Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2203/2974 Дата решения 15.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Хусан Мирзаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қашқадарё вилоят солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый "QARSHI LEATHER" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 882984 Claim ID 2847302 PDF Hash 7795d2d3b4b51496... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 66-моддаси нинг 66 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
QARSHI TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 180108, Qarshi shahri, Bog’zor ko‘chasi, 2 A KARSHI INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 180108, Karshi, Bog’zor street, 2 A Tel: (+99875) 227-13-05, Fax: (+99875) 227-11-73 е-mail: i.qarshi@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 15 август 4-1801-2203/2974-сонли иш Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ҳ.Турсунов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида аризачи Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг жавобгар «QARSHI LEATHER” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 1 949 030 123 сўм молиявий жарима ундириш ҳақидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакиллари И.Рахимқулов, Б.Амирқулов (ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Қултаев (шахсий маълумотнома асосида)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Аризачи Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «QARSHI LEATHER” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 1 949 030 123 сўм молиявий жарима ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ўз важларини баён қилиб, жавобгар тузилган 3 та импорт шартномаси бўйича қарздорликни бартараф этмаганлигини, тўловларни амалга ошириш ҳақида юборилган талабномалар ижроси оқибатсиз қолдирилганлигини, шу сабабли амалдаги Низом талабидан келиб чиқиб, молиявий жарима ҳисобланганлигини маълум қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили аризада кўрсатилган ҳолатларни тан олиб, ҳақиқатдан ҳам дебитор қарздорлик мавжудлигини, буни инкор қилмаслигини, ҳозирги кунда ушбу ҳолат бўйича ташкилот раҳбари Хитой давлатида судлашаётганлигини, қарздорлик қисқа муддатда бартараф этилишини баён қилди. Суд тарафлар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, далилларни муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (кейинги ўринда – Низом деб юритилади) талаблари ижроси юзасидан тўпланган маълумотлар ва ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими маълумотларига кўра жавобгарнинг 206942764303849428200200002-сонли шартнома бўйича 929435,3 АҚШ доллари, 206942764303849428200100006-сонли шартнома бўйича 197518,8 АҚШ доллари ва 206942764303849428200100008-сонли шартнома бўйича 61277,12 АҚШ доллари, жами 1188231,2 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги вужудга келган. Мазкур Низомнинг Низомнинг 27-бандига кўра чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек, “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортиқ таъминламаган импорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин: 180 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда; 180 кундан 365 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда; 365 кундан кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сон қарорининг 10-бандига кўра 2021 йил 1 майдан бошлаб, чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилиши, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилиши ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланган. Бироқ, жавобгар томонидан муддати ўтган қарздорлик суд муҳокамаси кунига қадар бартараф этилмаган. Мазкур ҳолатда суд аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғриси”ги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган. Юқоридагиларга кўра, суд аризани тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига 24 000 сўм почта харажати, республика бюджети даромадига 1 949 030 123 сўм молиявий жарима ундиришни ҳамда тарафлар давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-банди ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 176-179, 186, 192, 221, 222-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Ариза тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «QARSHI LEATHER” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджети даромадига 1 949 030 123 сўм молиявий жарима ундирилсин. Қўлланилган жаримани қонун талаблари асосида ундириш вазифаси Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин. Жавобгар «QARSHI LEATHER” масъулияти чекланган жамиятидан Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24 000 сўм почта харажати; Тарафлар давлат божи тўлашдан озод этилганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач суд харажатини ундириш қисмига ижро варақаси берилсин. Молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг 90 календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш пайтида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда иш юритиш тугатилиши ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилиниши (давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан), шунингдек ундирилган жарималар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилиши қайд этилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон 10 (ўн) кун муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиши мумкин. Судья Ҳ.Турсунов