Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2204/2878 Дата решения 12.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья Латипов Усмон Яхшибоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кашкадарё вилоят Бюджетдан ташкари пенсия жамгармаси Ответчик / Подсудимый "DAVR TEMIR-BETON SERVIS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 891908 Claim ID 2835028 PDF Hash 843d6e4c6bac8013... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
онуни 66-моддаси онуни 66 law
онун 12-моддаси онун 12 law
онуннинг 66-моддаси онуннинг 66 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
аролик кодексининг 1001-моддаси аролик кодекси 1001 code_article
нинг 66-моддаси нинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
QARSHI TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 180108, Qarshi shahri, Bog’zor ko‘chasi, 2 A Tel: (+99875) 227-10-58, Fax: (+99875) 227-11-73 KARSHI INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 180108, Karshi, Bog’zor street, 2 A е-mail: i.qarshi@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 12 август 4-1801-2204/2878-сонли иш Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Латипов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида даъвогар Қашқадарё вилоят Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг жавобгар “Davr temir beton servis” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан даъвоси бўйича ишни даъвогар вакили Х.Мухаммадиев (ишончнома асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, аниқлади: Даъвогар Қашқадарё вилоят Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Davr temir beton servis” масъулияти чекланган жамиятидан регресс тартибда 7 045 143,05 сўм асосий қарз, 390 582,07 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллаб қувватлаб, жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлигиниқайд этиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили ишни кўришни кейинга қолдириш тўғрисида тегишли равишда тилхат орқали огоҳлантирилган бўлсада, суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги ўринда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этувчи шахснинг тушунтиришларини, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли қарори, Вазирлар Махкамасининг 07.06.2016 йилдаги 189-сонли карори, "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни 66-моддасининг 2 ва 3-қисмларига мувофиқ пенсия тўлашга сарфланадиган харажатларни қоплаш тартиби”га асосан мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан катъий назар, корхоналар хамда ташкилотлар Қонун 12-моддасининг "б" - бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш учун мехнат хақи тўлашга мўлжалланган маблағлардан Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига харажатларини қопловчи тўловларни корхона Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ходим умумий пенсия ёшига етгунча 100 фоиз миқдорда тўлаши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 12 моддаси “б” бандида меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилган. Фуқаро Примов Қаюм Насирович 2009 йил 3 апрелдан 2019 йил 15 июлга қадар “Davr temir beton servis” масъулияти чекланган жамиятида имтиёзли вазифаларда ишлаб келган, ушбу вазифа 3-сонли рўйхатнинг 1-қисмида умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини беришлиги сабабли фуқаронинг аризасига асосан Қарши туман бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими томонидан Қонунинг 12 “б”моддасига асосан 2020 йил март ойидан имтиёзли ёшга доир пенсия тайинланган ва пенсия микдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига асосан тўлаб келинган, 2020-2021 йилда фуқарога 7 045 143,05 сўм миқдорида пенсия тўланган. Даъвогарнинг жамият ходимига тўланган 7 045 143,05 сўм пенсия маблағларини регресс тартибда белгиланган ҳисоб рақамларга тўлаш тўғрисидаги талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шунга асосан даъвогар жавобгардан корхона ходимига тўланган пенсия пулларини регресс тартибда ундириб беришни сўраб судга мурожаат қилган. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 66-моддаси 2-қисмига асосан мулк шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар корхонанинг айби билан меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган пенсияларни тўлаш, шунингдек ходим ушбу қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунга қадар ушбу қонун 12-моддасининг "б" - "ж" бандларига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш учун иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1001-моддасига кўра бошқа шахс (меҳнат мажбуриятларини бажараётган ходим, транспорт воситасини бошқарувчи шахс ва ҳ.к) томонидан етказилган зарарни тўлаган шахс бу шахсга нисбатан, агар қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса, тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга. Мазкур қонун ҳужжати талабига асосан суд даъвогарнинг асосий ундириш ҳақидаги талабини муҳокама қилиб, тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъво талабида асосий қарз тўловининг ҳар бир кечиктирилган куни учун 390 582,07 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли қарорининг 3, 10 ва 15-бандларида кўрсатилган пеняларни тўлашда харажатлар ўз вақтида қопланмаганлиги учун ўтказилиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,033 фоизи миқдорида, лекин қарздорликни 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорида пеня ҳисобланади деб белгиланган. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг пеня ундириш талабини муҳокама қилиб, 390 582,07 сўм пеня миқдорини ҳам тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 7 045 143,05 сўм асосий қарз, 390 582,07 сўм пеня ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ҳамда республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1001-моддаси ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179-моддаларига асосланиб, суд қарор қилди: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Davr temir beton servis” масъулияти чекланган жамияти хисобидан даъвогар Қашқадарё вилоят Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси фойдасига 7 045 143,05 сўм асосий қарз, 390 582,07 сўм пеня, 24 000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 300 000 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья У.Латипов