← Назад
Решение #797774 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 259 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 273 | — | code_article | |
| Аризачи томонидан ИПК | 157 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан,
улица Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 17 августь 4-1703-2201/1038-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, аризачи- Бўстон
туман Давлат солиқ инспексиясининг жавобгар- «Мўжизалар мўжизаси”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банклардаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги ариза бўйича иқтисодий ишни аризачи вакили А.Мажнунов
(ишончнома асосида)нинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«Мўжизалар мўжизаси” масъулияти чекланган жамияти солиқ тўловчи
сифатида рўйхатдан ўтган. «Мўжизалар мўжизаси” масъулияти чекланган
жамияти томонидан солиқ ҳисоботи топширилмаганлиги сабабли, Бўстон
туман Давлат солиқ инспексияси судга ариза киритиб, «Мўжизалар
мўжизаси” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга
тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили кўрсатма бериб, қайси давр учун
хисобот тақдим этмаганлик ҳолати юзасидан маълумот мавжуд эмаслигини
билдириб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо
юзасидан эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 128-моддасига кўра, иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган
кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар,
учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормаларига асосан ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришликни лозим топади.
Суд, аризачининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг ариза талабини рад этишликни
лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ
ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига
белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ
солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга
тақдим этилади. Солиқ тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига
илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим
этишга ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги
тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ
органига белгиланган шакллар бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим
этади. Йирик солиқ тўловчилар, жойлашган еридан қатъи назар, солиқ
ҳисоботини Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ
инспекциясига тақдим этади.
Ушбу Кодекснинг 259-моддасига кўра, солиқ хисоботи ойлик солиқ
давридир.
Мазкур Кодекснинг 273-моддасига кўра, солиқ тўловчилар, агар ушбу
бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари
солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан
кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим
этишлари шарт.
Аризачи томонидан тақдим этилган аризада «Мўжизалар мўжизаси”
масъулияти чекланган жамияти қайси давр учун тақдим этиши лозим бўлган
солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганлиги юзасидан важлар кўрсатилмаган.
Аризачи томонидан ИПКнинг 157-моддасига асосан ариза асосини ёки
предметини ўзгартириш юзасидан қўшимча ариза тақдим этмади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига асосан
солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорда ҳам аризачи томонидан қайси давр
учун қайси солиқ ҳисоботларини тақдим этмаганлиги юзасидан
маълумотлар кўрсатилмаган ҳолда ўн кундан кўп бўлмаган муддатга
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялари тўхтатиб туриш тўғрисидаги
қарор қабул қилинган.
Ушбу ҳолатда суд аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни рад
этишликни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ давлат божи тўловини
тарафлардан ундириш масаласини мухокама этиб, давлат божи тўловини
даъвогардан ундиришни, бироқ Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи
тўғрисида”ги қонуни 9-моддасининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар –
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи
тўловидан озод этилганлигини инобатга олишликни лозим топади.
Юқорида баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 72, 170, 215-моддаларини қўллаб, суд
қарор қ и л а д и:
Бўстон туман Давлат солиқ инспексиясининг аризаси рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ўн кунлик муддат ичида Бўстон
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий
судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш мумкин.
С.Умаралиев