Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2201/1099 Дата решения 11.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Ачилов Жасур Рахматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АИТ "Ипак Йўли" Банки Ответчик / Подсудимый "Абдурашидов Бунёдбек Бекзод ўғли" якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 890250 Claim ID 2830467 PDF Hash 03568c6d9b639fdc... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2022 йил 11 август 4-1802-2201/1099-сонли иш раислигида, суд мажлиси котиби Ф.Муртазаевнинг котиблигида, даъвогар вакиллари – Н.Мингбоева, (2022 йил 05 январдаги 03/38-сонли ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар - АИТ “Ипак йўли” банкининг жавобгар "Абдурашидов Бунёдбек Бекзод ўғли" якка тартибдаги тадбиркор ва қўшимча жавобгар - "XISOR CHORSHABADA" масъулияти чекланган жамиятидан 475.281.713,84 сўм кредит ва кредит фоизи қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, аниқлади: АИТ “Ипак йўли” банки (бундан кейин матнда - даъвогар) Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "Абдурашидов Бунёдбек Бекзод ўғли" якка тартибдаги тадбиркор ва қўшимча жавобгар - "XISOR CHORSHABADA" масъулияти чекланган жамиятидан 475.281.713,84 сўм кредит ва кредит фоизи қарздорлигини ундиришни ва ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кредит шартнома бўйича жавобгарнинг қарздорлиги мавжудлигини, жавобгар қарздорлигини ўз вақтида тўламаётганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгарлар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва даъво юзасидан ўз фикр-мулохазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган тараф суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, ишда иштирок этган шахснинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар АИТ “Ипак йўли” банки Шаҳрисабз филиали билан «Абдурашидов Бунёдбек Бекзод ўғли» якка тартибдаги тадбиркор ўртасида 2022 йил 8 февралда МMF_ADB2/01048/277355-сонли кредит шартномаси тузилиб, жавобгарга айланма маблағларни кўпайтириш мақсадида йиллик 30 фоиз устама билан 3 йил муддатга 434.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратишга келишилган. Ажратилган кредит таъминотига 2022 йил 8 февралдаги ипотека шартномасига кўра, "XISOR CHORSHABADA" масъулияти чекланган 1 жамиятининг балансида бўлган Шаҳрисабз шаҳар, Оқсарой МФЙ, Фусункор кўчасида жойлашган “Умумий овқатланиш, савдо, маиший хизмат кўрсатиш, савдо базаси ва ёрдамчи бино-иншоатлар ” биноси гаровга қўйилган. Банк филиали кредит шартномаси шартларини бажариб, жавобгарга кредит маблағларини ўтказиб берган. Лекин жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш режасини бузиб, кредит қарзорликни муддатида қопламаган. Жавобгарга юборилган талабномалар ҳам оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Даъвогар вакили томонидан судга такдим этилган 2022 йил 04 августдаги 11/2172-сонли маълумотномага кўра суд кунига қадар жавобгарнинг банк олдидаги муддати ўтган кредит қарздорлиги сўндирилганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда - ФК) 8, 234-моддаларига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартомасидан келиб чиққан. ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 736-моддасига кўра агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Юқорида баён қилинганларга кўра даъвогарнинг муддати ўтган кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги талаблари асосли ҳисобланади. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Қайд этилганларга кўра суд, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгардан даъвогар фойдасига 24.000 сўм почта харажатини 2 ундиришни, Республика бюджетига 9.505.634,28 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, ИПКнинг 118, 176-179, 186-188-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. «Абдурашидов Бунёдбек Бекзод ўғли» якка тартибдаги тадбиркор ҳисобидан АИТ “Ипак йўли” банки фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. «Абдурашидов Бунёдбек Бекзод ўғли» якка тартибдаги тадбиркор ҳисобидан Республика бюджетига 9.505.634,28 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарорининг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхалари тарафларга юборилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида мазкур суд орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириш) мумкин. Ж.Р.Ачилов 3