← Назад
Решение #800143 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 734 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ФКнинг | 280 | — | law | |
| ФКнинг | 281 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
SHAHRISABZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳри
2022 йил 11 август
4-1802-2201/1098-сонли иш
раислигида, суд мажлиси котиби Ф.Муртазаевнинг котиблигида, даъвогар
вакили – Н.Мингбоева (2022 йил 05 январдаги 03/38-сонли ишончномага
асосан) иштирокида, даъвогар - АИТ “Ипак йўли” банкининг жавобгар "SHAKHRISABZ TOUR" масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча
жавобгарлар - "Кашкадарё Махсус Монтаж - КМУС" масъулияти чекланган
жамияти, "Турабиби" фермер хўжалигидан 708.031.491,20 сўм кредит ва
кредит фоизи қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
ишни, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида
кўри чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
АИТ "Ипак йўли" банки (бундан кейин матнда - даъвогар) Шаҳрисабз
туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб,
"SHAKHRISABZ TOUR" МЧЖ (бундан кейин матнда - жавобгар) ва қўшимча
жавобгарлар - "Кашкадарё Махсус Монтаж - КМУС" масъулияти чекланган
жамияти, "Турабиби" фермер хўжалигидан 708.031.491,20 сўм кредит ва
кредит фоизи қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаров мулкига
қаратишни сўраган.
Даъвогарнинг аризасига асосан суднинг ажрими билан даъвони
таъминлаш чораси сифатида жавобгарларга тегишли гаров мулки бўлган
автомашиналар ҳал қилув қарори кучга киргунга қадар хатланган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар шахслар олдиндан хабардор қилинган бўлсада, уларнинг
вакили суд мажлисига келмади, судга ёзма фикрнома ёки бошқа ҳужжат
тақдим этмади, даъво талабларига нисбатан эътироз билдирмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни кўриш вақти ва жойи
тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган тараф иқтисодий суднинг
мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд ишни
келмаган тарафлар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогарнинг Шаҳрисабз филиали
билан «SHAKHRISABZ TOUR» МЧЖ ўртасида 2017 йил 28 сентябрда 214-2017
ДК-сонли кредит шартномаси тузилиб, жавобгарга кўчмас мулк сотиб олиш
учун йиллик 16 фоиз устама билан 2028 йил 15 мартга қадар 685.000.000 сўм
кредит ажратишга келишилган.
Кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни лозим даражада
бажарилишини таъминлаш мақсадида даъвогар ва жавобгарлар ўртасида 2017
1
йил 29 сентябр кунида нотариал тартибда имзоланган гаров шартномаси,
2018 йил 30 январ кунидан нотарила тартибда имзоланган ипотека
шартномаси, 2018 йил 27 ноябр кунида нотариал тартибда имзоланган гаровга
қўйилган мулкни алмаштириш ҳақидаги келишув битими ҳамда 2019 йил 28
ноябрь кунида нотариал тартибда имзоланган гаровга қўйилган мулкни
алмаштириш ҳақидаги келишув битими асосида, шунингдек, томонлар
ўртасида имзоланган
28.09.2017 йилдаги №214-2017-ДК-сонли кредит
шартномаси хамда ушбу кредит шартномасига қўшимча равишда имзоланган
23.11.2018 йилдаги №2-сонли, 26.11.2019 йилда имзоланган №3-сонли
қўшимча келишувларга мувофиқ гаров қиймати 548.000.000 сўм бўлган
"SHAKHRISABZ TOUR" МЧЖга балансида бўлган кредит ҳисобига харид
қилинган Шаҳрисабз шахар, Кулоллик МФЙ, Кулоллик кўчаси 2-уйда
жойлашган “1-сонли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш” биноси, гаров
қиймати 59.000.000 сўм бўлган жавобгар - "SHAKHRISABZ TOUR" МЧЖга
тегишли 2016 йилда ишлаб чиқарилган 70 575 АВА давлат рақам белгили
“COBALT LUX LT” русумли енгил автомобил ва гаров қиймати 28.000.000 сўм
бўлган қўшимча жавобгар "Кашкадарё Махсус Монтаж - КМУС" МЧЖга
тегишли 2013 йилда ишлаб қичарилган 70 480 ЕВА давлат рақам белгили
“CHEVRALET DAMAS” русумли енгил автомобили ҳамда гаров қиймати
153.250.000 сўм бўлган “Турабиби” фермер хўжалиги балансида бўлган Китоб
тумани, Севаз МФЙ, севаз қишлогида жойлашган “савдо дўкони” биноси
гаровга қўйилган.
Даъвогар томонидан кредит маблағи ажратилиб, 2017 йил 29 сентабрда
685.000.000 сўм жавобгарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.
Кредит шартномасининг 7.1-бандига кўра мажбуриятни бажармаслик
ҳолатлари вужудга келганда банк кредитни муддатидан олдин қайтаришни
талаб қилишга хақлилиги белгиланган.
Банк филиали кредит шартномаси шартларини бажариб, жавобгарга
кредит маблағларини ўтказиб берган. Лекин жавобгар кредит ва унга
ҳисобланган фоизларни қайтариш режасини бузиб, кредит қарзини
тўламасдан келган.
Жавобгарга юборилган бир нечта эътирознома ва талабнома ҳам
оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар даъво аризаси билан судга
мурожаат қилган.
Даъвогар вакили томонидан судга такдим этилган маълумотномага кўра
04.08.2022 йил ҳолатида жавобгарнинг банк олдидаги жами кредит
қарздорлиги 712.741.349,96 сўмни, шундан муддати ўтган асосий қарздорлиги
30.354.270,03 сўмни, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 137.615.726,79 сўмни,
тўлаш муддати келмаган асосий қарздорлик 544.771.353,14 сўмни ташкил
этади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК) 8, 234-моддаларига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати
бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига
муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни
бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан
ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф –
банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
2
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки
фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва
тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
бериши белгиланган.
ФКнинг 736-моддасига кўра агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб
(бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда,
қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 279-моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим
даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
мумкин.
ФКнинг 280-моддасига кўра Гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига
мувофиқ қондирилади.
ФКнинг 281-моддасига кўра гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий
равишда реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 26моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш
учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи
жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада
бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда юкланади.
Қайд этилганларга кўра суд даъво аризасини қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига муддатидан олдин 579.125.623 сўм кредит
қарзи, 128.905.868 сўм кредит фоизлари қарздорлигини ва 24.000 сўм почта
харажатини ундиришни, Республика бюджетига 14.160.630 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 176-179, 186-188-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилсин.
3
«SHAKHRISABZ TOUR» МЧЖ ҳисобидан АИТ "Ипак йўли" банки фойдасига
муддатидан олдин 579.125.623 сўм кредит қарзи, 128.905.868 сўм кредит
фоизлари қарздорлиги ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув гаровдаги гаров қиймати 548.000.000 сўм бўлган "SHAKHRISABZ
TOUR" МЧЖга балансида бўлган кредит ҳисобига харид қилинган Шаҳрисабз
шахар, Кулоллик МФЙ, Кулоллик кўчаси 2-уйда жойлашган 7 хонадан иборат
қурилиш майдони 134,40 кв.м, фойдаланиш майдони 104,79 кв.м бўлган “1Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш” биносига, гаров қиймати 59.000.000 сўм
бўлган жавобгар - "SHAKHRISABZ TOUR" МЧЖга тегишли 2016 йилда ишлаб
чиқарилган,
двигател
№
В15D211163422DJCX0276,
кузов
№
XWBJF69VEGA010261, шасси рақамсиз, оқ рангли, 70 575 АВА давлат рақам
белгили “COBALT LUX LT” русумли енгил автомобилига, гаров қиймати
28.000.000 сўм бўлган қўшимча жавобгар "Кашкадарё Махсус Монтаж - КМУС"
МЧЖга тегишли двигател № F8CB078150KD2, кузов № ХWB7T12YDDA019530,
шасси рақамсиз, 2013 йилда ишлаб қичарилган 70 480 ЕВА давлат рақам
белгили “CHEVRALET DAMAS” русумли енгил автомобилига ҳамда гаров
қиймати 153.250.000 сўм бўлган “Турабиби” фермер хўжалиги балансида
бўлган Китоб тумани, Севаз МФЙ, Севаз қишлогида жойлашган ер
участкасининг майдони 100 кв.м, умумий (қурилиш) майдони 160,02 кв.м,
умумий фойдаланиш майдони 122 кв.м, жами хоналар сони 4 та бўлган “савдо
дўкони” биносига (ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга) қаратилсин.
«SHAKHRISABZ TOUR» МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 14.160.630
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач даъвогарга ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қарорининг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма
нусхалари тарафларга юборилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб
бир ой муддат ичида Шаҳрисабз туман иқтисодий суди орқали Қашқадарё
вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
Ж.Р.Ачилов
4