← Назад
Решение #79930 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| ЖПКнинг | 84 | — | law | |
| Султоновага ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 266 | — | law | |
| илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПК | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
2025 йил март ойининг 19 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди, сайёр суд мажлисида, Чилонзор тумани 3-Чарх-Камолон
МФЙ биносида, раислик қилувчи, туман судининг судьяси С.Мамадиев, судья
ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси
Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, айбланувчи
А.Курашов ва унинг ҳимоячиси “OZODLIK HIMOYA” адвокатлик фирмаси
адвокати О.Тилаков, жабрланувчи М.Султонованинг иштирокида, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 266-моддаси 1-қисми билан айбланувчи Курашов Асадбек
Ойбек ўғлига оид № 1-1006-2502/322-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Курашов Асадбек Ойбек ўғли (Kurashov Asadbek
Oybek o’g’li), 2003 йил 23 февралда Навоий вилоятида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти ўрта-махсус, ишсиз, бўйдоқ, муқаддам
судланмаган, “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида
тилхат” тарзидаги эхтиёт чораси қўлланилган,
Самарқард вилояти Пахтачи тумани Мирзо Олим
махалласи Исломобод кўчаси 69-уй яшайди, айблов
хулосаси нусхасини ўз вақти олганга нисбатан,
Суд, айбланувчи, жабрланувчини кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва судда аниқланган далилларга баҳо бериб
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
А.Курашов 2024 йил 18 октябрь куни соат 10:30да, бошқарувидаги давлат
рақами 30 W 165 NA бўлган ДАМАС русумли автоуловини тегишли ҳужжатлар
асосида Чилонзор тумани Бунёдкор шох кўчаси бўйлаб, Мевазор кўчаси томондан
Гавхар кўчаси томонга ҳаракатланиб кетаётиб, Бунёдкор шох кўчасида жойлашган
Автовакзал қаршисига яқинлашган вақтида амалдаги «Йўл ҳаракати
қоидалари»нинг 4-банди, 53-банди, 73-банди, 77-банди 1 ва 3 қисмида яъни «йўл
ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига
хавф туғдирмасликлари керак», «ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлаш, йўналишни
ўзгартириш (қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, қувиб ўтиш ва айланиб
ўтиш)ва тўхташдан олдин бажарилаётган манёвр хавфсиз эканлигига ва бошқа
ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилиши керак»,
«ҳайдовчи ўзидан олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси кескин тормоз
берганида тўқнашиб кетмаслик кафолатини берадиган даражадаги оралиқ
масофани, шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлайдиган ёнлама
оралиқ масофани сақлаши керак», «ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини,
транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво
шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган
ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши
керак», «ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф
юзага
келса,
у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада
камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган
ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак» деб кўрсатилган қоида талабига
риоя қилмасдан ҳаракатлангани оқибатида ўзи билан бир йўналишда ва бир
бўлакда ўзидан олдинда ҳаракатланиб тўҳтаётган скутер ҳайдовчиси 16.03.2000
йилда туғилган Султанов Қурбонбой Атхам ўғлини бошқарувидаги СКУТЕРни
орқасига урилиб тўқнашув содир этган. Натижада скутер ҳайдовчиси Қ.Султанов
тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.
Ўтказилган судга оид тиббиёт экспертизасининг 05.11.2024 йилдаги №7964
Х-Хуж сонли хулосасига кўра, Қ.Султанов мазкур йўл-транспорт ҳодисаси
оқибатида «чап қўл тирсак суяги тирсак ўсиғини ёпиқ синиб қониқарли туриши,
чап оёқ товон суяги ва чап оёқ кубсимон суяги ёпиқ қирғоқли синиши, чап оёқ
панжаси 1-бармоқ проксимал фалангаси ёпиқ синиб қониқарли туриши» каби
ЎРТАЧА ОҒИР даражадаги тан жароҳатлари олганлиги аниқланган
Мазкур жиноят иши бўйича жабрланувчи М.Султонова судга ариза билан
мурожат қилиб, ҳайдовчи А.Курашов билан ярашганликларини, унга нисбатан
етказилган моддий ва маънавий зарар тўлиқ қопланганлигини, ҳайдовчи
А.Курашовга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, Курашов
Асадбек Ойбек ўғлини жиноий жавобгарликдан озод этишликни сўраган.
Айбланувчи А.Курашов ҳам судга ариза билан мурожаат қилиб, айбига
тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги ва жабрланувчига етказилган барча
моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ қоплаганлигини ҳамда бир-бирлари билан
ярашганликларини билдириб, ўзини жиноий жавобгарликдан озод этишликни
сўради.
Суд, жабрланувчи М.Султонова ҳамда айбланувчи А.Курашовнинг ярашув
тўғрисидаги аризаларини ўрганиб, прокурор ёрдамчиси, судланувчи, ҳимоячи,
жабрланувчи М.Султонова ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини
айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини
эшитиб, Курашов Асадбек Ойбек ўғлининг етказилган зарарни тўлиқ
қопланганлигини, тарафлар ўртасида бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини,
судланувчи муқаддам судланмаганлиги, ярашув ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий
бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 1қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли, ЖКнинг 66 1моддасига мувофиқ А.Курашовни жиноий жавобгарликдан озод қилиб, юритилган
жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб, ЖПКнинг 84-моддаси
4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни ҳамда жабрланувчи
М.Султоновага ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан, ярашув суд томонидан
тасдиқлангач, мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш ҳақида илтимоснома
бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд
Курашов Асадбек Ойбек ўғли (Kurashov Asadbek Oybek o’g’li) Ўзбекистон
Республикаси ЖК 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида
кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга
нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан тугатилсин.
А.Курашовга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида
тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор
қилинсин.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган икки дона компакт диск жиноят иши
хужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин.
Жабрланувчи М.Султоновага Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддаси
тартибида мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома
бериш ҳуқуқи йўқотилганлиги тушунтирилсин.
Ажримдан норози томонлар, ажрим эълон қилинган вақтдан бошлаб ўн
сутка ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида хусусий шикоят ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи:
С.Мамадиев