Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/1308 Дата решения 16.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определения (об утверждении мирового соглашения) Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "QURILISH INVEST SERVIS" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый ME`YOR QURILISH ASFALT масъулияти чекланган жамияти
Source ID 882112 Claim ID 2776605 PDF Hash 5fd10876c5034695... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 161-моддаси онуннинг 161 law
онуннинг 12-моддаси онуннинг 12 law
онуннинг 165-моддаси онуннинг 165 law
онун 150-моддаси онун 150 law
онуннинг 57-моддаси онуннинг 57 law
онуннинг 166-моддаси онуннинг 166 law
онуннинг 171-моддаси онуннинг 171 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 Теl: (66) 425-17-35 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz АЖРИМ (келишув битимини тасдиқлаш ва тўловга қобилиятсизлик тўғpисидаги иш юзасидан иш юритишни тугатиш ҳақида) Пайариқ тумани 4-1406-2201/1308-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Х.Жураев, судья ёрдамчиси Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, қарздор “ME`YOR QURILISH ASFALT” масъулияти чекланган жамияти вакили Ш.Холмирзаев (2022 йил 12 августдаги 85-сонли ишончнома билан), муваққат бошқарувчиси Д.Донақуловлар иштирокида, кредитор "QURILISH INVEST SERVIS" масъулияти чекланган жамиятининг қарздор “ME`YOR QURILISH ASFALT” масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги аризаси буйича қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: "QURILISH INVEST SERVIS" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда кредитор деб юритилади) ва “ME`YOR QURILISH ASFALT” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) ўртасида 2019 йил 04 январда тузилган 03/01-19-сонли шартномага асосан кредитор “Оқтош-2” карьерида бурғулаш- портлатиш ишларини амалга ошириш, қарздор эса бажарилган ишлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ қарздор бажарилган ишлар ҳақини тўламаган, натижада тарафлар ўртасида низо вужудга келган. Кредитор иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Самарқанд шаҳар ицтисодий судининг 2020 йил 07 октябрдаги 4-1401-2004/836-сонли ҳал қилув қарори билан қарздор ҳисобидан кредитор фойдасига 288 176 800 сўм асосий қарз, 21 613 260 сўм пеня ҳамда 17 840 сум почта харажати ундирилган. Ҳал қилув қарори юзасидан 2020 йил 09 ноябрда берилган ижро варақаси Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлимига юборилган. Натижада кредитор Пайариқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздорни банкрот деб эътироф этишни сўраган. Суднинг 2022 йил 27 июндаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилинган ва қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилиб, кузатув жорий этилган. Суднинг 2022 йил 04 июлдаги ажрими билан муваққат бошқарувчиси этиб Донақулов Дилшод қарздор ўртасида келишув битими тузилганлигини билдириб, ушбу келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради. Муваққат бошқарувчиси кузатув ишлари “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни талаблари асосида олиб борилганлиги, 2022 йил 08 августда кредиторларнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтганлиги, унда муваққат бошқарувчининг хулосаси тасдиқланганлиги ҳамда кредиторлар кўпчилик овоз билан келишув битимини тузишга ва қарздорни тўловга қобилиятсизлик ҳолатидан чиқариб, фаолиятини тиклашга қарор қабул қилишганлиги, иш ҳақи ва бошқа тўловлар, шу жумладан, муваққат бошқарувчининг ойлик иш ҳақи ҳам қоплаб берилганлигини таъкидлаб, битимни тасдиқлаб, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш буйича иш юритишни тугатишни сўради. Суд, тақдим этилган келишув битими шартларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра уни тасдиқлашни ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 210-моддасига мувофиқ юридик шахсларнинг ва фуқароларнинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, қонунчиликда белгиланган хусусиятларни эътиборга олган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни (бундан буён матнда қонун деб юритилади) 6-моддасининг учинчи қисмида қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган қоидалар бўйича, ушбу қонунда белгиланган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилиши лозимлиги белгиланган. Қонуннинг 161-моддасига кўра қарздор ва кредиторлар суд томонидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг ҳар қандай босқичида келишув битимини тузишга ҳақли. Кредиторлар номидан келишув битимини тузиш ҳақидаги қарор кредиторлар йиғилиши томонидан қабул қилинади. Кредиторлар йиғилишининг келишув битимини тузиш тўғрисидаги қарори биринчи, иккинчи ва учинчи гуруҳ кредиторларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади ҳамда қарор, башарти қарздорнинг гаров билан таъминланган мол-мулки мажбуриятлари бўйича барча кредиторлар уни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган деб ҳисобланади. Кредитор вакилининг келишув битимини тузиш масаласи тўғрисида овоз беришга доир ваколатлари унинг ишончномасида алоҳида назарда тутилган бўлиши керак. Келишув битими қарздор номидан тегишинча қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки қарздорнинг раҳбари, ташқи бошқарувчи, тугатиш бошқарувчиси ёхуд молиявий бошқарувчи томонидан тузилади. Қарздор кредиторларининг 2022 йил 9 июндаги мажлисида тўловга қобилиятсизликнинг кузатув таомилини бекор қилиш ва навбатдаги таомилини қўллаш масаласи муҳокама этилган, унда кўпчилик овоз билан келишув битими тузиш ҳақида қарор қабул қилинган. Келишув битимига мувофиқ қарздорнинг кредитор олдидаги 100 000 000 сўм қарзи тўлаб берилганлиги, қолган 220 413 163,04 сўм қарздорликни қарздор сентябр ойидан ҳар ойнинг 12 санасига қадар 55 103 163, 76 сўмдан тўлаб бориш, 2022 йил 12 декабр кунига қадар тўлиқ тўлаб беради. Қонуннинг 12-моддасида келишув битими тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш кредиторлар йиғилишининг мутлақ ваколатига кириши, 17-моддасида эса келишув битими тузиш тўғрисидаги қарор овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган барча кредиторларнинг кўпчилик овози билан қабул қилиниши белгиланган. Келишув битими йиғилишда иштирок этган этган кредитор ва қарздор томонидан имзоланган булиб, бу овоз беришга хақли талабларга нисбатан кўпчиликни ташкил этади. Қонуннинг 165-моддасига кўра келишув битими фақат харажатларнинг ўрни қопланганидан ва ушбу қонун 150-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган талаблар ҳамда иш хақини тўлаш учун пул маблағлари берилишини назарда тутувчи тўлов ҳужжатларига доир талаблар қаноатлантирилганидан кейин суд томонидан тасдиқланиши мумкин. Судда аниқланишича, бундай харажатлар 2022 йил 20 июндаги 1165341993-сонли ва 1165345539-сонли тўлов топшириқномалари билан 900 000 сўм давлат божи ва 24000 сўм почта харажати тўлаб берилган, бироқ кредит судга ариза бериб ушбу суд харажатларини ўз зиммасида қолдиришни сўраган. Шунингдек, муваққат бошқарувчи иш ҳақи бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома тақдим этган. Қонуннинг 57-моддасида тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш асослари белгиланган бўлиб, келишув битими тузилганда ҳам суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатиши белгиланган. Қонуннинг 166-моддасига кўра кузатув, суд санацияси, ташқи бошқарув ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомиллари жараёнида суд томонидан келишув битимининг тасдиқланиши тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишнинг тугатилиши учун асос булади. Қонуннинг 171-моддасига кўра келишув битими қарздор томонидан бажарилмаган тақдирда кредиторлар келишув битимида назарда тутилган ҳажмда талаблар тақдим этишга ҳақли. Суд келишув битимининг шакли ва мазмуни, унинг шартлари, уни имзолаган шахсларнинг ваколатларини ўрганиб, у қонун талабларига мувофиқ келиши, бошқа шахсларнинг манфаатларини бузмаслигини инобатга олиб, келишув битимини тасдиқлашни ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритишни тугатишни, ИПКнинг 118-моддаси 8-қисми талабига кўра суд харажатларини кредитор зиммасига қолдиришни лозим топади. Бинобарин, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 57-, 161-, 166-моддалари, Ўзбекистон Республикаси ицтисодий процессуал кодексининг 110-, 118-ҳамда 195-196-моддаларига асосланиб, суд “ME`YOR QURILISH ASFALT” масъулияти чекланган жамияти ва унинг кредитори "QURILISH INVEST SERVIS" масъулияти чекланган жамияти ўртасида келишув битими 220 413 163,04 сўм қарздорликни қарздор сентябр ойидан ҳар ойнинг 12 санасига қадар 55 103 163, 76 сўмдан тўлаб бориш, 2022 йил 12 декабр кунига қадар тўлиқ тўлаб бериши шартлари асосида тасдиқлансин. “ME`YOR QURILISH ASFALT” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кузатув таомили бекор қилинсин ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юзасидан иш юритиш тугатилсин. Муваққат бошқарувчиси Донақулов Дилшод Донақул ўғлининг ваколатлари тугатилсин. Суд харажатлари "QURILISH INVEST SERVIS" масъулияти чекланган жамияти зиммасига қолдирилсин. Мазкур ажримдан норози бўлган тарафлар ажрим қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.Жураев