Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/2083 Дата решения 12.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "АГРОБАНК" АТБ Ответчик / Подсудимый Аманов Абдурахмон Шарибидинович якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 892089 Claim ID 2839257 PDF Hash d2aac362ac96c2f4... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 736-моддаси нинг 736 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 Теl: (66) 425-17-35 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 12 август 4-1406-2201/2083-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили С.Болибеков (05.08.2022 йилдаги 804-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Аманов Абдурахмон Шарибидиновичга нисбатан кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Пайариқ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Савдо-саноат палатаси” деб юритилади) даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда даъвогар 24.04.2019 йилдаги кредит шартномасига асосан Якка тартибдаги тадбиркор Аманов Абдурахмон Шарибидинович (бундан буён матнда “ЯТТ” деб юритилади)га ҳунармандчиликни ривожлантириш учун 30 000 000 сўм кредит берилганлигини, жавобгар кредит шартномаси бўйича зиммасига олган мажбуриятини бажармаганлигини, жавобгарнинг 6 292 480 сўм кредит асосий қарзидан, 1 291 398 сўм фоиз қарздорлиги юзага келганлигини, шу боис даъвогар фойдасига ЯТТдан 6 292 480 сўм кредит асосий қарзи ва 1 291 398 сўм фоиз қарздорлигини ундиришни, даъво аризасини Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, ЯТТ суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 2-3 - қисмларига асосан, суд ишни Савдо-саноат палатаси вакили ва ЯТТ иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили ўз тушунтиришида, даъвони қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, унга қўшимча равишда даъво аризада қарздорлик миқдори нотўғри кўрсатилганлигини, ЯТТ суд кунига қадар тўловни амалга оширмаганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, “Агробанк” акциядорлик тижорат банки («Банк») ва якка тартибдаги тадбиркор Аманов Абдурахмон Шарибидинович («Қарз олувчи») ўртасида 2019 йил 24 апрел куни 24-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасининг 1.1-бандига кўра, Банк Қарз олувчига 30 000 000 сўм миқдорида кредит беради. Кредит шартномасининг 1.2-бандига кўра Қарз олувчи Банкка 2019 йил 24 апрелдан 2020 йил 23 апрелгача кредит ва унинг фоизларини шартномада белгиланган тартибда ва муддатда қайтаради. Кредит шартномасининг 1.4-бандига кўра, кредитдан фойдаланганлик учун фоиз миқдори йиллик 8 фоиз. Даъвогар томонидан ЯТТга 06.05.2019 йилдаги 1-сонли тўлов топшириқномаси билан 30 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган. Лекин ЯТТ кредит шартномаси бўйича кредит асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш мажбуриятини лозим даражада бажармаган. Натижада 6 292 480 сўм кредит асосий қарзидан, 1 291 398 сўм фоиз қарздорлиги юзага келган. Даъвогар ЯТТга 2022 йил 20 июндаги огоҳлантириш хат билан мурожаат қилиб, кредит қарздорлигини бартараф этишни сўраган. ЯТТ ушбу огоҳлантириш хатини эътиборсиз қолдирган. Шу сабабли Савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида ЯТТга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Даъвогарнинг 2022 йил 12 август куни ҳолатига тақдим қилган маълумотномасига кўра, ЯТТнинг даъвогар олдида муддати ўтган асосий қарзи 5 552 000 сўмни, фоиз қарздорлиги 34 000 сўмни ташкил этади. Судга даъво аризаси 2022 йил 19 июлда тақдим қилинган. Жавобгар пул маблағлари ҳаракати кўчирмасидан кўринишича, ЯТТ тўловларни 15.07.2022 йилгача амалга оширганлиги, яъни 740480 сўм асосий қарз ва 1 291 398 сўм фоиз қарздорлигини даъво аризаси судга берилгунига қадар сўндирганлиги сабабли даъво талабларининг ушбу қисмлари асоссиз. Юқоридагиларга кўра суд, ЯТТ дан даъвогар фойдасига 5 552 000 сўм асосий қарзни ундиришни, даъво талабларининг асоссиз бўлган 740480 сўм асосий қарз ва 1 291 398 сўм фоиз қарздорлигини ундириш тўғрисидаги қисмини ундиришни рад этишни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) иловасининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра суд, ЯТТдан даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажатини ундиришни, Республика бюджетига жавобгардан 219 600 сўм давлат божи ва даъвогардан 80 400 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, ФКнинг 744-моддасини ва ИПКнинг 112, 118, 176-179 -моддаларига асосланиб, суд Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Якка тартибдаги тадбиркор Аманов Абдурахмон Шарибидиновичдан “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 5 552 000 сўм асосий қарз ва ихтиёрий тўланган 24 000 сўм почта харажати, жами 5576000 сўм ундирилсин. Даъво талабининг 740480 сўм асосий қарз ва 1 291 398 сўм фоиз қарздорлигини ундириш тўғрисидаги қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Якка тартибдаги тадбиркор Аманов Абдурахмон Шарибидиновичдан Республика бюджетига 219 600 сўм давлат божи ундирилсин. “Агробанк” акциядорлик тижорат банкидан Республика бюджетига 80 400 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Судья Б.Х.Жураев