Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2204/2953 Дата решения 16.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья Латипов Усмон Яхшибоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый "REAL KAPITAL KAMFORT" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 893405 Claim ID 2846753 PDF Hash c1cc431f256e88f5... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
аради ва у ИПКнинг 108-моддаси аради ва у ИПК 108 law
Текст решения Оригинал (узб.)
QARSHI TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 180108, Qarshi shahri, Bog’zor ko‘chasi, 2 A Tel: (+99875) 227-13-05, Fax: (+99875) 227-17-05 KARSHI INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 180108, Karshi, Bogzor street, 2 A е-mail: i.qarshi@sud.uz АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида) 2022 йил 16 август 4-1801-2204/2953-сонли иш Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Латипов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида даъвогар Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг жавобгар Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси, қўшимча жавобгар Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармасига нисбатан даъво аризаси бўйича ишни (тарафлар вакиллари иштирокисиз)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси ва қўшимча жавобгар Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармасига нисбатан 102-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда 11 210 842,5 сўм қўшилган қиймат солиғини "Real kapital kamfort" масъулияти чекланган жамиятидан ундириш оқибатини қўллашни сўраган. Суд мажлиси белгиланган куни ва вақти ҳақида даъвогар ва жавобгарлар белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, вакил иштироки таъминланмади ёки ишни ўзининг иштироксиз кўриб чиқиш ҳақида арз қилмади. Шу боисдан суд Ўзбекистон Республикасини Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда-ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 6-бандига кўра даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 майдаги 13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланади. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради ва у ИПКнинг 108-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши керак. Мазкур иқтисодий иш бўйича суднинг 2022 йил 29 июлдаги даъво аризани иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрими даъвогар томонидан 2022 йил 2 августда электрон “Гибрид почта” тизими орқали қабул қилиб олинган бўлса-да, суд мажлиси муҳокамасига келмади ёки ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиш ҳақида ариза билан мурожаат этмаган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризани кўрмасдан қолдиришни, давлат солиқ бошқармаси давлат божидан озод этилганлигини ҳамда почта харажати тўланганлигини инобатга олиб, суд харажатларини ундирмасликни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 6-банди, 108, 195-197, 199-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л а д и: Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг жавобгар Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси, қўшимча жавобгар Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармасига нисбатан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Почта харажати тўланганли инобатга олинсин. Мазкур ажрим устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. У.Латипов