм қайта ҳисоб-китоб суммасини
ундириш тўғрисидаги даъво талаби ишда мавжуд бўлган 2021 йил 18 ноябрда
24-21 - сонли далолатнома, қайта ҳисоб-китоб бланкаси билан ўз тасдиғини
топганлиги сабабли қонуний ва асосли деб ҳисоблайди, шу боис даъвони
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 35 478 000 сўм қайта
ҳисоб-китоб суммасини ундиришни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига асосан, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни “Давлат
божи ставкалари тўғрисида”ги иловасининг 2-банди а-кичик бандига
мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Бундай ҳолатда, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган
24 000 сўм почта харажатини ва Республика бюджетига 709 560 сўм давлат
божи ундиришни лозим деб топди.
3
Юқоридагиларга
асосланиб, суд
кўра,
ИПКнинг
118,
176-179,
186-моддаларига
қ а р о р қ и л д и:
“Давлатбек кўзмунчоқ” масъулияти чекланган жамиятидан “Самарқанд
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти фойдасига
35 478 000 сўм қайта ҳисоб-китоб суммаси ва олдиндан тўланган 24 000 сўм
почта харажати, жами 35 502 000 сўм ундирилсин.
“Давлатбек кўзмунчоқ” масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига 709 560 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериш мумкин.
Судья
Б.Х.Жураев