← Назад
Решение #799628 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 735 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
1
141300, Payariq shahri, Payariq
50 yilligi ko`chasi, 4-uy
Теl: (66) 425-17-35
PAYARIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
141300, Payarik, Payarik
50th Anniversary street,4
www.oliysud.uz
e-mail: i.payariq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Пайариқ тумани
4-1406-2201/2092-сонли иш
Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг
раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
С.Болибеков (05.08.2022 йилдаги 804-сонли ишончномага асосан)нинг
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар "Агробанк" акциядорлик тижорат банки
манфаатида жавобгар "PAYARIQ BEST STORES" масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан кредит қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича иқтисодий ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида
кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
аниқлади:
Пайариқ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда
“Савдо-саноат палатаси” деб юритилади) даъвогар “Агробанк” акциядорлик
тижорат банки (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда даъвогар 22.06.2020 йилдаги
кредит шартномасига асосан "RUSTAMJON GOLD" оилавий корхонаси (бундан
буён матнда “жавобгар” деб юритилади)га иссиқхона қуриш учун 36 ой
муддатда қайтариш шарти билан 30 000 000 сўм кредит берилганлигини,
жавобгар кредит шартномаси бўйича зиммасига олган мажбуриятини
бажармаганлигини, жавобгарнинг 17 000 000 сўм кредит асосий қарзидан,
680 000 сўм фоиз қарздорлиги юзага келганлигини, шу боис даъвогар
фойдасига жавобгардан 10 026 445 сўм асосий қарзи, 17 000 000 сўм муддати
ўтган қарз ва 680 000 сўм фоиз қарздорлигини ундиришни, даъво аризасини
Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади.
Суд ишни, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан Савдосаноат палатаси ва жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили С.Болибеков ўз
тушунтиришида, даъвони қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб,
унга қўшимча равишда суд кунига қадар қарздорлик бартараф
этилмаганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, даъвогар («Банк») ва жавобгар
(«Қарз олувчи») ўртасида 2020 йил 18 май куни Банкнинг онлайн дастури
орқали кредит шартномаси (бундан буён матнда “Кредит шартномаси” деб
юритилади) тузилган.
Кредит шартномасининг 1.2-бандига кўра, кредит лимити 65 975 000
сўмни ташкил қилади.
Кредит шартномасининг 1.2-бандига кўра, кредит муддати 1 йил
муддатга ҳар ойда тўлиқ сўндириш шарти билан ажратилган.
Даъвогар жавобгарга 18.05.2021 йил 1-сонли тўлов топшириқномаси
билан 65 000 000 сўм, 24.05.2021 йил 050-сонли тўлов топшириқномаси
билан 975 000 сўм, жами 65 975 000 сўм кредит маблағини ажратган.
Лекин жавобгар кредит шартномаси бўйича кредит асосий қарзи ва
унга ҳисобланган фоизларни қайтариш мажбуриятини бажармаган. Натижада
даъво ариза берилган 2022 йил 16 май ҳолатига 60 477 087 сўм муддати ўтган
асосий қарзи, 4 200 000 сўм фоиз қарздорлиги юзага келган.
Даъвогар жавобгарга қарздорликни сўндиришни сўраб 2022 йил 20 июн
кунги огоҳлантириш хатини юборган, лекин жавобгар уни эътиборсиз
қолдирган.
Шу сабабли Савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида жавобгарга
нисбатан кредит қарзини ундиришни сўраб даъво аризаси билан судга
мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 735-моддаси 1-қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган
қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда
қарз берувчига қайтариши шарт.
Даъвогарнинг 2022 йил 12 август куни ҳолатига тақдим қилган
маълумотномасига кўра, жавобгарнинг даъвогар олдида асосий қарзи
65 975 000 сўмни, фоиз қарздорлиги 25 625 000 сўмни ташкил этади.
Жавобгарнинг пул маблағлари ҳаракатидан кўринишича, кредит
тўловлари амалга оширилмаган.
Юқоридагиларга кўра суд, ишда мавжуд бўлган кредит шартномаси,
жавобгарнинг пул маблағлари ҳаракати кўчирмаси ва бошқа далиллар билан
ўз исботини топганлиги сабабли жавобгардан даъвогар фойдасига 65 975 000
сўм кредит асосий қарзи ва 4 200 000 сўм фоиз қарздорлигини ундиришни
лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни (бундан
буён матнда Қонун деб юритилади) иловасининг 2-банди а-кичик бандига
мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1
бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга кўра суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 24 000 сўм
почта харажатини ундиришни, Республика бюджетига 1 403 500 сўм давлат
божи ундиришни лозим топди.
3
Бинобарин, ФКнинг 736-моддасини ва ИПКнинг 112, 118, 176-179 моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ :
"PAYARIQ BEST STORES" масъулияти чекланган жамиятидан "Агробанк"
акциядорлик тижорат банки фойдасига 65 975 000 сўм кредит асосий қарзи,
4 200 000 сўм фоиз қарздорлиги ва 24 000 сўм почта харажати, жами
70 199 000 сўм ундирилсин.
"PAYARIQ BEST STORES" масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига 1 403 500 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериш мумкин.
Судья
Б.Х.Жураев