← Назад
Решение #799809 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекс | 127 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекс | 170 | — | code_article | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ФКнинг | 280 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy
Tел/факс: (0-376) 413-71-16,
DENAU INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h
е-mail: i.denоv@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 12 август
4-1905-2204/1383-сонли иш
Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.А.Рустамов
раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Муродов котиблигида, даъвогар вакили
ХХХ (2022 йил 12 январдаги 04/12-сонли ишончнома) иштирокида,
ХХХнинг даъвогар “ХХХ” акциядорлик тижорат банки манфаатларини
кўзлаб, жавобгар “ХХХ” оилавий корхонасидан банк фойдасига 18.900.000
сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 3.129.000 сўм муддати ўтган
кредит фоизи, 148.714.566 сўм муддати келмаган асосий кредит қарз жами
148.695.666 сўм ундириш, ундирувни “ХХХ” оилавий корхонасига тегишли
Денов туман ХХХ” маҳалласида жойлашган “Молхона биносининг бир
қисми” кадастр рақами ХХХ бўлган, умумий майдони 190,0 кв.м.,
фойдаланиш майдони 160,4 кв.м, умумий ер майдони 1600,0 кв.м.дан
иборат 0001 литер бўлган кўчмас мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган ишни Денов туманлараро иқтисодий судининг
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
даъво аризасида АТБ “ХХХ” банк ХХХ билан “ХХХ” оилавий корхонаси
ўртасида 2020 йил 24 декабрь куни 21578-сонли кредит шартномаси
тузилганлиги, оилавий корхонаси томонидан кредит ва унга ҳисобланган
фоизлар доимий равишда кечиктириб, қайтариш жадвалига риоя
қилинмаганлиги, 2022 йил 18 февраль куни ҳолатига кредит ва фоиздан
жами 41 109 642 сўм қарздорлик юзага келганлиги қайд этилган.
АТБ “ХХХ” банк ХХХ (кейинги ўринларда банк деб юритилади) билан
“ХХХ” оилавий корхонаси (кейинги ўринларда қарздор деб юритилади)
ўртасида 2020 йил 24 декабрь куни 21578-сонли кредит шартномаси
тузилган. Шартномага кўра, банк томонидан қарздорга “Иссиқхона ташкил
этиш” учун 36 ой муддатга, йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан
200.000.000 сўм миқдорда кредит маблағи ажратган. Кредит таъминоти
сифатида “ХХХ” оилавий корхонасига тегишли Денов туман ХХХ”
маҳалласида жойлашган “Молхона биносининг бир қисми” кадастр рақами
ХХХ бўлган, умумий майдони 190,0 кв.м., фойдаланиш майдони 160,4 кв.м,
умумий ер майдони 1600,0 кв.м.дан иборат 0001 литер бўлган кўчмас молмулк 2020 йил 28 декабрдаги ипотека шартномасига асосан гаровга
қўйилган.
“ХХХ” оилавий корхонаси шартнома шартларини лозим
бажармаганлиги сабабли ХХХ банк манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
чиқишни сўраган.
Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгарлардан вакил суд
мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг
127-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим
топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади
ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор
қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа
воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади. Иқтисодий суд
ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари ажрим орқали, зарур
ҳолларда эса суд чақирув қоғозлари, телеграммалар, факслар, телетайплар
ҳамда бошқа алоқа воситалари орқали хабардор қилинади ва судга
чақирилади.
Денов туман алоқа бўлими томонидан электрон маълумотлар
базасига киритилган маълумотномага кўра, суднинг суд мажлисини бошқа
кунга қолдириш ҳақидаги 2022 5 августдаги ажрими “ХХХ” оилавий
корхонасига 2022 йил 11 август кунида етказилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг
170-моддасининг иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг
ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо
унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур модданинг учинчи
қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Юқорида қайд этилганларга асосланиб, суд ишни Савдо-саноат
палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ва қарздор иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган банк вакили ўз тушунтиришида
тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасига кўра жавобгарга кредит
маблағлари ажратилганлигини, жавобгар томонидан шартнома шартлари
бажарилмасдан, кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаганлигини,
жавобгарга кредит маблағларини қайтариш тўғрисидаги огохлантириш
хатлари оқибатсиз қолдирилганлигини, шу сабабли судга мурожаат
этилганлигини баён этиб, судга даъво аризаси билан мурожаат
этилганидан сўнг қисман тўловлар амалга оширилганлигини маълум
қилиб, бу ҳақда маълумотнома тақдим этиб, даъво ариза талабларини
қисман қаноатлантиришни сўради.
Суд иш бўйича даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган
ҳолда, қуйидаги асосларга
кўра,
даъво
талабларини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, АТБ “ХХХ” банк ХХХ ва “ХХХ”
оилавий корхонаси ўртасида 2020 йил 24 декабрь куни 21578-сонли
кредит шартномаси тузилган. Шартномага кўра, банк томонидан қарздорга
“Иссиқхона ташкил этиш” учун 36 ой муддатга, йиллик 14 фоиз устама
тўлаш шарти билан 200.000.000 сўм миқдорда кредит маблағи ажратган.
Кредит таъминоти сифатида “ХХХ” оилавий корхонасига тегишли Денов
туман ХХХ” маҳалласида жойлашган “Молхона биносининг бир қисми”
кадастр рақами ХХХ бўлган, умумий майдони 190,0 кв.м., фойдаланиш
майдони 160,4 кв.м, умумий ер майдони 1600,0 кв.м.дан иборат 0001 литер
бўлган кўчмас мол-мулк 2020 йил 28 декабрдаги ипотека шартномасига
асосан гаровга қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги
матнларда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФК 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда
мажбуриятни
бажармаганлиги
ёки
лозим
даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Суд мажлисида иштирок этган банк вакили томонидан тақдим
этилган 2022 йил 5 августдаги маълумотномада жавобгарнинг банк
олдида 2022 йил 5 август куни ҳолатига банк олдида 6.537.903 сўм
муддати ўтган асосий кредит қарзи, 1.298.996 сўм муддати ўтган кредит
фоизи, 106.666.666 сўм муддати келмаган асосий кредит қарз жами
114.503.565 сўм қарзи борлиги қайд этилган.
ФК 735-моддасига асосан қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
ФК 736-моддасида назарда тутилишича, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз
олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини
тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб
қилишга ҳақли.
Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг узиш
қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият
бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли
фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли деб белгиланган.
Банк томонидан шартномада белгиланган тартибда ва муддатда
кредит маблағлари ажратилган бўлса-да, қарздор томонидан кредит
шартномаси бўйича кредит асосий қарз ва фоизларини шартномада
белгиланган муддатда ва қайтариш жадвалига асосан ўз вақтида тўлаб
борилмасдан шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармаган
ҳамда банкнинг огоҳлантириш хатини жавобсиз қолдирган.
Мазкур ҳолда суд, судга даъво аризаси киритилгандан сўнг жавобгар
томонидан қисман тўловлар амалга оширилганлигини инобатга олиб,
даъвогарнинг жавобгарга нисбатан 6.537.903 сўм муддати ўтган асосий
кредит қарзи, 1.298.996 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 106.666.666 сўм
муддати келмаган асосий кредит қарз жами 114.503.565 сўм ундириш
талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризасида ундирувни гаров мулкига қаратиш
сўралган.
ФКнинг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган
ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка
қаратиш мумкин.
ФКнинг 280-моддасининг учинчи қисмига кўра, агар гаровга
қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчар
мол-мулк ҳисобидан суд ҳужжатига мувофиқ қондирилади. Агар қонунда
бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, ундирув гаровга олувчига
топширилган гаров нарсасига гаров тўғрисидаги шартномада белгиланган
тартибда қаратилиши мумкин.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг ундирувни гаровдаги
мулкка қаратиш тўғрисидаги талабини асосли деб топади, чунки кредит
таъминоти сифатида “ХХХ” оилавий корхонасига тегишли Денов туман
ХХХ” маҳалласида жойлашган “Молхона биносининг бир қисми” кадастр
рақами ХХХ бўлган, умумий майдони 190,0 кв.м., фойдаланиш майдони
160,4 кв.м, умумий ер майдони 1600,0 кв.м.дан иборат 0001 литер бўлган
кўчмас мол-мулк 2020 йил 28 декабрдаги ипотека шартномасига асосан
гаровга қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бундай ҳолатда, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни,
даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд
харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
даъво аризаси талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ХХХ” оилавий корхонасидан даъвогар “ХХХ” акциядорлик
тижорат банки фойдасига 6.537.903 сўм муддати ўтган асосий кредит
қарзи, 1.298.996 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 106.666.666 сўм муддати
келмаган асосий кредит қарз ҳамда олдиндан тўланган 24.000 сўм почта
харажати жами 114.527.565 сўм ундирилсин.
Даъво аризаси талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад
этилсин.
Жавобгар “ХХХ” оилавий корхонасидан Республика бюджети (Суд
хокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси)га 2.973.913,32 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида Денов туманлараро иқтисодий суди орқали
Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят бериш (прокурор протест келтирилиши)
мумкин.
Судья
З.А.Рустамов