← Назад
Решение #798466 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| шу сабабли ФК | 1026 | — | law | |
| ИПК | 73 | — | law | |
| арорда ФК | 114 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
NAMANGAN TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
NAMANGAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
160133, Namangan shahri,
Nodim Namangoniy ko’chasi, 20a
160133, Namangan city,
Nodim Namangoniy street, 20a
Tel: (+99869) 227-79-93, Fax: (+99869) 227-76-14
е-mail: i.namangan.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 16 август
№ 4-1602-2101/847
Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья А.Дадабаев
раислигида, судья ёрдамчиси И.Қозақовнинг суд мажлиси котиблигида,
«АА» MCHJнинг жавобгар– АТ «ББ» Норин туман филиали ҳисобидан
асоссиз орттирилган бойлик 250.000.000 сўмлик «Класс Доминатор 130»
дон ўриш комбайнини янги ва техник жиҳатдан соз ҳолатда ундириб
бериш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар
вакили А.Мавлонов (ишончнома асосида), жамият раҳбари М.Мавлонова,
жавобгар вакили З.Эрматов (ишончнома асосида) иштирокида суд
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«АА» MCHJ (кейинги матнда даъвогар ёки МЧЖ деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар– АТ «ББ» Норин
туман филиали ҳисобидан асоссиз орттирилган бойлик 250.000.000
сўмлик «Класс Доминатор 130» дон ўриш комбайнини янги ва техник
жиҳатдан соз ҳолатда ундириб беришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 9 августдаги ажрими билан жавобгар АТ «ББ»
(кейинги матнда жавобгар ёки банк деб юритилади) билан
алмаштирилган.
Суднинг 2022 йил 12 августдаги ажримига асосан эса Шадиев
Ғуломжон Абдумаликович низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб
этилган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабини қувватлаб,
даъво аризасида жамият билан кредит шартномаси тузилган вақтда
(2016 йил 27 декабрь куни) банкка тегишли бўлмаган, фақатгина 2017
йил 4 майда техник паспорт расмийлаштирилган, кейинчалик бошқа
шахсларга жамият манфаатлари бузилган холда сотиб юборилган
«Класс Доминатор 130» дон ўриш комбайнини янги ва техник жиҳатдан
соз ҳолатда ундириб бериш сўралаётганлиги, комбайн сотиб олиш учун
ажратилган кредит маблағлари МЧЖ номига очилган ссуда ҳисоб
рақамидан қонунга зид равишда қайтариб олинганлиги, банк
томонидан асоссиз бойлик орттирилганлиги, фуқаролик қонунчилигида
асоссиз орттирилган бойлик жабрланувчига қайтарилиши лозимлиги,
қайтаришнинг имкони бўлмаганда унинг ҳақиқий қиймати тўланиши
лозимлиги белгиланганлигини билдириб, даъво талабларини
қаноатлантиришни сўрадилар.
Жавобгар вакили даъво талабини тан олмасдан банк томонидан
қайтариб олинган пул маблағлари даъвогарнинг эмас, балки банкнинг
пули эканлиги, суднинг ҳал қилув қарорига асосан тарафлар ўртасида
2016 йил 27 декабрда тузилган ликвидли мол-мулкни топшириш
тўғрисидаги шартнома ҳақиқий эмас деб топилганлиги, унинг оқибати
сифатида комбайн банкка қайтарилганлиги, ҳозирда 250.000.000 сўм
кредит маблағлари бўйича банкнинг МЧЖга нисбатан ҳеч қандай
даъвоси йўқлиги, мазкур низо бўйича аввал бир қанча суд ҳужжатлари
қабул
қилинганлиги,
уларда
мазкур
ҳолатлар
муҳокама
қилинганлигини билдириб, даъвогарнинг даъвосини рад этишни
сўради.
Белгиланган тартибда суд муҳокамаси куни ва жойи тўғрисида
хабардор қилинган учинчи шахс шу куни суд муҳокамасида иштирок
этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Бунга кўра, суд ишни учинчи шахс иштирокисиз мазмунан кўриб
чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабини қаноатлантириш рад этишни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2016 йил 27
декабрда 335-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра банк
МЧЖга 9 фоиз устама тўлаш шарти билан Класс Доминатор дон ўриш
комбайни сотиб олиш мақсадида 60 ой муддатга 250.000.000 сўм ҳамда
чорва ҳайвонларини сотиб олиш учун 36 ой муддатга 200.000.000 сўм,
жами 450.000.000 сўм миқдорида кредит ажратиш, МЧЖ эса шартномада
белгиланган муддатда кредит ва унинг фоизини тўлаш мажбуриятини
олган.
Кредит
шартномасининг
6-бўлимига
асосан
кредит
қайтарилишининг таъминоти сифатида фуқаро А.Мавлоновга тегишли
бўлган «Спарк» русумли автотранспорт воситаси, «Чорва қут барака»
хусусий корхонасига тегишли бўлган дала шийпони бино-иншоотлари,
«Мохидил орзу баракаси» хусусий корхонасига тегишли бўлган
бино-иншоотлар ҳамда «Исоқжон хожи ота» фермер хўжалигига
тегишли бўлган давлат рақам белгиси ЕМ 7333 бўлган 2008 йилда
ишлаб чиқарилган «Класс Доминатор-130» комбайни гаровга қўйилиши
белгиланган.
27 декабрда банк (дебитор) ҳамда МЧЖ (қарздор) ўртасида Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2012
йил
4 декабрдаги 422-сонли қарори билан тасдиқланган Тартибга асосан
ликвидли мол-мулкни топшириш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб,
шартноманинг 1.1 ва 2.1-бандларига асосан банк ўзига тегишли «Класс
Доминатор-130» комбайнини қарздорга топшириш мажбуриятини
олган.
Аслида МЧЖнинг кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилиши
лозим бўлган «Исоқжон хожи ота» фермер хўжалигига тегишли бўлган
давлат рақам белгиси ЕМ 7333 бўлган, 2008 йилда ишлаб чиқарилган
«Класс Доминатор-130» комбайни гаровга қўйилмасдан, банк филиали
ва «Исоқжон хожи ота» фермер хўжалиги ўртасида 2016 йил 29 декабрда
Норин туман давлат нотариал идорасида расмийлаштирилган келишув
битимига кўра «Исоқжон хожи ота» фермер хўжалигининг банк
филиалидан мавжуд 153.916.400 сўм лизинг қарздорлиги эвазига банк
филиалига топширилган.
2008 йилда ишлаб чиқарилган мазкур «Класс Доминатор-130»
комбайни учун 2017 йил 4 майда банк филиали номига ТТР 048569
рақамли техник паспорт берилган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармасининг
МЧЖ
манфаатида
берган
даъво
аризаси
асосида Учқўрғон туманлараро иқтисодий судида қўзғатилган
4-1602-1802/3448-сонли иш бўйича 2019 йил 16 майда қабул қилинган
ҳал қилув қарори билан банк филиали ва МЧЖ ўртасида 2016 йил
27 декабрда тузилган ликвидли мол-мулкни топшириш тўғрисидаги
шартнома ҳақиқий эмас деб топилган.
Банк филиали МЧЖнинг ссуда ҳисоб рақамига 250.000.000 сўм
кредит маблағини «Класс Доминатор-130» комбайни сотиб олиш учун
ўтказиб, ушбу маблағни комбайн нархи сифатида банк филиалининг
ҳисоб рақамига қайтариб ўтказган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК
деб юритилади) 1025-моддасининг биринчи қисмига асосан қўлга
киритувчининг асоссиз орттирилган бойлигини ташкил этувчи молмулк жабрланувчига асл ҳолида қайтарилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Наманган
вилоят бошқармасининг 2022 йил 10 августдаги 14.1/22-699-сонли
маълумот хатида низоли бўлган завод рақами 1561017, двигатель
рақами 48884785 бўлган 2008 йилда ишлаб чиқарилган «Класс
Доминатор-130» комбайни 2022 йил 21 февралдаги нотариал тартибда
тасдиқланган шартномага асосан банк томонидан Сирдарё вилояти,
Боёвут туманида яшовчи Шадиев Ғуломжон Абдумаликовичга сотиб
юборилганлиги, техника воситаси 2022 йил 7 март куни мазкур фуқаро
номига давлат рўйхатидан ўтказилганлиги аниқланди.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари «Класс Доминатор-130»
комбайни фуқаро Ғ.Шадиевга сотиб юборилганлигидан хабар
топишганлиги, шу сабабли ФК 1026-моддаси талабларига асосан унинг
қиймати бўйича ҳал қилув қарори қабул қилишни сўрадилар.
ФК 1026-моддасининг биринчи қисмига кўра асоссиз олинган ёки
тежаб қолинган мол-мулкни асл ҳолида қайтаришнинг имконияти
бўлмаган тақдирда, қўлга киритувчи жабрланувчига бу мол-мулкнинг
қўлга киритиш пайтидаги ҳақиқий қийматини тўлаши, шунингдек агар
қўлга киритувчи орттирилган бойликнинг асоссизлигини билганидан
кейин дарҳол унинг қийматини тўламаган бўлса, мол-мулк
қийматининг кейинги ўзгариши туфайли кўрилган зарарни тўлаши
лозим.
Бироқ, суд завод рақами 1561017, двигатель рақами 48884785
бўлган 2008 йилда ишлаб чиқарилган «Класс Доминатор-130»
комбайнини банк томонидан асоссиз олинган мол-мулк ёки асоссиз
орттирилган бойлик деб баҳоламайди ва ўз навбатида унинг қиймати
тўланишини ҳам лозим деб ҳисобламайди.
Чунончи, ИПК 73-моддасининг биринчи қисмига асосан ишнинг
иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари
исботлашга муҳтож эмас.
Мазкур модданинг иккинчи қисмида иқтисодий суднинг илгари
кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан
аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа
ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмаслиги белгиланган.
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 4-1602-1902/72-сонли
иши бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий судининг кассация
инстанцияси томонидан 2020 йил 4 январда қабул қилинган қарорда
ФКнинг 114-моддасига асосан битим ҳақиқий бўлмаганида
тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани
қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса
мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат
билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар
битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда
тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шартлиги
кўрсатилиб, банк филиали ва даъвогар ўртасида 2016 йил 27 декабрда
тузилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4
декабрдаги 422-сонли қарори билан тасдиқланган Тартибга асосан
ликвидли мол-мулкни топшириш тўғрисида шартнома ҳақиқий эмас деб
топилганлиги сабабли «Класс Доминатор-130» ғалла ўриш комбайни
ҳам, ушбу «Класс Доминатор-130» ғалла ўриш комбайнни сотиб олиш
учун банк филиали томонидан даъвогарга ажратилган кредит маблағи
ҳам банкка қайтарилиши лозимлиги, чунки, кредит маблағи айнан
Юқоридагилардан кўринадики, «Класс Доминатор-130» ғалла ўриш
комбайни жавобгар томонидан асоссиз равишда орттирилган бойлик
бўлмасдан суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан
ҳақиқий эмас деб топилган битимнинг оқибати сифатида банкка
қайтарилган мулк ҳисобланади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантириш рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда
кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. Ушбу
ҳолатда иш Ўзбекистон Республикаси Олий суди кассация
инстанциясининг 2022 йил 30 июндаги қарорига асосан янгитдан кўриб
чиқиш учун Наманган туманлараро иқтисодий судининг иш юритишига
ўтказилган. Даъвогар кичик тадбиркорлик субъекти бўлиб, давлат божи
бўйича биринчи инстанция суди учун 2.500.000 сўм, апелляция
инстанцияси учун эса 1.250.000 сўм миқдоридаги тўловларни амалга
оширган. Бироқ, кассация инстанцияси учун тўланиши лозим бўлган
давлат божи тўланмаган. Шу асосда суд ишни кассация инстанциясида
кўриб чиқилиши бўйича 1.250.000 сўм давлат божи ва 75.000 сўм ВКА
харажатларини даъвогар ҳисобидан ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 176, 177-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
«АА» MCHJнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
«АА» MCHJ ҳисобидан кассация инстанцияси учун республика
бюджетига 1.250.000 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозит ҳисоб рақамига 75.000 сўм ВКА харажатлари
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг бу ҳақида ижро
варақаси берилсин.
«АА» MCHJ томонидан биринчи инстанция суди учун 2.500.000 сўм,
апелляция инстанцияси учун эса 1.250.000 сўм миқдорида давлат божи
ва почта харажатлари тўланганлиги инобатга олинсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Дадабаев