← Назад
Решение #798308 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 47 | — | law | |
| исмида агар ИПК | 154 | — | law | |
| иш юритиш ИПК | 110 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 110 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
QARSHI TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
180108, Qarshi shahri, Bog’zor ko‘chasi, 2 A
KARSHI INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
180108, Karshi, Bogzor street, 2 A
е-mail: i.qarshi@sud.uz
Tel: (+99875) 227-13-05, Fax: (+99875) 227-17-05
А Ж Р И М
(иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2022 йил 16 август
4-1801-2204/2877-сонли иш
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Латипов раислигида, судья
ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат
солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси
Қарши шаҳар бўлимининг жавобгар «Санжар” фермер хўжалигига нисбатан даъво
аризаси бўйича ишни даъвогар вакили А.Хайдаров (ишончнома асосида), (жавобгар
вакили иштирокисиз)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр
агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси Қарши шаҳар бўлими (кейинги ўринда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
«Санжар” фермер хўжалиги (кейинги ўринда - жавобгар деб юритилади)га нисбатан
Қарши шаҳар “Чақар” МФЙ, Насаф кўчасидаги эгаллаб олинган 108 кв. метр ер
майдонида ноқонуний қурилган дорихона биносини буздириш ва ер майдонидан
мажбурий тартибда чиқаришни сўраган.
Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилояти қурилиш бош бошқармаси
ва Қарши шаҳар ҳокимлиги жалб этилган.
Мазкур ишга жалб этилган учинчи шахслар ишни кўришни кейинга қолдириш
тўғрисида тегишли равишда суд чақирув қоғози орқали ва жавобгар тилхат орқали
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси(кейинги ўринда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни уларнинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво ариза талаблари бўйича
тушунтириш бериб, ҳудудларда мониторинг ўтказилганда жавобгар томонидан ҳеч
қандай ҳуқуқий ҳужжатларсиз ер майдони эгаллаб олиниб, дорихона қурилганлиги
аниқланганлигини, дорихонани бузиб олиш бўйича кўрсатма берилганига қарамай,
жавобгар томонидан бузиб олинмаганлигини маълум қилиб, Кадастр агентлиги
Қашқадарё вилоят бошқармасининг ишончномаси асосида даъво аризасини имзолаш
ваколати берилганлигини баён этиб даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризаси бўйича иш
юритишни тугатишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда
ФК)нинг 47-моддасига кўра ваколатхона юридик шахснинг у турган ердан ташқарида
жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва уларни ҳимоя
қиладиган алоҳида бўлинмасидир.
Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг
барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона
вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир.
Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар
юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан
мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб
борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан
тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради.
Мазкур ҳолатда даъво аризасида илова қилинган Ўзбекистон Республикаси
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят
бошқармасининг 2022 йил 5 январдаги 8/01-сонли ишончномада ҳам Қарши шаҳар
бўлим бошлиғи Хайдаров Азизжон Тўлқиновичга Қашқадарё вилоят бошқармаси
номидан суд мажлис муҳокамаларида иштирок этиш ва даъво аризаларини имзолаш
ваколати берилган.
Ваҳоланки, мазкур даъво аризасида даъвогар сифатида Қарши шаҳар бўлим
қайд этилган.
Шу боисдан суд даъвогар Қарши шаҳар бўлими юридик шахс мақомига эга
бўлмаганлиги сабабли ушбу низони судга тааллуқли эмас деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг “Биринчи инстанция суди
томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги қарорининг 27-банди, 2-қисмида агар ИПК 154-моддаси
биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларида назарда тутилган асослар даъво аризасини иш
юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, иш юритиш ИПК 110-моддаси
биринчи қисмининг тегишлича 1 ва 3-бандларига асосан тугатилади деб
тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 110-моддаси,
1-қисмининг 1-бандига кўра иш судга тааллуқли бўлмаса иқтисодий суди иш
юритишни тугатади деб белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаби бўйича иш юритишни тугатишни ва
иш судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли давлат божи ундирмасликни ҳамда
олдиндан тўланган почта харажатини инобатга олишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110-моддаси
1-қисми,1-банди ва 195-моддаларини қўллаб, суд
а ж р и м қ и л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр
агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси Қарши шаҳар бўлимининг даъво аризаси
бўйича иш юритиш тугатилсин.
Даъвогар томонидан почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Давлат божи ундирилмасин.
Мазкур ажримдан норози томон бир ойлик муддатда апелляция тартибида
шикоят бериш, прокурор протест келтириш ҳуқуқига эга.
Судья
У.Латипов