← Назад
Решение #798825 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 128 | — | law | |
| исми ва | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси | 236 | — | law | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФК | 48 | — | law | |
| аролик кодекси | 732 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| ФК нинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| аролик Кодекси | 326 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DENAU INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy
Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h
Tel: (+99876) 413-71-15, Fax: (+99876) 413-71-16
е-mail: i.denоv@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 15 август
4-1905-2204/1543-сонли иш
Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ҳусанов С.Ж.,
судья
ёрдамчиси Ж.Муродовнинг котиблигида даъвогар ХХХнинг даъвогар ХХХнинг
манфаатида жавобгар –ХХХдан 400 000 000 сўм муддатли асосий қарз, 16 096 674
сўм муддати ўтган кредит фоизи, жами 496 096 674 ва 24 000 сўм почта харажати
ундириш, ХХХ томонидан гаровга қўйилган ХХХда жойлашган «Маданий маиший
хизмат» биносига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни
юритилган иқтисодий ишини ХХХ ишончли вакили ХХХ (11.08.2022 йилги 0109/2455-сонли ишончнома асосида) иштирокида, ХХХнинг вакили ишончли вакили
ХХХ (02-сонли 11.08.2022 йилги ишончнома асосида) иштирокисиз, ХХХ вакили
иштирокисиз, Денов туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб,
қўйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
даъвогар ХХХнинг ўз аъзоси ХХХнинг манфаатида Денов туманлараро
иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар – ХХХдан 400 000 000
сўм муддатли асосий қарз, 16 096 674 сўм муддати ўтган кредит фоизи, жами 496 096
674 ва 24 000 сўм почта харажати ундириш, ХХХ томонидан гаровга қўйилган
ХХХда жойлашган «Маданий маиший хизмат» биносига қаратишни сўраган.
Даъвогар ХХХ ўз вакили иштирокисиз кўришни сўраб ариза тақдим этган.
Суд аризани қаноатлантириб, Ўз. Рес. ИПКнинг 128-моддаси биринчи қисми ва
170-моддасига асосан палата вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида даъвогар вакили ўз тушунтиришида жавобгар ушбу кредит
шартномани тузиб топшириб, жавобгар ҳисоб рақамига ушбу пулларни ўтказиб
берилгани, жавобгар суд мажлиси кунига қадар муддати ўтган кредит фоизидан
16 096 674 сўмни тўлов амалга ошириб, даъво аризада қайд этилган график тўловини
кечиктиришни бартараф этганини, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Жавобгар ХХХ вакили 15.08.2022 йилда суд мажлисида иштирок этмади,
муқаддам 2022 йил 11 август куни ўз фикр ва эътирозларини судга билдириб, ўз
тушунтиришида кредитни ўз вақтида тўлаб келаётгани, ҳозирда даъво аризада қайд
этилган муддати ўтган кредит фоиз қарзи тўлаганини, ҳақиқатан ҳам қоғоз ишлаб
чиқариш цехини олиб келган бўлсада, туман ҳокимияти томонидан ажратилган жойда,
газ ва сув бўлмагани туфайли ишлаб чиқаришни бошлай олмаганини, қонуний
енгиллик бериб даъвони рад этишни сўради.
Жавобгар ХХХ ўз вакили иштирокини таъминламади, ўз фикр ва эътирозларини
судга тақдим этмади. Суд Ўз. Рес. ИПКнинг 128-моддаси биринчи қисми ва 170моддаси учинчи қисмига асосан жавобгар ХХХ вакили иштирокисиз кўришни лозим
топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тараф фикр ва тушунтиришларини
эшитиб, даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгарга юклашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Ўзбекистон Республикаси 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофик лозим даражада бажарилиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор
айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги «Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 13/150-сонли қарорининг
25-бандида қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 48-моддаси биринчи
қисмига мувофиқ юридик шахс ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун молмулк билан жавоб беради.
Иш ҳужжатларига кўра, ХХХ (бундан буён матнда банк деб юритилади) ХХХ
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 10.12.2021 йил куни тузилган
765-сонли кредит шартномасига асосан хўжалик қоғози ишлаб чиқариш мақсадида
ҳар хил турдаги асбоб-ускуналлар сотиб олиш мақсадида 60 ой муддатга йиллик,
14 фоиз тўлаш шарти билан 400 000 000 сўм миқдорида кредит ажратилган.
Жавобгар кредит шартномаси бир қисми ҳисобланган тўлов графиги бўйича 2022 йил
05 январь кунига 11 111 111 сўм асосий қарздан, 7 978 082 сўм кредит фоизидан
тўловни кечиктирган бўлсада суд мажлиси кунига қадар муддати ўтган кредит қарзи
11 111 111 сўм, кредит фоизи 7 978 082 сўм кредит фоизидан қарзларини тўлаб
келиб, тўлов графигини бузилишини бартараф этган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22
декабрдаги
№13/150-сонли
“Кредит
шартномаларидан
келиб
чиқадиган
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 3-бандига кўра,
банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда – кредит ташкилоти) ва қарз
олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит
ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит
линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у
бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 732-моддаси иккинчи
қисмига кўра қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб
тузилган ҳисобланади.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига кўра, кредит
шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул сўммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўз.Р. ФК нинг 736-моддасига асосан кредиторнинг қарзни тўлиқ муддатидан
олдин қайтариш тўғрисида асосли талаб қўйилган бўлсада, суд мажлиси кунига
жавобгар муддати ўтган кредит қарзини тўлиқ бартараф этиб, кредит қарзини
қайтариш графигига етиб олгани, муддатидан олдин қайтариш сабабларидан бирини
бартараф этганини инобатга олиб, кредит қарзини муддатидан олдин ундириш
Чунки, суд кунига қадар 29.07.2022 йилда ушбу муддати ўтган қарздорликнинг
бартараф этилгани тарафларнинг суд мажлисида берган тушунтиришидан, иш
ҳужжатларида мавжуд бўлган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Шунингдек, даъвогар суддан 80 000 000 сўм жарима ундиришни сўраган.
Ундиришга асос сифатида жавобгар раҳбари томонидан имзоланган 14.04.2022
йилги, 17.05.2022 йилги кредит маблағи мақсадсиз сарфлангани ҳақида мониторинг
далолатномалари асос сифатида келтирилган.
Кредит шартномасининг 5.2 бандига кўра кредит маблағини мақсадсиз
сарфлангани аниқланганда, мақсадсиз сарфланган кредит маблағиининг 20 фоизи
миқдорида жарима тўлашга келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор
айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун жавоб беради.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда
тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган
неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июнь кунги 163сонли Пленум қарорида "Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби холатларни ҳар
томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб килинган неустойканинг адолатли
миқдорини белгилашлари шарт"- деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 326-моддасида, агар
тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш окибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга эканлиги, бунда
қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
карздорнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга
олиниши белгиланган.
Суд юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, жавобгарнинг суд кунига қадар ҳам
мавжуд қарздорликни бартараф этмаганлиги, тарафларнинг молиявий аҳволини
инобатга олиб, даъвонинг пеня ундириш қисмини қисман қаноатлантириб, 40 000 000
сўм (неустойка) жаримани ундиришни, қолган жаримани ундиришни рад этишни
лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, ундирувни кредит таъминоти сифатида
жавобгар ХХХга
тегишли ХХХда жойлашган «Маданий маиший хизмат» биносига қаратиш талабини
ҳам юқоридаларга кўра асосий қарзни муддатидан олдин қайтариш талаби рад
этилгани боис, суд ушбу талабни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Суд иш юзасидан даъвони қисман қаноатлантирилгани, давлат божини
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси еттинчи қисмига асосан
9 921 933,48 сўм давлат божини жавобгардан ундиришни, даъвогар томонидан
олдиндан тўлаб чиқилган почта ҳаражатларини жавобгардан даъвогар фойдасига
ундириб беришликни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110,
118, 128, 129, 176-186-моддалари, Ўз.Рес ФКнинг 236, 279, 293, 333, 382, 744моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
ХХХнинг ҳисобига жавобгар – ХХХдан 40 000 000 сўм жарима ва 24 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
ХХХдан 9 921 933,48 сўм давлат божи Ўзбекистон Республикаси бюджетига
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин.
Даъвонинг қолган қисми рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик
муддат ичида Сурхондарё вилоят судига Денов туманлараро иқтисодий суди
орқали апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкин.
С.Ж.Хусанов