Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/336 Дата решения 19.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 374131 Claim ID 2770497 PDF Hash f4e53b9b9b29f523... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
збекистон Республикаси ЖК 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
ЖКнинг 661-моддаси ЖКнинг 661 law
ЖПКнинг 84-моддаси ЖПКнинг 84 law
Райимбоевга ЖПКнинг 583-моддаси Райимбоевга ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖК 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 169-моддаси ЖКнинг 169 law
илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ 2025 йил март ойининг 19 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, саёр суд мажлисида, 3-Чарх Камолон МФЙ биносида, раислик қилувчи, судья С.Мамадиев, суд мажлиси котиби судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаев, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи У.Худойбердиев ва унинг ҳимоячиси “AL-SIT HUQUQ” адвокатлик ҳайьатининг адвокати Н.Акромова ҳамда жабрланувчи О.Райимбоевнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 277моддасининг 1-қисми билан гумон қилинувчи Худойбердиев Умиджон Рустамовичга оид № 1-1006-2502/336-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Худойбердиев Умиджон Рустамович (Xudoyberdiyev Umidjon Rustamovich), 1989 йил 19 апрелда Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз, оилали, Самарқанд вилояти, Нарпай тумани, Оқтош шаҳри, 32-хонадонда истиқомат қилади. Суд, гумон қилинувчи, жабрланувчини кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва судда аниқланган далилларга баҳо бериб қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: У.Худойбердиев, 2025 йил 15 январь куни соат 07:00ларда, жамоат жойи бўлган, Чилонзор тумани “Чўпонота” кўчаси, Ц-мавзесидаги “Бегзодбек таомлари” МЧЖ умумий овқатланиш шаҳобчасининг олдида бўла туриб, шу ерда бўлган 08.08.1995 йилда туғилган Райимбоев Оғабек Ҳамро ўғли билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик натижасида, О.Райимбоевнинг қош соҳасига тан жароҳати етказган. Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган суд тиббий экспертизасининг 20.01.2025 йилдаги 430-Х-Усмон-сонли хулосасига кўра, О.Райимбоевда "ўнг қош соҳаси эзилиб йиртилган яраси, ўнг кўз қовоқлари қонталашлари мавжудлиги аниқланиб, ушбу тан жароҳати соғлиқни 6 кундан кўп, аммо 21 кундан ортиқ бўлмаган муддатга бузилишига олиб келган, оғирлик даражасига кўра соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келган "ЕНГИЛ" турдаги тан жароҳати" аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан У.Худойбердиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур жиноят иши бўйича жабрланувчи О.Райимбоев дастлабки терговга ва судга ариза билан марожаат қилиб, гумон қилинувчи У.Худойбердиев билан ярашганлигини, унга нисбатан хеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, У.Рустамович жиноий жавобгарлкдан озод этишликни сўради. Гумон қилинувчи У.Худойбердиев ҳам дастлабки терговга ва судга ариза ариза билан мурожаат қилиб, айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги ва жабрланувчига етказилган барча моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ қоплаганлигини ҳамда бир-бирлари билан ярашганликларини билдириб, ўзини жиноий жавобгарликдан озод этишликни сўради. Суд, жабрланувчи О.Райимбоевни ҳамда гумон қилинувчи У.Худойбердиевнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб, прокурор ёрдамчиси, судланувчи, ҳимоячи, жабрланувчи У.Рустамович ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, А.Музробовнинг етказилган зарарни тўлиқ қопланганлигини, тарафлар ўртасида бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, судланувчи муқаддам судланмаганлиги, ярашув ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ У.Худойбердиевни жиноий жавобгарликдан озод қилиб, юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб, ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни ҳамда жабрланувчи О.Райимбоевга ЖПКнинг 583-моддаси 5қисмига асосан, ярашув суд томонидан тасдиқлангач, мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш ҳақида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Худойбердиев Умиджон Рустамович (Ergashaliyeva Oynura Zafarjon qizi) Ўзбекистон Республикаси ЖК 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 169-моддаси 1қисми да кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан тугатилсин. Жабрланувчи О.Райимбоевга Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддаси тартибида мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқотилганлиги тушунтирилсин. Ажримдан норози томонлар, ажрим эълон қилинган вақтдан бошлаб ўн сутка ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи: С.Мамадиев