← Назад
Решение #798506 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| СКнинг | 242 | — | law | |
| нинг | 124 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
QARSHI TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
180108, Qarshi shahri, Bog’zor ko‘chasi, 2 A
Tel: (+99875) 227-13-05, Fax: (+99875) 227-17-05
KARSHI INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
180108, Karshi, Bogzor street, 2 A
е-mail: i.qarshi@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 16 август
4-1801-2204/2961-сонли иш
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Латипов раислигида,
судья ёрдамчиси Б.Давлатовнинг котиблигида даъвогар Қашқадарё вилоят давлат
солиқ бошқармасининг жавобгар «Qarshi temir yo‘l ta’minot qurilish va ishlab chiqarish”
масъулияти чекланган жамияти ҳамда қўшимча жавобгар «Ulkan ta’mir trans servis”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида кўзбўямачилик учун
тузилган 2020 йил 5 октябрдаги 143-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топиш
ҳамда ушбу шартномага асосан асоссиз ҳисобга олинган 6 937 956,3 сўмлик
қўшилган қиймат солиғини ундириш оқибатини қўллаш ҳақидаги даъво аризаси
бўйича ишни даъвогар вакили С.Муҳаммадзода (ишончнома асосида), жавобгар
раҳбари Х.Ниязов (шахсий маълумотнома асосида), вакили С.Базаров (ишончнома
асосида), (қўшимча жавобгар иштирокисиз)лар иштирокида суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринда –
даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
«Qarshi temir yo‘l ta’minot qurilish va ishlab chiqarish” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринда – жавобгар деб юритилади) ҳамда қўшимча жавобгар «Ulkan ta’mir
trans servis” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринда – қўшимча жавобгар
деб юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасида кўзбўямачилик учун тузилган 2020
йил 5 октябрдаги 143-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда ушбу
шартнома ва ҳисоб-фактураларга асосан асоссиз ҳисобга олинган 6 937 956,3 сўмлик
қўшилган қиймат солиғини ундириш оқибатини қўллашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили низо юзасидан тушунтириш
бериб, жавобгар фаолиятида камерал назорат таҳлили натижасида қўшимча
жавобгар билан тузилган шартномани кўзбўямачилик учун тузилганлиги сабабли
шартномада кўрсатилган миқдорда маҳсулотлар реализация қилинмаганлигини,
бугунги кунда қўшимча жавобгарнинг ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтганлик
тўғрисидаги гувоҳномаси бекор қилинганлигини, жавобгардан сўралган ҳужжатлар
тақдим этилмаганлигини баён этиб, мазкур ҳолатлар эса Солиқ кодекси талаблари
бўйича шартноманинг ҳақиқий эмас деб топилишига асос бўлишини маълум қилиб,
асоссиз ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғини ундириш оқибатини қўллаш
ҳақидаги даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабига нисбатан
қарши эътирозлар билдириб, даъво талаби асоссиз эканлигини, солиқ органи
тадбиркорлик фаолиятига доимий равишда тўсқинлик қилиб келганлигини, солиқ
тўловлари ўз вақтида амалга оширилиб келганлигини, қўшимча жавобгар билан
тузилган шартнома қонун ҳужжатларига асосан расмийлаштириб берилганлигини,
у билан шартнома тузилганда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтганлик
тўғрисидаги гувоҳномаси бекор қилинмаган эканлигини, шартнома юзасидан
тасдиқловчи ҳужжатлар солиқ органига тақдим этилганлигини, шартномада
кўрсатилган миқдор ва ассортиментда товарлар қабул қилиниб, етказиб
берилганлигини, буни тасдиқловчи далиллар мавжудлигини, реализация қилинган
товарлар тегишли ҳисоб-фактураларда акс этганлигини, маҳсулотлар ҳақи
қўшилган қиймат солиғи билан қўшимча жавобгарга тўлаб берилганлигини баён
қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Қўшимча жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
огоҳлантирилган бўлсада, суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси(кейинги ўринда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни унинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд низо юзасидан тарафларнинг тушунтиришларини эшитиб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Суд муҳокамасида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларидан маълум
бўлишича, Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 30 апрелдаги
20-00445-кт-сонли буйруғига асосан жавобгар “Qarshi remir yo‘l ta’minot qurilish va
ishlab chiqarish” масъулияти чекланган жамиятининг 2020 йил ва 2021 йил январьдекабрь ойлари давридаги фаолияти юзасидан камерал солиқ текшируви
ўтказилган.
Камерал текширув натижасида жавобар «Qarshi temir yo‘l ta’minot qurilish va
ishlab chiqarish” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2020 йил ва 2021 йил
январь-декабрь ойларда солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган ҳамда қўшимча
қиймат солиғи гувоҳномаси бекор қилинган қўшимча жавобгар «Ulkan ta’mir trans
servis” масъулияти чекланган жамияти билан жами 53 191 000 сўмлик, шу жумладан
қўшилган қиймат солиғи суммаси 6 937 956,3 сўм қўшилган қиймат солиғини
тўланган деб ҳисобга олинганлиги аниқланган.
Аниқланган ҳолат бўйича даъвогар томонидан жавобгарнинг шахсий
кабинетига 2022 йил 13 майда ушбу ҳолатларни қайта кўриб чиқиб, асосланган
ҳужжатларни тақдим этиш ҳақида талабнома юборилган.
Жавобгар томонидан ушбу талабномага нисбатан Ўзбекистон Республикаси
Давлат солиқ хизмати органларининг “Электрон солиқ хизмати” портали орқали
1297347-сонли хат билан эътироз билдирган.
Шу сабабли даъвогар жавобгарларга нисбатан даъвода кўрсатилган талаб
бўйича судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Суд даъво талабини тарафларнинг тушунтиришлари ва тақдим этилган
далиллардан келиб чиқиб, уни асоссиз деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддаси биринчи
қисмига кўра, товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва
якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда
тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақфактурани тақдим этиши шарт. СКнинг 242-моддаси тўртинчи қисмига кўра,
хизматлар кўрсатилганлиги фактини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура ёки бошқа
ҳужжат расмийлаштирилган (имзоланган) сана хизматларни реализация қилиш
бўйича айланма амалга оширилган санадир деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб
юритилади)нинг 124-моддасига мувофиқ юридик оқибатлар туғдириш нияти
бўлмаган ҳолда номигагина тузилган битим (қалбаки битим) ўз-ўзидан ҳақиқий
эмасдир.
Агар битим бошқа битимни ниқоблаш мақсадида тузилган бўлса
(кўзбўямачилик битими), тарафлар ҳақиқатда назарда тутган битимга доир
қоидалар қўлланилади.
Аниқланишича, қўшимча жавобгар «Ulkan ta’mir trans servis” масъулияти
чекланган жамияти ва жавобгар «Qarshi temir yo‘l ta’minot qurilish va ishlab chiqarish”
масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2020 йил 5 октябрдаги 143-сонли
шартнома тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига асосан “Сотувчи” ўзига тегишли товар
(махсулот)ни “Сотиб олувчи”га мулк қилиб топшириши, “Сотиб олувчи” эса
маҳсулотни қабул қилиш ва ушбу шартномада белгиланган муддатларда ҳақини
тўлаш мажбуриятини олган.
Ушбу шартнома бўйича “Сотиб олувчи” “Qarshi remir yo‘l ta’minot qurilish va
ishlab chiqarish” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “Сотувчи”
«Ulkan ta’mir trans servis” масъулияти чекланган жамияти ўртасида электрон
тартибда тасдиқланган 2020 йил 5 октябрдаги ҳисоб-фактура асосида маҳсулот
қийматига 6 937 956,35 сўм қўшимча қиймат солиғи билан, жами 53 191 000,05 сўм
эканлиги қайд этилган.
Суд мажлиси муҳокамасида аниқланишича, жавобгар «Qarshi temir yo‘l ta’minot
qurilish va ishlab chiqarish” масъулияти чекланган жамияти томонидан “Сотувчи”
«Ulkan ta’mir trans servis” масъулияти чекланган жамиятига маҳсулот ҳақи учун (ҚҚС
билан) 2020 йил 23 октябрдаги 134-сонли тўлов топшириқномаси билан жами 53
191 000 сўмлик тўловлар амалга оширилган.
Шунингдек, солиқ хизмати my.soliq.uzдан олинган маълумотга кўра “Сотувчи”
«Ulkan ta’mir trans servis” масъулияти чекланган жамиятининг қўшилган қиймат
солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтгазилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси
шартнома тузилган вақтда амалда бўлиб, 2021 йил 26 майга келиб бекор
қилинганлиги маълум бўлди.
Ушбу ҳолатлар эса ҳақиқий эмас деб топиш сўралган шартнома бўйича даъво
талаби ишончли ва мақбул далиллар билан асослантирилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил
28 ноябрдаги 269-сонли “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас
деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжаатлари нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 15-бандига кўра судлар инобатга
олишлари лозимки, қалбаки битимлар кўзбўямачилик учун тузилган битимлардан
фарқланади.
Қалбаки битимни тузишда тарафларнинг мақсади қандайдир фуқаролик
ҳуқуқий муносабатларни ўрнатишга қаратилган бўлмайди. Бундай битим, қоида
тариқасида, тарафлар ёки улардан бири учун ҳуқуқий оқибатни келтириб
чиқаришга эришиш мақсадида тузилади (масалан, қарздорнинг мол-мулкини
хатлашдан қочиш мақсадида унинг номигагина бегоналаштирилиши).
Кўзбўямачилик учун битимни тузишда тарафларнинг мақсади бошқа
битимни яшириш ҳисобланади. Шу муносабат билан кўзбўямачилик учун тузилган
битимни ҳақиқий эмас деб топиш, ФК 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда
тутилган оқибатларни келтириб чиқармайди. Бундай ҳолатда тарафлар ҳақиқатда
назарда тутган битимга оид қоидалар қўлланилади.
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, кўзбўямачилик учун тузилган
битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво кўрилаётганда,
низолашилаётган битим ҳақиқатда қайси битимни яшираётганлиги аниқланиши
лозим.
ФК 124-моддасининг мазмунига кўра, қалбаки битим ўз-ўзидан ҳақиқий
бўлмаган битим ҳисобланса, кўзбўямачилик учун тузилган битим низоли битим
ҳисобланади.
Мазкур ҳолатда даъвогар жавобгар томонидан низолашилаётган битим
ҳақиқатда қайси битимни яширилганлиги исботлаб берилмади.
Шу билан бирга суд даъвогарнинг тарафлар ўртасида тузилган шартномани
ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳақиқий бўлмаган шартнома бўйича қўшимча қиймат
солиғини ундириш оқибатини қўллаш ҳақидаги даъво талабини номақбул даъво деб
ҳисоблайди.
Сабаби, даъво талабида 2020 йил 5 октябрдаги 143-сонли шартномага асосан
асоссиз ҳисоблаб оқибатини қўллаш сўралган 6 937 956,3 сўм қўшилган қиймат
солиғи ҳам жавобгар томонидан қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган «Ulkan
ta’mir trans servis” масъулияти чекланган жамиятига тўлаб берилган.
Шунга кўра, суд даъво талабининг шартнома ва ҳисоб-фактураларга асосан
асоссиз ҳисобга олинган 6 937 956,3 сўмлик қўшилган қиймат солиғини ундириш
оқибатини қўллаш ҳақидаги қисмини муҳокама қилиб, қўшилган қиймат солиғи
тўланганлигини ҳамда дастлабки талаб асоссиз эканлиги боис ўз ўзидан уни
қаноатлантиришга асослар йўқ деб баҳолайди.
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасига биноан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва
холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил
ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг
йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш
натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан
олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 12-бандига мувофиқ давлат
солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари барча ишлар ҳамда
ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга ариза
берганлик учун давлат божидан озод этилган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиб,
даъвогарнинг давлат божи тўлашдан озод этилганлиги сабабли олдиндан тўланган
почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118,
176, 186-моддаларига асосан суд
қарор қилди:
Даъво ариза қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан тўланган
почта харажати тўланганлиги ҳамда давлат божи тўлашдан озод этилганлиги
инобатга олинсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой ичида апелляция тартибида
шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
У.Латипов