← Назад
Решение #799115 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 1001 | — | code_article | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| нинг | 66 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
QARSHI TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
180108, Qarshi shahri, Bog’zor ko‘chasi, 2 A
Tel: (+99875) 227-13-05, Fax: (+99875) 227-17-05
KARSHI INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
180108, Karshi, Bogzor street, 2 A
е-mail: i.qarshi@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 15 август
4-1801-2203/2971-сонли иш
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Турсунов раислигида,
судья ёрдамчиси Б.Давлатовнинг котиблигида даъвогар Қашқадарё вилоят
Бюджетдан ташқари пенция жамғармаси бошқармасининг жавобгар Нишон туман
Бандликка кўмаклашиш марказига нисбатан 83 591 458 сўм асосий қарз,
575 301 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар
вакиллари Х.Мухаммадиев, Ф.Пардаев (ишончнома асосида), жавобгар вакили
Б.Маматов (ишончнома асосида)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Қашқадарё вилоят Бюджетдан ташқари пенция жамғармаси
бошқармаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Нишон туман
Бандликка кўмаклашиш марказига нисбатан 83 591 458 сўм асосий қарз,
575 301 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили маълумотнома тақдим этиб,
жавобгар томонидан қарздорлик қисман тўланганлигини, асосий қарздорлик
64 016 156 сўмни ташкил этишини баён қилиб, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили даъво талабини тан олиб, ҳақиқатдан ҳам қарздорлик
мавжудлигини, тўловлар бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишини
маълум қилди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, иш юзасидан тарафлар вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан фуқаро С.Каримовга
2022 йил 1 майдан 2022 йил 1 августга қадар 3 978 861 сўм, фуқаро Ш.Янгибаевга
5 407 598 сўм, фуқаро Г.Ражабовага 3 257 191 сўм, фуқаро Х.Чориевга 4 510 197 сўм,
фуқаро М.Буриевга 5 703 245 сўм, фуқаро А.Рахмоновга 3 869 400 сўм, фуқаро
К.Пулатовага 3 447 051 сўм, фуқаро Б.Чориевга 4 556 808 сўм, фуқаро
Б.Зиядуллаевга 2 857 677 сўм, фуқаро Х.Келдиёрга 6 073 771 сўм, фуқаро
Ж.Назаровга 2 672 552 сўм, фуқаро Б.Ходжақуловга 4 699 016 сўм, фуқаро
Н.Джаббаровга 4 371 319 сўм, фуқаро Р.Жаббаровга 3 656 211 сўм, фуқаро
Н.Алмуродовга 2 927 857 сўм, фуқаро В.Атаниёзовга 4 534 988 сўм, фуқаро
Т.Гелдировга 2 998 716 сўм, фуқаро А.Алматовга 5 834 031 сўм, фуқаро А.Буриевга
3 121 815 сўм, фуқаро Р.Файзуллаевга 2 114 940 сўм ва фуқаро М.Халтураевга
2 872 905 сўм, жами 83 016 156 сўм миқдорида пенсия пуллари тўлаб берилган.
Қарздорликни регресс тартибда қайтариш ҳақида юборилган талабномалар
ижроси таъминланмаган.
Шунга асосан даъвогар корхона ходимига тўланган пенция пулини регресс
тартибда ундириб беришни сўраб судга мурожаат қилган.
Даъво талаби асослидир.
Чунки, “Фуқароларнинг давлат пенция таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 66-моддаси 2-қисмига асосан мулк шаклидан қатъи
назар, корхоналар ва ташкилотлар корхонанинг айби билан меҳнатда майибланиш
ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган пенцияларни
тўлаш, шунингдек ходим ушбу қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенция
ёшига тўлгунга қадар ушбу қонун 12-моддасининг "б" - "ж" бандларига мувофиқ
тайинланган пенцияларни тўлаш учун иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар
ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан
ташқари пенция жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига
муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни
бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини
сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини
бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак, 237-моддасига асосан
мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларин
бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Ушбу Кодекснинг 1001-моддасига мувофиқ бошқа шахс (меҳнат
мажбуриятларини бажараётган ходим, транспорт воситасини бошқарувчи шахс ва
ҳ.к) томонидан етказилган зарарни тўлаган шахс бу шахсга нисбатан, агар қонунда
бошқача миқдор белгиланмаган бўлса, тўланган товон миқдорида қайта талаб
қилиш (регресс) ҳуқуқига эга.
Мазкур қонун ҳужжатларига асосан суд асосий қарзни ундириш талабини
қисман қаноатлантиришни лозим топади. Сабаби, суд муҳокамаси кунига қадар
жавобгар томонидан асосий қарздорлик қисман қопланган.
Шунингдек, даъво талабида асосий қарз тўловининг ҳар бир кечиктирилган
куни учун 575 301 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги
357-сонли қарорининг 3, 10 ва 15-бандларида кўрсатилган пеняларни тўлашда
харажатлар ўз вақтида қопланмаганлиги учун ўтказилиши лозим бўлган
сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,033 фоизи миқдорида, лекин
қарздорликни 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорида пеня ҳисобланади деб
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарликни белгиловчи фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 2-бандида
шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар
томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
усулларидан бири ҳисобланиши, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб
қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд гарчи, даъвогарнинг пеня ундириш талаби ҳам асосли
бўлсада, жавобгарнинг мулкий аҳволини, келгусида иқтисодий ночор ҳолатга
тушиб қолмаслигини инобатга олиб, неустойка миқдорини камайтиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринла –
ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда
ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари
билан аниқланади.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо
беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаиназаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади, агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун
ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатини камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини қисман қаноатлантириб,
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 1001-моддаларини
ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 67, 118, 170, 176-179-моддаларига
асосланиб, суд
қарор қилди:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Нишон туман Бандликка кўмаклашиш марказидан даъвогар
Қашқадарё вилоят Бюджетдан ташқари пенция жамғармаси бошқармаси фойдасига
64 016 156 сўм асосий қарз, 200 000 сўм пеня, 24 000 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 1 671 829 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Ҳ.Турсунов