Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2204/2957 Дата решения 16.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья Латипов Усмон Яхшибоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый "PREMIUM CAPITAL GROUP" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 893411 Claim ID 2846745 PDF Hash 96b6d68626b9b4dd... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
аради ва у ИПКнинг 108-моддаси аради ва у ИПК 108 law
Текст решения Оригинал (узб.)
QARSHI TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 180108, Qarshi shahri, Bog’zor ko‘chasi, 2 A Tel: (+99875) 227-13-05, Fax: (+99875) 227-17-05 KARSHI INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 180108, Karshi, Bogzor street, 2 A е-mail: i.qarshi@sud.uz АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида) 2022 йил 16 август 4-1801-2204/2957-сонли иш Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Латипов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида даъвогар Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг жавобгар «Premium capital group» масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар «Elegant akfa start» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан даъво аризаси бўйича ишни жавобгар раҳбари Д.Муфтиллаев (шахсий маълумотнома асосида), адвокат Ш.Турсунов (ордер асосида)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Premium capital group» масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар «Elegant akfa start» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 112/a-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда 2 286 353,6 сўм қўшилган қиймат солиғини «Premium capital group» масъулияти чекланган жамиятидан ундириш оқибатини қўллашни сўраган. Суд мажлиси белгиланган куни ва вақти ҳақида даъвогар белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, вакил иштироки таъминланмади ёки ишни ўзининг иштироксиз кўриб чиқиш ҳақида арз қилмади. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари ариза тақдим этиб, Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси вакили суд мажлиси муҳокамаси беглиланган вақтда етиб келмаганлиги сабабли, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд жавобгар вакилини тушунтиришларини эшитиб, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, уларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 6-бандига кўра даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 майдаги 13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланади. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради ва у ИПКнинг 108-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши керак. Мазкур иқтисодий иш бўйича суднинг 2022 йил 29 июлдаги даъво аризани иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрими даъвогар томонидан 2022 йил 2 августда электрон “Гибрид почта” тизими орқали қабул қилиб олинган бўлса-да, суд мажлиси муҳокамасига келмади ёки ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиш ҳақида ариза билан мурожаат этмаган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризани кўрмасдан қолдиришни, давлат солиқ бошқармаси давлат божидан озод этилганлигини ҳамда почта харажати тўланганлигини инобатга олиб, суд харажатларини ундирмасликни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 6-банди, 108, 195-197, 199-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л а д и: Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг жавобгар «Premium capital group» масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар «Elegant akfa start» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Почта харажати тўланганли инобатга олинсин. Мазкур ажрим устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья У.Латипов