Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2203/3300 Дата решения 15.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Дадабаев Алишер Аскарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Наманган ҲЭТК АЖ Ответчик / Подсудимый "ART SOFT TEX CLUSTER" фермер хўжалиги
Source ID 892390 Claim ID 2801520 PDF Hash 8eaf1a5e4b2ee6ea... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI NAMANGAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 160133, Namangan shahri, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20a 160133, Namangan city, Nodim Namangoniy street, 20a Tel: (+99869) 227-79-93, Fax: (+99869) 227-76-14 е-mail: i.namangan.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2022 йил 15 август № 4-1601-2203/3300 раислигида, И.Қозақовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар- «ААА» АЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар- «БББ» фермер хўжалиги ҳисобидан жами 2.385.503.773 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили – У.Усмонов иштирокида суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «ААА» АЖ (кейинги матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «БББ» фермер хўжалиги (кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2.385.503.773 сўм ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида даъвогар вакиллари даъво талабини тўлиқ қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўрадилар. Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилинган бўлсада жавобгар вакили шу куни суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди. шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида уларнинг Уйчи туманидаги бўлимлари бўйича электр энергиясини етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган. Унга кўра даъвогар жавобгарга шартномада белгиланган миқдорда электр энергиясини етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган электр энергия қийматини тўлаб бериш мажбуриятини олган. Жавобгар 2022 йил 1 май ҳолатига етказиб берилган электр энергияси тўловларидан 2.385.503.773 сўм қарздорликка йўл қўйган. Бу ҳақида тарафлар ўртасида ўзаро солиштирма далолатнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Шартноманинг 1-бандида «истеъмолчи» тўловларни ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятини олган. ФК 468-моддасининг талабларига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олиши, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Бундан кўринадики, даъво талаби қонунчилик ва шартнома шартларига мувофиқ асосли қўйилган. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. «Давлат божи тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда суд ишни кўриш билан боғлиқ 47.710.075,46 сўм давлат божи ва 21.600 сўм почта харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди. Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: «ААА» АЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво талаблари қаноатлантирилсин. Жавобгар- «БББ» фермер хўжалиги ҳисобидан «ААА» АЖ фойдасига 2.385.503.773 сўм ҳамда тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар- «БББ» фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 47.710.075,46 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. А. Дадабаев