Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2203/1115 Дата решения 11.08.2022 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья Базаров Мухиддин Амирқулович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "YO масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "Қашқадарё йўл қурилиш таъмирлаш" унитар корхонаси
Source ID 875845 Claim ID 2818429 PDF Hash eed5ae6ce04a40da... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ессуал кодексининг 274-моддаси ессуал кодекси 274 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
збекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддаси збекистон Республикаси ИПК 68 law
тисодий процессуал кодексининг 72-моддаси тисодий процессуал кодекси 72 code_article
збекистон Республикаси ИПК 276-моддаси збекистон Республикаси ИПК 276 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy 180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом 10 “А” Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судъя Ҳ.Турсунов Апелляция инстанциясида маърузачи судъя М.Бозоров Қарши шаҳри 4-1801-2203/1115-сонли иш Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов хайъати судъя М.Бозоровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Арзиев ва Ж.Ҳусаиновлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Т.Усмоновнинг котиблигида, ушбу куни Қарши туманлараро иқтисодий судининг 4-1801-2203/1115-сонли иқтисодий иши бўйича 2022 йил 26 майда қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё йўл қуриш таъмирлаш масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикоятини Қашқадарё вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида, даъвогардан жамият вакили С.Самиева (ишончнома асосида) ва жавобгардан жамият вакиллари А.Пардаев, Э.Пардаевлар (ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Қарши туманлараро иқтисодий судига, “Йўл лойиҳа бюроси” масъулияти чекланган жамияти, даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Қашқадарё йўл қурилиш таъмирлаш” унитар корхонасидан 18 168 245 сўм асосий қарз, 3 633 649 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 15 майдаги ажримига асосан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят Ғазначилик бошқармаси жалб этилган. Суднинг 2022 йил 26 майдаги ажрими билан жавобгар “Қашқадарё йўл қурилиш таъмирлаш” унитар корхонасининг қарши даъво аризаси қайтарилган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилган. Қашқадарё йўл қуриш таъмирлаш масъулияти чекланган жамияти томонидан апелляция шикояти билан мурожаат қилиниб, унда апелляция шикоятини қувватлаб, биринчи босқич суди томонидан далилларга ҳар томонлама баҳо берилмаганлиги, қарзни исботловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги яъни ишни бажарилганлиги тўғрисида топшириш қабул қилиш далолатномаси мавжуд эмаслигини баён этиб, суднинг 2022 йил 26 майдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар жамият вакиллари, апелляция шикоятини қувватлаб, уни қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи босқич судининг ҳал қилув қарорини ўз кучига қолдиришни сўради. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиши вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган Қашқадарё вилоят Ғазначилик бошқармаси вакиллари иштирок этмади, апелляция шикояти юзасидан фикр билдирмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий проқессуал кодексининг 274-моддаси 3-бандида апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди, бундан жамият ёки давлат манфаатларини кўзлаб қўзғатилган ишлар бўйича прокурорнинг келмаганлиги мустасно. Бундай ҳолда судлов ҳайъати учинчи шахс иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим топади. Апелляция судлов ҳайъати апелляция шикояти юзасидан даъвогар ва жавобгар вакилларининг келтирган важларини тинглаб, ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослантирилганлигини текшириб, апелляция шикоятини қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим деб топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 22 декабрда 74-сонли лойиҳасмета ишларини бажариш бўйича шартнома тузилган бўлиб, унга кўра бажарувчи (даъвогар) 4Р87 “А378 автойўли-Қарши ш” автомобиль йўлининг 35-40 км қисмини тўлаш таъмирлаш объектининг лойиҳа-смета ҳужжатларини икки босқичга ажратиш, буюртмачи (жавобгар) эса уни қабул қилиб олиш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1-бандида ишларни амалга ошириш баҳоси қўшилган қиймат солиғи билан 25 954 636 сўмни ташкил этиши, 2.4-бандида буюртмачи ишларни топшириш-қабул қилиш оралиқ далолатномалари имзолангандан сўнг 5 банк иш кунида бажарувчига ҳақ тўлаши назарда тутилган. Жавобгар томонидан бажариладиган ишлар учун олдиндан 7 786 391 сўм миқдорида аванс тўловлари амалга оширилган. Даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақидаги огоҳлантириши жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги кўрсатилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш ҳақида судга мурожаат қилган. Биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг иш бўйича тўхтамлари билан қуйидагиларга мувофиқ келиша олмайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Тарафлар ўртасида 2020 йил 22 декабрда 74-сонли лойиҳа-смета ишларини бажариш ҳақидаги шартноманинг 4.1-бандида ишлар бажарилишининг алоҳида босқичларида ва шартномада кўрсатилган ишлар тўлиқ бажарилгандан сўнг “Бажарувчи” томонидан расмийлаштириб “Буюртмачига” топширилиши керак бўлган ҳисобот ҳужжатлари топширишқабул қилиш далолтаномаси асосида “Буюртмачига” топширилиши белгиланган. Даъвогар томонидан шартномада кўрсатилган қийматда ишлар бажарилганлиги тарафлар ўртасида 2021 йил 27 январда тузилган 3, 3/1-сонли лойиҳа ҳужжатлари топшириш ҳақидаги юк хатлари билан тасдиқланган даъво аризасида асос сифатида келтирилган. Лекин 2021 йил 27 январда тузилган 3, 3/1-сонли лойиҳа ҳужжатлари топшириш ҳақидаги юк хатлари Қашқадарё йўл қурилиш таъмирлаш масъулияти чекланган жамияти томонидан қабул қилиб олинмаган, балки Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси томонидан қабул қилиб олинган. Тарафлар ўртасида 2020 йил 22 декабрда 74-сонли лойиҳа-смета ишларини бажариш ҳақидаги шартномада Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси иштирокчи эмас, шунингдек бажарилган ишларни қабул қилиб олиш ҳақида мажбурият олмаган. Биринчи босқич суди ҳам айнан даъво талабини асосий қарзга нисбатан бўлган қисмини қаноатлантиришда 2021 йил 27 январда тузилган 3, 3/1-сонли лойиҳа ҳужжатлари топшириш ҳақидаги юк хатлари асос қилиб олинган. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Даъвогар томонидан Қашқадарё йўл қурилиш таъмирлаш масъулияти чекланган жамияти томонидан бажарилган ишларни Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси топшириш ҳақида хат берилганлиги тўғрисида важ келтирилган бўлсада, лекин ушбу мазмундаги хат судга тақдим этилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Иш ҳужжатлари бўйича қарздорликни тасиқловчи далиллар мақбул далиллар бўлиб ҳисобланмайди яъни ушбу далиллар ишга алоқадор бўлиб ҳисобланмайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 72-моддасида суд фақат ишга алоқадор бўлган далилларни қабул қилади. Агар тақдим этилган далиллар кўрилаётган ишга алоқадор бўлмаса, улар иш материалларига қўшиб қўйилмайди, уларнинг далил сифатида рад қилинганлиги суд ҳужжатида акс эттирилади. Ўзбекистон Республикаси ИПК 276-моддасига кўра, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. ИПК 279-моддаси биринчи қисми 3-бандига кўра, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси 1-қисмида суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорида мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунинг учун апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни, биринчи босқич суди учун тўлаб чиқилган давлат божи ва почта ҳаражатини даъвогар зиммасига қолдиришни, шунингдек апелляция инстанцияси учун тўлаб чиқилган 218.019 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта ҳаражатини даъвогардан жавобгар ҳисобига ундиришни, даъвогардан суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги билан боғлиқ 75.000 сўм суд харажатларини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 274 – 279, 280- моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Қашқадарё йўл қуриш таъмирлаш масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қаноатлантирилсин. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 майдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. Биринчи босқич суди учун олдиндан тўлаб чиқилган давлат божи ва почта ҳаражати даъвогар зиммасига қолдирилсин. Апелляция инстанцияси учун олдиндан тўлаб чиқилган 218.019 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта ҳаражати “Йўл лойиҳа бюроси” масъулияти чекланган жамиятидан, Қашқадарё йўл қуриш таъмирлаш масъулияти чекланган жамияти фойдасига ундирилсин. “Йўл лойиҳа бюроси” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги билан боғлиқ 75.000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Иш бўйича ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистан Республикаси Олий судининг иқтисодий судлов хайъатига кассация тартибида шикоят бериш мумкин. Раислик этувчи: М.Бозоров Ҳайъат аъзолари: А.Арзиев