Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2201/1277 Дата решения 16.08.2022 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья Арзиев Акмал Туропович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қарши туман хокимияти Ответчик / Подсудимый Эргаш Бобо набираси Хуршид фермер хўжалиги
Source ID 878745 Claim ID 2835617 PDF Hash f3df3223a9314538... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 274-моддаси нинг 274 law
аролик кодексининг 382-моддаси аролик кодекси 382 code_article
збекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 36 code_article
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 279-моддаси ИПКнинг 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН Qarshi sh, Bunyodkorlik ko’chasi 10 A uy город Карши, улица Бунёдкорлик, дом 10 А Тел: (75) 221 13 20, Факс: (75) 221 13 55, Почта: i.qashqadaryo@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанция суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Л.Абдуллаев, апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Арзиев. 2022 йил 16 август 4-1801-2201/1277-сонли иш Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати А.Арзиев раислигида, ҳайъат аъзолари М.Бозоров ва Ж.Хусаиновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Т.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар вакили Г.Азизова (2022 йил 16 августдаги 12/1679сонли ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Д.Хидирова, адвокати С.Бердиев (2022 йил 15 августдаги 203-сонли ордерга асосан), Қарши туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили Ш.Авезов, Р.Султонов (2022 йил 16 августдаги 01/192сонли, 01/193-сонли ишончномалар асосида), иштирокида Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 июндаги ҳал қилув қарори устидан “Ergash bobo nabirasi Xurshid” фермер хўжалигининг апелляция шикоятини вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар Қарши туман ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Қарши туманлараро иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ergash bobo nabirasi Xurshid” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилишни сўраган. Суднинг 2022 йил 25 майдаги ажрими билан иш бўйича низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга Давлат кадастрлар палатаси Қарши туман филиали жалб қилинган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасидаги 2016 йил 14 ноябрдаги ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси бекор қилиш ва жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 21.600 сўм почта харажати, республика бюджетига 2.700.000 сўм давлат божи ундириш белгиланган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъвони рад этиши ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Учинчи шахс сифатида вакили суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили суд мажлисига келмади. Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 274-моддаси тўртинчи қисмига асосан ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ва унинг адвокати апелляция шикоятида кўрсатилган важларини таъкидлаб, аслида низо ишчи комиссия томонидан тузилган далолатномадан бошланганлигини, далолатнома 2021 йил 22 ноябрда тузилганлигини, кейинчалик ушбу далолатнома сохталаштирилиб санаси ўзгартирилганлигини, далолатномани расмийлаштириш учун бирор бир ташкилотни кўрсатмаси йўқлигини, ўзларидан ўзлари далолатнома расмийлаштирилганлигини, расмийлаштиришда тайёрлов ташкилотларидан вакил иштирок этмаганлигини, фотосуратлардаги мавсум далолатномадаги санага мос келмаслигини, ишчи гуруҳ камчиликларни аниқлаши эмас балки қонун ҳужжатларига кўра амалий ёрдам ҳам берилиши кераклигини, далолатномадаги имзо сохта эканлигини, экин экиш даврида агротехник тадбирлар учун пул маблағи ажратилмаганлигини, сув билан таъминлаб берилмаганлигини, бу бўйича бир неча бор мурожаатлар қилганлигини, Халқ депутатлари кенгашининг қарорига қўшилмаслигини, чунки сессия ўтказилиши бўйича хабардор қилинмаганлигини, бир ҳафта олдин огоҳлантирилиши шартлигини, даъво аризасида даъво талабларига аниқлик киритилмаганлигини, талабнома юборилмаганлигини билдириб апелляция шикоятини қаноатлантириб беришни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, апелляция шикояти асоссиз эканлигини, ер майдонига шахсан ўзи ишчи гуруҳга қўшилиб борганлигини, бир неча бор ердан унумсиз, мақсадсиз фойдаланилганлиги ҳақида далолатнома расмийлаштирилганлигини, уч йил давомида сурункали равишда контрактация шартномаси режаси бажарилмаганлигини, ушбу ҳолат бўйича тегишли ташкилотлардан яъни Қарши туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан маълумотлар олинганлигини, пахта учун мўлжалланган ер майдонида беда экилганлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Қарши туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакиллари ҳақиқатдан ҳам ишчи гуруҳ аъзолари билан бир неча бор ер майдонидаги ҳолатни ўрганиш бўйича боришганлигини, ер майдонидан мақсадсиз фойдаланилганлиги ҳақида далолатнома тузилганлигини, уч йил давомида сурункали равишда контрактация шартномаси режаси бажарилмаганлигини, далолатномадаги имзо фермер хўжалигининг раиси томонидан имзоланганлигини билдирди. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикояти ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, куйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасликка қарор қилди. Иш ҳужжатларига кўра, Қарши туман ҳокимининг 2016 йил 9 ноябрдаги Х2139/11-сонли қарори асосида жавобгарга Ҳилол массивидан жами 63,60 гектар ер майдонлари қириқ тўққиз йил муддатга ижарага берилган. Қарор асосида тарафлар ўртасида 2016 йил 14 ноябрда ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида шартнома тузилган. Шартнома бўйича жавобгар ер участкасининг ихтисослашувини сақлаш, давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот етиштиришни ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ерларнинг нормативидаги кадастр баҳосидан паст бўлмаган даражада бўлишини таъминлаш ва шу каби бошқа мажбуриятларни ўз зиммасига олган. Аниқланишича, қишлоқ ва сув хўжалиги, кадастр агентлиги ва туман фермерлар кенгаши томонидан 2022 йил 22 апрелдаги далолатномасида, фермер хўжалиги томонидан ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан оқилона фойдаланилмаганлиги қайд этилган. Далолатномада қайд этилган ҳолатлар ўрганиб чиқилиши учун ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясига тақдим этилган. Туман комиссияси томонидан тақдим этилган хулосада, жавобгар ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан оқилона фойдаланмасдан келганлиги, жумладан 2019 йил пахта ҳосилини 36,7 фоизга, 2021 йил 74,3 фоизга, шунингдек ғалла сотиш режасини 2019 йил 89,5 фоизга, 2020 йил 76,4 фоизга, 2021 йил 53,7 фоизга бажариб, норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил олганлиги сабабли ер майдонини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш қайд этилган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 25 апрелдаги тарафлар ўртасида тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномани бекор қилиш тўғрисида таклиф берилган. Жавобгар таклиф билан танишиб, ер майдонларини ўзида қолишида амалий ёрдам беришни сўраб, таклиф оқибатсиз қолдирилган. Кейинчалик, 2022 йил 1 июнда тегишли мутахассислар иштирокида жавобгарнинг ер майдонида шартнома мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолатлар ўрганилганда, камчиликлар бартараф этилмаганлиги аниқланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 17-бандида, тарафлар шартномани бекор қилишга асос бўлган ҳолатлар белгилаган бўлиб, жумладан ижарачи ердан самарасиз фойдаланилганда, яъни ижарага олувчининг айби билан мунтазам равишда (уч йил мобайнида) нормативдаги кадастр баҳосидан кам миқдорда ҳосил олинганда ва ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда шартнома бекор қилиниши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382-моддасида, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Ушбу модданинг иккинчи қисмида, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Қишлоқ хўжалигида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишдаги суиистеъмолчиликларнинг олдини олишда иқтисодий судларнинг ролини ошириш тўғрисида” 2004 йил 12 мартдаги 115-сонли қарорнинг 7-бандида, фермер хўжаликлари томонидан тузилган контрактация шартномалари бўйича ўзига олган мажбуриятларга кўра пахта ва дон экишга мўлжалланган ерларга бошқа экинлар экиш ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган экин майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш, яъни бу ерлардан ўзбошимчалик билан шахсий томорқа сифатида фойдаланиш, уй-жой, иморатлар ёки бошқа иншоотларни қуриш, ўзга шахсларнинг фойдаланишига бериб юбориш, пахта ва ғалла етиштириш учун берилган бўнак пуллари, техника, ёнилғи ва минерал ўғитлардан фойдаланиш, лекин маҳсулот топширмаслик, давлат буюртмасига оид мажбуриятларни бажармаслик фермер хўжаликлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларини, шу жумладан, ер ижараси шартномасини қўпол равишда бузиш деб баҳоланиши, бу эса ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси, Фуқаролик кодексининг 382-моддаси 2-қисмига кўра фермер хўжалигининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи ва ер ижараси шартномасини бекор қилиш учун асос бўлиши, шунингдек фермер хўжалиги томонидан контрактация шартномалари бажарилмаганлиги, ернинг экологик ва мелиоратив ҳолати ёмонлаштирилганлиги, ер участкасидан оқилона фойдаланилмасдан ҳосилдорлик нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлганлиги сабабли ер ижараси шартномасини бекор қилиш тўғрисида киритилган даъво аризаларини кўришда, иқтисодий судлар бу талаблар қандай сабабларга кўра фермер хўжалиги томонидан бажарилмаганлиги ҳолатларини чуқур ўрганиб чиқишлари, контрактация шартномаларини бажарилмаганлик ёки лозим даражада бажарилмаганлик учун жавобгарликка тортишда тегишли мутахассисларни жалб этиб, давлат буюртмасини ернинг ҳосилдорлигига мос равишда белгиланганлигига, тайёрловчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўз шартнома мажбуриятларини қай даражада бажарганлигига, табиий шароитлар ёки бошқа форс-мажор ҳолатларга эътибор қаратилиши тўғрисида тушунтириш берилган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида кўрсатилган текшириш далолатномаси 2021 йил 22 ноябрда тузилган бўлиб, 2022 йил 22 апрелда тузилган деб ўзгартирилганлиги, фермер хўжалиги сув билан таъминланмаганлиги ва ер майдонини бир қисми кластерга берилганлиги ҳақидаги важлари билан судлов ҳайъати қайд этилган асосларга кўра келишмайди. Яъни, иш ҳужжатларига ва суд мажлисида тарафларнинг берган тушунтиришларида, ижара шартномаси бажарилиши бўйича жавобгарнинг ер майдонида бир неча бор тегишли мутахассислар иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилганлиги, лекин сурункали равишда 3 йил давомида режа бажарилмаганлиги ҳамда фермер хўжалигига сув биринчи келиши ва кейин бошқа фермерларга навбат билан таъминланиши суд мажлисида ўз тасдиғини топди. Шунингдек, фермер хўжалигининг бир қисим ер майдони кластерга ўтганлиги исботлаб берилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКнинг 279-моддаси биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослар кўрсатилган. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция шикояти учун тўланган 1.350.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатини инобатга олишни ва унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 72, 118, 260, 274, 276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилди: Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 июндаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, “Ergash bobo nabirasi Xurshid” фермер хўжалигининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “Ergash bobo nabirasi Xurshid” фермер хўжалиги томонидан апелляция шикояти учун тўлаган 1.350.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест) бериш мумкин. Раислик этувчи А.Арзиев ҳайъат аъзолари М.Бозоров Ж.Хусаинов