← Назад
Решение #799793 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy
DENAU INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h
е-mail: i.denоv@sud.uz
Tел/факс: (0-376) 413-71-16,
АЖРИМ
(Аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида)
Денов тумани
2022 йил 12 август
4-1905-2203/1603-сонли иш
Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Ж.Хусанов,
раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Муродовнинг котиблигида, аризачи вакили
иштирокисиз, жавобгар вакили иштирокисиз, аризачи ХХХнинг жавобгар
ХХХнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини Денов туманлараро иқтисодий
судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагилар
а н и қ л а н д и:
аризачи - ХХХ Денов туманлараро иқтисодий судга ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар ХХХнинг банкдаги ҳисобварақалари бўйича операцияларни ўн
кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган бўлсада, аризачи - ХХХ ва жавобгар вакили суд мажлисига келмади.
Суд, қуйидаги асосларга кўра аризани кўрмасдан қолдиришни лозим
топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
107-моддасининг 6-бандига кўра даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва
ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво
аризасини кўрмасдан қолдиради.
Юқоридагиларга кўра, суд аризачининг аризасини кўрмасдан қолдиришни,
тарафлар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат
божи тўлашдан озод этилганлигини ҳамда мазкур иқтисодий иш электрон
шаклда расмийлаштирилганлиги сабабли давлат божи ва почта харажати
ундирмасликни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107, 195-моддаларини қўллаб, суд
ажрим
қ и л а д и:
аризачи ХХХнинг ариза кўрмасдан қолдирилсин.
Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи судья
С.Ж.Хусанов