← Назад
Решение #798066 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Текст решения
Оригинал (узб.)
NAMANGAN TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
NAMANGAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
160133, Namangan shahri,
Nodim Namangoniy ko’chasi, 20a
160133, Namangan city,
Nodim Namangoniy street, 20a
Tel: (+99869) 227-79-93, Fax: (+99869) 227-76-14
е-mail: i.namangan.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2022 йил 17 август
№ 4-1601-2202/3484
АААААнинг жавобгар– АААААга нисбатан молиявий жарима қўллаш
тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили
Ш.Ўтанов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Т.Каримбековлар
(ишончнома асосида) иштирокида суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
аризада баён этилишича, ААААА (кейинги матнда жавобгар деб
юритилади) томонидан хориждаги (Хитой давлатидаги) ҳамкори билан
тузилган импорт шартномаси бўйича 2022 йил 8 март ҳолатига 26240
АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарздорликка йўл қўйилган.
Дебитор қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган талабномалар
оқибатсиз қолдирилган. Бунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан
тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»
Низомга (кейинги матнда Низом деб юритилади) асосан 14399226,2 сўм
миқдорида молиявий жарима ҳисобланган. Шу асосда ААААА (кейинги
матнда аризачи деб юритилади) судга мурожаат қилиб, жавобгарга
нисбатан 14399226,2 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни
сўраган.
Суд муҳокамасида аризачи ва жавобгар вакиллари ташқи савдо
операциялари
бўйича
дебитор
қарздорлик
тўлиқ
бартараф
этилганлигини маълум қилдилар.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
аризани қаноатлантириш рад этишни лозим топди.
Низом
23-бандининг
биринчи
хатбошисида
товарларни
республикага олиб кириш ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)»
божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш
ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини
қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга
оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги кераклиги
белгиланган.
Жавобгарнинг ташқи савдо операциялари бўйича 2022 йил 8 март
ҳолатига 26240 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарзи вужудга
келган. Бугунги кунга келиб жавобгар томонидан товарларни
республикага олиб кириш ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)»
божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш
ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини
қайтариш муддати 180 кунгача бўлган муддатга кечиктирилган. Бу
ҳолат Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими
маълумотлари билан тасдиқланади.
Бироқ, суд мажлисига қадар жавобгар томонидан ташқи савдо
операциялари бўйича қарздорлик тўлиқ бартараф этилган.
Низом 28-бандининг ўнинчи қисмида аризада кўрсатилган ташқи
савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг
тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши,
ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда
жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда — аризани
қаноатлантириш рад этилиши назарда тутилган.
Шу асосда суд аризани қаноатлантириш рад этишни лозим деб
ҳисоблайди.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар –
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат
божи тўловидан озод этилганлиги боис суд ишни кўриб чиқиш
натижалари бўйича давлат божи ундирмасликни лозим деб топди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси 118, 165, 176, 177, 220, 221, 222-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
АААААнинг аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
ААААА ҳисобидан ААААА фойдасига 24000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Бу ҳақида жро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан норози тараф қонунда белгиланган
тартибда шикоят қилиши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Дадабаев