← Назад
Решение #798423 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 736 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
PAYARIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
141300, Payariq shahri, Payariq
50 yilligi ko`chasi, 4-uy
141300, Payarik, Payarik
50th Anniversary street,4
Теl: (66) 425-17-35
www.oliysud.uz
e-mail: i.payariq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 16 август
4-1406-2201/2098-сонли иш
Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг
раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
Ш.Бахриддинов (27.07.2022 йилдаги №01-09/434-сонли ишончномага асосан)
ва жавобгар якка тартибдаги тадбиркор С.Усмоноваларнинг иштирокида,
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Cамарқанд
вилояти
ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки
манфаатида жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Усмонова Севара Ҳалил
қизига нисбатан кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг ўз биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Савдо-саноат палатаси деб юритилади)
Пайариқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб,
унда “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) 2020 йил 19 июнь кунида тузилган 1345-сонли
кредит шартномасига асосан якка тартибдаги тадбиркор Усмонова Севара
Ҳалил қизи (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) га 20 000 000 сўм
миқдорида миллий либослар тайёрлаш учун мато ва газламалар сотиб олиш
учун 18 ой муддатга йиллик 15 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан кредит
ажратганлигини, 18.12.2021 йил шартнома муддати тугаганлигини, кредит
шартномасининг ажралмас қисми бўлган кредит қарздорлигини қайтариш
жадвали асосида жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги кредитнинг
асосий қарзидан 20 000 000 сўм, фоиз қарздорлигидан 4 719 863 сўмни
ташкил этишлигини билдириб, жавобгардан даъвогар фойдасига муддати
ўтган 20 000 000 сўм асосий қарз ва 4 719 863 сўм фоиз қарздорлигини
ундиришни, ишни Савдо-саноат палатаси иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 2-қисмига асосан, суд ишни
Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили ўз тушунтиришида, даъвони
қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, унга қўшимча равишда
ЯТТ суд кунига қадар ҳам қарздорлик бўйича тўловларни амалга
оширмаганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида сўралган жавобгар вакили ўз тушунтиришида, даъвони
тан олишлигини, кредит шартномасига асосан кредит маблағи
ажратилганлигини, тўловларни қисман амалга оширганлигини, агар муддат
берилса кредит қарздорлигини сўндиришлигини билдириб, суддан даъвони
қонуний кўриб чиқишни сўради.
Суд, тарафларнинг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш
ҳужжатларидан
маълум
бўлишича,
“Микрокредитбанк”
акциядорлик тижорат банки («Банк») ва якка тартибдаги тадбиркор
Усмонова Севара Ҳалил қизи («Қарз олувчи») ўртасида 2020 йил 19 июн куни
1345-сонли кредит шартномаси тузилган.
Кредит шартномасининг 1.1-бандига кўра, “Банк” “Қарз олувчи”га 18 ой
муддатга 20 000 000 сўм миқдорида 15 фоиз устама тўлаш шарти билан
кредит маблағи ажратади.
Тарафлар ўртасида кредитни қайтариш жадвали тасдиқланган.
Даъвогар
жавобгарга
19.06.2020
йилдаги
1-сонли
тўлов
топшириқномаси билан 20 000 000 сўм кредит маблағини ажратган. Лекин
жавобгар тегишли кредит тўловларини амалга оширмаган.
Даъвогар жавобгарга 11.05.2022 йилдаги огоҳлантириш хатини
юборган, бироқ жавобгар уни эътиборсиз қолдирган.
Шу сабабли Савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида ЯТТга
нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, Қарз олувчи
олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва
тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
Даъвогарнинг 2022 йил 16 август куни ҳолатига тақдим қилган
маълумотномасига кўра, ЯТТнинг даъвогар олдида муддатли асосий қарзи
20 000 000 сўмни, фоиз қарздорлиги 5 952 739 сўмни ташкил этади.
ЯТТнинг пул маблағлари ҳаракати кўчирмасидан кўринишича, кредит
бўйича охирги тўлов 2021 йил ноябр ойида амалга оширилган.
Юқоридагиларга кўра суд, ишда тўпланган кредит шартномаси, тўлов
топшириқномаси ва пул маблағлари ҳаракати кўчирмаси билан ўз исботини
топганлиги сабабли даъво талабларини асосли ва қонуний деб ҳисоблаб, ЯТТ
дан даъвогар фойдасига 20 000 000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва
4 719 863 сўм фоиз қарзини ундиришни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни (бундан
буён матнда Қонун деб юритилади) иловасининг 2-банди а-кичик бандига
мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1
бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга кўра суд, ЯТТдан даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта
харажатини ундиришни, Республика бюджетига 494 397,26 сўм давлат божи
ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, ФКнинг 744-моддасини ва ИПКнинг 112, 118,
176-179 -моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ :
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор Усмонова Севара Ҳалил қизидан
“Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 20 000 000 сўм
муддати ўтган кредит асосий қарзи, 4 719 863 сўм фоиз қарздорлиги ва
ихтиёрий тўланган 24 000 сўм почта харажати, жами 24 743 863 сўм
ундирилсин.
Республика бюджетига Якка тартибдаги тадбиркор Усмонова Севара
Ҳалил қизидан 494 397,26 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериш мумкин.
Б.Х.Жураев