Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2201/3723 Дата решения 15.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Каримов Аброрбек Азимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "АСАКА" АЖ Ответчик / Подсудимый GOLD OILS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 892920 Claim ID 2846900 PDF Hash 94036cf2acc8d175... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 377-моддаси аролик кодекси 377 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
тисодий процессуал кодексининг 184-моддаси тисодий процессуал кодекси 184 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 160133, Namangan shahar, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20-uy Тel: 0(369)227 79 93 Fax: 0(369)227 81 38 НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 160133, г. Наманган, ул. Нодим Намангани, дом-20 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 15 август 4-1601-2201/3723-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили М.Мамадалиев (ишончнома асосида), жавобгар корхона раҳбари М.Абдуллаев иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “А” АЖ манфаатида жавобгар – “Б” МЧЖга нисбатан кўчмас мулкни гаровга қўйиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризасини суд биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “А” АЖ манфаатида судга даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар – “Б” МЧЖга нисбатан кўчмас мулкни гаровга қўйиш мажбуриятини юклашни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгарга кредит шартномаси асосида 1 600 475 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилганлигини, кредит шартномасига кўра жавобгар томонидан кредит маблағлари ҳисобига қуриб битказилган “Кунгабоқар мойи ишлаб чиқариш заводи” бино-иншоотларини гаровга қўйиши лозим бўлганлигини, бироқ кўчмас мулкка нисбатан кадастр ҳужжатлари тайёрланган бўлсада, бугунги кунга қадар гаровга қўйиш мажбуриятини бажармай келаётганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар раҳбари даъво талаби асосли эканлигини, бироқ солиқ қарздорлиги мавжудлиги сабабли нотариал ҳаракатни амалга ошириш имкони бўлмаганлигини, ушбу ҳолатлар тез кунларда бартараф этилишини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топди: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 21 август куни 2019-39-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра кунгабоқар мойи ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида йиллик 6 фоиз устама тўлаш шарти билан 84 ой муддатга 1600475 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилган. Наманган вилояти, Поп тумани, Ғурумсарой массиви ҳудудида жойлашган, “Кунгабоқар мойи ишлаб чиқариш заводи” бино-иншоотларини қуриб, якунлаш ва қурилиш якунлангач бир ой муддатда кадастр ҳужжатларини тайёрлаб, гаров (ипотека) шартномасига асосан гаровга қўйиш мажбурияти белгиланган. Бироқ, жавобгар томонидан Наманган вилояти, Поп тумани, Ғурумсарой массиви ҳудудида жойлашган, “Кунгабоқар мойи ишлаб чиқариш заводи” бино-иншоотларини қурилиш ишларини қисман якунланган ва 2022 йил 25 майда 16:05:09:01:01:0001-сонли кадастр паспорти расмийлаштирилган бўлсада, кредит шартномаси бўйича гаровга қўйиш мажбурияти бажарилмаган. Даъвогар банкнинг гаров шартномасини тузиш ҳақидаги таклифлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 377-моддаси 6-қисмига кўра, агар ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Мазкур ҳолатда, жавобгар кредит шартномаси бўйича Наманган вилояти, Поп тумани, Ғурумсарой массиви ҳудудида жойлашган, “Кунгабоқар мойи ишлаб чиқариш заводи” бино-иншоотларини гаровга қўйиш мажбуриятини олганлиги сабабли, даъво талаби асосли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 184-моддасиг кўра, пул маблағларини ундириш ёки мол-мулкни топшириш билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилганда суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида амалга оширилиши керак бўлган ҳаракатларни, шу ҳаракатларни амалга ошириши шарт бўлган шахсни, шунингдек уларнинг амалга оширилиш жойи ва муддатини кўрсатади. Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантириш, жавобгар “Б” МЧЖ зиммасига даъвогар “А” АЖ билан Поп тумани, Ғурумсарой массиви ҳудудида жойлашган, “Кунгабоқар мойи ишлаб чиқариш заводи” бино-иншоотларини қурилиш ишларини (16:05:09:01:01:0001-сонли кадастр паспорти) гаровга қўйиш ҳақида ипотека шартномасини тузиш мажбурияти юклаш, жавобгар ҳисобидан бюджетга 3 000 000 сўм давлат божи ва банк фойдасига 24000 сўм почта харажати ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: киргандан сўнг бир ой муддат ичида даъвогар “А” АЖ билан Поп тумани, Ғурумсарой массиви ҳудудида жойлашган, “Кунгабоқар мойи ишлаб чиқариш заводи” бино-иншоотларини қурилиш ишларини (16:05:09:01:01:0001-сонли кадастр паспорти) гаровга қўйиш ҳақида ипотека шартномасини тузиш мажбурияти юклатилсин. Жавобгар “Б” МЧЖ ҳисобидан бюджетга 3 000 000 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “Б” МЧЖ ҳисобидан “А” АЖ фойдасига 24000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи А.Каримов