Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2204/2951 Дата решения 16.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья Латипов Усмон Яхшибоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кашкадарё вилоят Бюджетдан ташкари пенсия жамгармаси Ответчик / Подсудимый "Қарши Темир бетон сервис" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 893415 Claim ID 2846042 PDF Hash b2f5ecbca38230a6... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
онуннинг 66-моддаси онуннинг 66 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 12-моддаси онун 12 law
аролик кодексининг 1001-моддаси аролик кодекси 1001 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
QARSHI TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 180108, Qarshi shahri, Bog’zor ko‘chasi, 2 A Tel: (+99875) 227-10-58, Fax: (+99875) 227-11-73 KARSHI INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 180108, Karshi, Bog’zor street, 2 A е-mail: i.qarshi@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 16 август 4-1801-2204/2951-сонли иш Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов раислигида, судя ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг жавобгар «Qarshi temir beton servis” масъулияти чекланган жамитига нисбатан даъвоси бўйича ишни даъвогар вакиллари Х.Мухаммадиев, Ф.Шаропов (ишончнома асосида)лар (жавобгар иштирокисиз) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, аниқлади: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «Qarshi temir beton servis” масъулияти чекланган жамитидан регресс тартибда 10 177 592,50 сўм асосий қарз, 228 384,08 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили суд мажлиси муҳокамасига қадар тўловларни амалга оширмаганлигини, даъво суммаси ногиронлиги қайд этилган фуқарога тўлаб берилган пул маблағларини ундириш талаби билан мурожаат этилганлигини маълум қилиб, кечиктирилган тўловлар учун пеня ҳисобланганлигини инобатга олиб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этувчи шахснинг тушунтиришларини, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, фуқаро Мансуров Мухиддин 1996 йилнинг 21 августда қул панжасини иккинчи бармоғи шикастланиши оқибатида бахтсиз ҳодиса 1996 йил 21 августдаги тузилган бахтсиз ҳодиса ҳақидаги Н-1 далолатнома билан тасдиқланган. Мазкур бахтсиз ҳодиса натижасида фуқаро 3-гуруҳ ногирони деб тан олинган ва 2022 йил 1 майдан унга ойига 698 000 сўм миқдорида ногиронлик пенсияси тайинланиб, даъвогар томонидан регресс тартибда жавобгардан 01.08.2020 йилдан 01.06.2022 йилга қадар ҳисобланган 10 177 592,50 сўм миқдорида пенсия тўланган. Даъвогарнинг жамият ходимига тўланган пенсия маблағларини регресс тартибда белгиланган ҳисоб рақамларга тўлаш тўғрисидаги талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шунга асосан даъвогар жавобгардан корхона ходимига тўланган пенсия пулларини регресс тартибда ундириб беришни сўраб судга мурожаат қилган. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 66-моддаси 2-қисмига асосан мулк шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар корхонанинг айби билан меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган пенсияларни тўлаш, шунингдек ходим ушбу қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунга қадар ушбу қонун 12-моддасининг "б"-"ж" бандларига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш учун иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1001-моддасига кўра бошқа шахс (меҳнат мажбуриятларини бажараётган ходим, транспорт воситасини бошқарувчи шахс ва ҳ.к) томонидан етказилган зарарни тўлаган шахс бу шахсга нисбатан, агар қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса, тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга. Шу боисдан суд асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар қарздорлик кечиктирилгани учун 228 384,08 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли қарорининг 3,10 ва 15-бандларида кўрсатилган пеняларни тўлашда харажатлар ўз вақтида қопланмаганлиги учун ўтказилиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,033 фоизи миқдорида, лекин қарздорликни 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорида пеня ҳисобланади деб белгиланган. Мазкур қонун ҳужжати талабига асосан суд даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги талабларини муҳокама қилиб, тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, 5-қисмига кўра даъвогарнинг даъво талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 10 177 592,50 сўм асосий қарз, 228 384,08 сўм пеня, 24 000 сўм почта харажати ва республика бюджетига 2 169 808 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1001-моддаси ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179-моддаларига асосланиб, суд қарор қилди: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «Qarshi temir beton servis” масъулияти чекланган жамитидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармаси фойдасига 10 177 592,50 сўм асосий қарз, 228 384,08 сўм пеня, 24 000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья У.Латипов