Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2204/2881 Дата решения 16.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья Латипов Усмон Яхшибоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Орзу қувончи" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "Оқтепа файз савдо" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 893418 Claim ID 2842153 PDF Hash b73cd1117c05fd25... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
тисодий процессуал кодексининг 73-моддаси тисодий процессуал кодекси 73 code_article
нинг 11-моддаси нинг 11 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
QARSHI TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 180108, Qarshi shahri, Bog’zor ko‘chasi, 2 A Tel: (+99875) 227-13-05, Fax: (+99875) 227-17-05 KARSHI INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 180108, Karshi, Bogzor street, 2 A е-mail: i.qarshi@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 16 август 4-1801-2204/2881-сонли иш Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Латипов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг жавобгар жавобгар МЧЖ шаклидаги «OQTEPA FAYZ SAVDO» савдо мажмуасига нисбатан ғайриқонуний равишда эгаллаб олинган, қонунсиз эгаликдаги Қарши шаҳар “Оқтепа” МФЙ, Хонобод кўчаси 2-уйда жойлашган “ОРЗУ” савдо мажмуаси ҳудудидаги 392,90 кв.метр бўлган 20 та савдо дўконларидан фойдаланишга қаршилик кўрсатмаслик мажбуриятини юклаш ҳамда 95 739 806,14 сўм бой берилган фойдани ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакиллари А.Эшмуродов (шахсий маълумотнома асосида), вакил Ё.Хўжақулов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Я.Элибоев (ишончнома асосида) ҳамда ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси Қарши шаҳар филиали вакили А.Раимов (ишончнома асосида)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар МЧЖ шаклидаги «OQTEPA FAYZ SAVDO» савдо мажмуаси (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) га нисбатан ғайриқонуний равишда эгаллаб олинган, қонунсиз эгаликдаги Қарши шаҳар “Оқтепа” МФЙ, Хонобод кўчаси 2-уйда жойлашган “ОРЗУ” савдо мажмуаси ҳудудидаги 392,90 кв.метр бўлган 20 та савдо дўконларидан фойдаланишга қаршилик кўрсатмаслик мажбуриятини юклаш ҳамда 95 739 806,14 сўм бой берилган фойдани ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 9 августдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қарши шаҳар ҳокимлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси Қарши шаҳар филиали жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво ариза талаблари бўйича тушунтириш бериб, Қарши шаҳар ҳокимининг 2013 йил 7 майдаги Х-354/5-сонли қарори билан даъвогарга “Орзу” савдо мажмуасидаги 486 та савдо дўконларга мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи берилиб, кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилганлигини, 2016 йил 29 февралдаги Х-291/2-сонли шаҳар ҳокимининг қарори асосида ушбу мулк давлат ихтиёрига ўтказилиб, Қарши шаҳар ҳокимининг 2016 йил 3 майдаги Х-627/5-сонли қарор билан жавобгар МЧЖ шаклидаги «OQTEPA FAYZ SAVDO» савдо мажмуаси ташкил этилиб, мазкур қарор билан барча мол-мулклар берилганлигини, бугунги кунда Қарши шаҳар ҳокимлигига ўтказиш тўғрисида шаҳар ҳокимининг 2016 йил 29 февралда Х-291/2-сонли ва 2016 йил 3 майдаги Х-627/5-сонли қарорлари Нишон туман маъмурий судининг 2019 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилганлигини, Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 22 январдаги 4-1801-1904/5578-сонли иш ҳал қилув қарорида ҳам мол-мулклар қайтарилиши назарда тутилганлигини, кадастр ҳужжатлари бўйича мол-мулклар жамият номига расмийлаштирилганлигини, жавобгар томонидан мол-мулкни ижарага беришга ёки фойдаланишга тўсқинлик қилиш ҳолатлари мавжуд эканлигини, бой берилган 95 739 806,14 сўм тузилиши лозим бўлган ижара шартномаларига кўра ҳисобланганлигини маълум қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили даъво ариза талаблари бўйича тушунтириш бериб, даъвогарнинг фаолиятига тўсқинлик қиладиган ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслигини, савдодўконлари ижара асосида берилганлигини, ундан тушадиган пул маблағлари республика бюджетига тўланганлигини, ижарачилар томонидан ҳам даъвогар билан ишлаш хоҳиши йўқ эканлигини, 95 739 806,14 сўм бой берилган пул маблағларини асоссиз эканлигини, сабаби, даъвогарда ҳеч қандай ижара шартномалари мавжуд эмаслигини баён этиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Ишга жалб этилган Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси Қарши шаҳар филиали вакили бугунги кунда савдо мажмуаси кадастр ҳужжатларига асосан даъвогар Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармасига тегишли эканлигини баён этиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Қарши шаҳар ҳокимлиги вакили ишни кўришни кейинга қолдириш тўғрисида тегишли равишда суд чақирув қоғози орқали огоҳлантирилган бўлсада, суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда - ИПК) нинг 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ва тақдим этилган далилларни ўрганиб чиқиб, тўпланган ҳужжатларга ўз ички ишончи асосида ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Қарши шаҳар ҳокимининг 2013 йил 7 майдаги Х-354/5-сонли қарори билан 486 та қурилган ва таъмирланган савдо дўконлари “Орзу қувончи” савдо мажмуаси ҳудудида фойдаланиш учун қабул қилиниб, даъвогарга мазкур қарор билан мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи берилган. Бироқ, Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят апелляция инстанция судининг 25.12.2015 йилдаги ажримига асосан Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси таркибида ташкил этилган амалдаги бозор баҳоси 14 039 348 737 сўм бўлган “Орзу” савдо мажмуасини тўлиқ мазкур жиноят предмети деб топилиб, давлат эгалиги (Қарши шаҳар ҳокимлиги)га ўтказиш белгиланган. Мазкур ажрим асосида Қарши шаҳар ҳокимининг 2016 йил 29 февралда Х-291/2-сонли қарори билан Қарши шаҳридаги “Орзу” савдо мажмуасининг бино ва иншоотлари давлат эгалиги Қарши шаҳар ҳокимлигига ўтказилган ҳамда 2016 йил 3 майдаги Х-627/5-сонли қарорлари билан МЧЖ шаклидаги «OQTEPA FAYZ SAVDO» савдо мажмуасини ташкил этиш ва Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармасига тегишли бўлган мол-мулкларни қабул қилиш Бироқ, Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят апелляция инстанция судининг 25.12.2015 йилдаги ажримининг “Орзу қувончи” масъулияти чекланган жамияти таркибида ташкил этилган амалдаги бозор баҳоси 14 039 348 737 сўм бўлган “Орзу” савдо мажмуасини тўлиқ мазкур жиноят предмети деб топиб, давлат эгалигига (Қарши шаҳар ҳокимлиги) ихтиёрига ўтказишни белгилаш қисми Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 6 декабрдаги ажрими билан бекор қилинган. Шунингдек, Қарши шаҳар ҳокимлигига ўтказиш тўғрисида шаҳар ҳокимининг 2016 йил 29 февралда Х-291/2-сонли ва 2016 йил 3 майдаги Х-627/5-сонли қарорлари билан МЧЖ шаклидаги «OQTEPA FAYZ SAVDO» савдо мажмуасини ташкил этиш ва Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармасига тегишли бўлган мол-мулкларни қабул қилиш тўғрисида қарори Нишон туман маъмурий судининг 2019 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилган. Бундан ташқари, Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 22 январдаги 4-1801-1904/5578-сонли иш ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгар Қарши шаҳар ҳокимлиги ва қўшимча жавобгар МЧЖ шаклидаги «OQTEPA FAYZ SAVDO» савдо мажмуасидан “Орзу” савдо мажмуасининг 14 039 348 737 сўмлик мол-мулки бино ва иншоотлари даъвогар Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармасига қайтарилган. Қарши шаҳар ҳокимининг 2019 йил 22 февралдаги Х-478/2-сонли қарори билан Қарши шаҳар Хонобод кўчасида жойлашган МЧЖ шаклидаги «OQTEPA FAYZ SAVDO» савдо мажмуаси ҳудудидаги умумий ўлчами 392,90 кв.метр бўлган 20 та “Савдо дўконлари”ни доимий фойдаланишга қабул қилиш ва мулкга эгалик ҳуқуқи билан жавобгар МЧЖ шаклидаги «OQTEPA FAYZ SAVDO» савдо мажмуасига берилган. Мазкур Қарши шаҳар ҳокимининг 2019 йил 22 февралдаги Х-478/2-сонли қарори Қарши туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 26 октябрдаги ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилган ва ушбу маъмурий иш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 апрелдаги қарори билан биринчи инстанциясининг 2021 йил 26 октябрдаги ҳал қилув қарори, Қашқадарё вилояти маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2021 йил 17 декабрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 73-моддасига кўра ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас. Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда - ФК деб юритилади)нинг 11-моддасига асосан ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш лозимлиги кўрсатилган. Мазкур ҳолатда даъво талабининг Қарши шаҳар “Оқтепа” МФЙ, Хонобод кўчаси 2-уйда жойлашган “ОРЗУ” савдо мажмуаси ҳудудидаги 392,90 кв.метр бўлган 20 та савдо дўконларидан фойдаланишга қаршилик кўрсатмаслик мажбуриятини юклаш қисми асосли ҳисобланади. Лекин, суд даъвогарнинг жавобгардан бой берилган фойда сифатида 95 739 806,14 сўм бой берилган фойдани ундириш талаби билан келиша олмайди. Сабаби, даъвогар томонидан тадбиркорлик субъектлари билан савдо дўконларини ижарага бериш бўйича шартномалар тузилмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 19-бандида шундай тушунтириш берилган: “Зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак. Ололмай қолган даромаднинг миқдори (бой берилган фойда), агар мажбурият бажарилганида, кредитор қилиши лозим бўлган оқилона харажатларни ҳисобга олиб аниқланиши шарт. Хусусан, хом ашё ёки бутловчи буюмларни етказиб бермаслик натижасида ололмай қолган даромад тарзидаги зарарни қоплаш ҳақидаги талаб бўйича бундай даромаднинг миқдори ушбу товарларнинг харидорлари билан тузилган шартномада назарда тутилган тайёр маҳсулотларни сотиш баҳосидан келиб чиққан ҳолда, етказиб берилмаган хом ашё ёки бутловчи буюмлар қиймати, транспорт-тайёрлаш харажатлари ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларни чегириб ташлаш йўли билан аниқланиши зарур”. Мазкур ҳолатда даъво талабининг ушбу қисмини қаноатлантириш учун мақбул ва асосли далиллар мавжуд эмас. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ушбу кодекснинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи тўланиши лозимлиги кўрсатилган. Суд давлат божини ҳисоблашда даъвогарнинг кичик тадбиркорлик субъект сифатида тўланган давлат божини инобатга олиб, қаноатлантирилган даво талабига мутаносиб равишда номулкий хусусиятга эга талаб бўйича 1 500 000 сўм давлат божини жавобгар ҳисобидан унинг фойдасига ундиришни ҳамда қаноатлантириш рад этилган 95 739 806,14 сўм бой берилган фойда ундириш талаби бўйича 1 фоиз 957 400 сўм давлат божи тўланганлигини инобатга олиб, даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар зиммасига даъвогарга Қарши шаҳар “Оқтепа” МФЙ, Хонобод кўчаси 2-уйда жойлашган “ОРЗУ” савдо мажмуаси ҳудудидаги 392,90 кв.метр бўлган 20 та савдо дўконларидан фойдаланишга қаршилик (тусқинлик) кўрсатмаслик мажбуриятини юклашни ҳамда даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этиб, суд харажатларини тарафлар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 112113, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар МЧЖ шаклидаги «OQTEPA FAYZ SAVDO» савдо мажмуаси зиммасига даъвогар Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармасига Қарши шаҳар “Оқтепа” МФЙ, Хонобод кўчаси 2-уйда жойлашган “ОРЗУ” савдо мажмуаси ҳудудидаги 392,90 кв.метр бўлган 20 та савдо дўконларидан фойдаланишга қаршилик (тусқинлик) кўрсатмаслик мажбурияти юклатилсин. Жавобгар МЧЖ шаклидаги «OQTEPA FAYZ SAVDO» савдо мажмуасидан даъвогар Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24 000 сўм почта харажати, 1 500 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ушбу қаноатлантириш рад этилган даъво талаби бўйича давлат божи тўланганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья У.Латипов