← Назад
Решение #800300 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
16
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 128 | — | law | |
| исми ва | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 128 | — | law | |
| исми ва | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси | 236 | — | law | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФК | 48 | — | law | |
| аролик кодекси | 732 | — | code_article | |
| ФК | 735 | — | law | |
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| ФК нинг | 736 | — | law | |
| зР ФК | 333 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФК | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DENAU INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy
Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h
е-mail: i.denоv@sud.uz
Tel: (+99876) 413-71-15, Fax: (+99876) 413-71-16
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 11 август
4-1905-2204/1547-сонли иш
Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ҳусанов С.Ж., судья ёрдамчиси
Ж.Муродовнинг котиблигида даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё
вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар ХХХ манфаатини кўзлаб жавобгар ХХХ молмулки ҳисобидан банк фойдасига 39 223 883 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 1 392 000
сўм муддати ўтган кредит фоизи, 80 000 000 сўм муддатли кредит қарзи, жами 120 615
885 сўм кредит ва фоиз қарздорлиги ва тўланган почта харажатини ундириш, ундирувни
ХХХнинг ХХХда жойлашган 26900.0 кв м ер майдонида жойлашган “Нотурар жой”
бино-иншоотлари ва ердан фойдаланиш ҳуқуқи мол-мулки ва гаров мулкига қаратиш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни юритилган иқтисодий ишини
Ўзбекистон Республикаси ХХХнинг ишончи вакили ХХХ (11.08.2022 йилги 01-09/2455сонли ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар ХХХ вакили иштирокисиз, ХХХ
вакили иштирокисиз, Денов туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасидан баён этилишича, ХХХ (бундан буён матнда банк деб юритилади)
ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 10.11.2020 йил куни
тузилган 921-сонли кредит шартномасига асосан Иссиқхона қуриш учун мақсадида 36 ой
муддатга 6 ой имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз тўлаш шарти билан 150 000 000 сўм
миқдорида кредит ажратилгани, жавобгар кредит шартномаси бир қисми ҳисобланган
тўлов графиги бўйича 2021 йил октябрь-декабрь, 2022 йил январь-июнь ойларига
тўлаши лозим бўлсада тўловларни кечиктириб келиб, муддати ўтган асосий қарз 39 223
883 сўм, 1 392 000 сўм кредит фоизидан қарздорликка йўл қўйгани, даъвогар манфаатида
даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси
даъво ариза киритиб, жавобгар –ХХХдан 80 000 000 сўм муддатли кредит қарзи, 39 223
883 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 1 392 000 сўм фоизи, 24 000 сўм почта харажати
ундириш, ундирувни жавобгар ХХХга тегишли ХХХда жойлашган 26900.0 кв м ер
майдонида жойлашган “Нотурар жой” бино-иншоотлари ва ердан фойдаланиш ҳуқуқи
мол-мулки ва гаров мулкига қаратишни сўраган.
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси ўз вакили иштирокисиз кўришни сўраб ариза тақдим этган.
Суд аризаларни қаноатлантириб, Ўз. Рес. ИПКнинг 128-моддаси биринчи қисми ва
170-моддаси учинчи қисмига асосан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармаси банк вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида даъвогар вакили ўз тушунтиришида жавобгар ушбу кредит
шартномани тузиб топшириб, жавобгар ҳисоб рақамига ушбу пулларни ўтказиб берилиб,
ҳисоб рақамидан жавобгар мақсадли чиқим қилинганини, жавобгар суд мажлиси кунига
қадар график тўловини қисман тўлов амалга оширмаганини, жумладан кредит асосий
қарздан 108 705 037.07 сўм шундан муддати ўтган 33 705 037.55 сўм ва 588 670.55 сўм
фоизидан қарзи қолганини, даъвони қисман ушбу қисмини ундириб, гаровга қаратишни
сўради.
Жавобгар ХХХга суд мажлиси тайинлаш ажрими етказилган ҳақида гибрид почта
хабарномаси қайтарилган.
Ўзбекистон
Республикаси
ИПКнинг
128-моддаси
1-қисми
ва
170-моддаси учинчи қисмига асосан жавобгар ХХХ вакили иштирокисиз кўришни лозим
топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тараф фикр ва тушунтиришларини эшитиб,
даъвони қисман қаноатлантириш, суд харажатларини жавобгарларга юклашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Ўзбекистон Республикаси 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофик лозим даражада бажарилиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор
айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг
2006 йил 22 декабрдаги «Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида»ги 13/150-сонли қарорининг 25-бандида қайд этилишича,
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 48-моддаси биринчи қисмига мувофиқ юридик шахс
ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб беради.
Иш ҳужжатларига кўра, ХХХ (бундан буён матнда банк деб юритилади) ХХХ
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 10.11.2020 йил куни тузилган
921-сонли кредит шартномасига асосан Иссиқхона қуриш учун мақсадида 36 ой
муддатга йиллик, 14 фоиз тўлаш шарти билан 150 000 000 сўм миқдорида кредит
ажратилган. Жавобгар кредит шартномаси бир қисми ҳисобланган тўлов графиги бўйича
2021 йил 10 октябр кунига қадар тўлаши лозим бўлган асосий қарз 39 223 883 сўм, 1 392
000 сўм кредит фоизи қарздорликка йўл қўйган. Жавобгар кредит қарзини тўлаш
чораларини кўрмаган.
Шартнома 2.4 бандига кўра кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар график асосида ўз
вақтида тўлаш 3 ва ундан ортиқ марта кечиктирилганда, ёки мунтазам кечиктирилганда,
қарз олувчининг молиявий аҳволи ёмонлашганда, муддатдан олдин ундирилиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22
декабрдаги №13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит
ташкилоти (кейинги ўринларда – кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит
шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик,
келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз
олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз
ичига олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 732-моддаси иккинчи қисмига
кўра қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган
ҳисобланади.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини
қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши
шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига кўра, кредит
шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул сўммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Суд кредит шартномасига кўра қарздор томонидан шартнома шартларига асосан
39 223 883 сўм асосий қарз ва 1 392 000 сўм фоизини графикка асосан 2021 йил 10
октябрь кунига қадар тўловларини кечиктиргани исботланган деб ҳисоблайди.
Жавобгарнинг ушбу мажбурият бузилганлиги, 39 223 883 сўм кредит асосий қарз, 1 392
000 сўм кредит фоизи тўланмагани иш ҳолатларидан кўринганлигини инобатга олиб,
Ўз.Р. ФК нинг 736-моддасига асосан кредиторнинг 39 223 883 сўм муддати ўтган кредит
қарзи, 1 392 000 сўм фоизини ундириш тўғрисида асосли талаб қўйилган деб ҳисоблайди.
Зеро, шартноманинг 2.6-бандида қарз олувчи жавобгар томонидан ўз
мажбуриятлари бузилганда, даъвогар банк кредит асосий қарзи ва фоизини муддатидан
олдин ундириш, гаровга қаратиш ҳуқуқи берилган.
Жавобгарга 06.08.2021 йилда 10-10/712- 118-сонли мазмун моҳиятига кўра
талабнома бўлган огоҳланитрув хати шахсан тилхат асосида етказилган.
Мазкур қоидалардан келиб чиқиб, суд жавобгар томонидан суд мажлисига қадар
18.07.2022 йилга ҳосил бўлган 39 223 883 сўм кредит асосий қарз, 1 392 000 сўм кредит
фоизини ихтиёрий равишда қисман тўланганини инобатга олиб, Ўз.Р. ФК нинг 736моддасига асосан
кредиторнинг кредит қарзни муддати келмаган қисми билан
муддатидан олдин ундириш тўғрисида асосли талаб қўйилган деб ҳисоблайди ва
даъвонинг кредит асосий қарздан 108 705 037.07 сўм шундан муддати ўтган
33 705 037.55 сўм ва 588 670.55 сўм фоизидан қарзи ундиришни,. қолган ихтиёрий
қопланган қисмини рад этишни лозим топади.
Чунки, суд кунига қадар ушбу қарздорликнинг мавжудлиги тарафнинг суд
мажлисида берган тушунтиришидан, иш ҳужжатларида мавжуд бўлган ҳужжатлар билан
ўз тасдиғини топган.
ЎзР ФК 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 261-моддаси 1-қисмига кўра неустойка
жарима ёки пеня шаклида бўлади.
Шунингдек даъво аризада ундирувни жавобгар ХХХ га тегишли ХХХда жойлашган
26900.0 кв м ер майдонида жойлашган “Нотурар жой” бино-иншоотлари ва ердан
фойдаланиш ҳуқуқи мол-мулки ва гаров мулкига қаратишни сўраган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи
қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 279-моддасида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини
қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи
жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда
гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги назарда тутилган.
2020 йил 12 ноябрь кунги нотариал тузилган Ипотека шартномасига кўра ХХХ га
тегишли ХХХда жойлашган 26900.0 кв м ер майдонида жойлашган “Нотурар жой” биноиншоотлари ва ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйишга келишилган.
Бундай ҳолатда, гаровга қаратиш ҳақида асосли талаб билдирилган бўлиб, кредит
қарз қисман тўланмаганини инобатга олиб, даъвонинг кредит асосий қарздан
108 705 037.07 сўм шундан муддати ўтган 33 705 037.55 сўм ва 588 670.55 сўм фоизидан
қарзи кредит қарздорлиги жавобгарга тегишли гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво
талабини қаноатлантириш лозим.
Суд иш юзасидан ишда иштирок этаётган шахсларнинг важларини тинглаб,
даъвони қаноатлантиришни, жами 2 412 317,66
сўм давлат божини Ўзбекистон
Республикаси ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан жавобгардан ундиришни,
даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган почта ҳаражатларини жавобгардан
даъвогар фойдасига ундириб беришликни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118,
128, 176-186-моддалари, Ўз.Рес ФКнинг 236, 279, 333, 732, 735, 736, 744 -моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
ХХХнинг ҳисобига ХХХдан 39 223 883 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 1 392 000
сўм кредит фоизи, жами бўлиб 109 293 707,62 сўм ва 24 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
ХХХдан ва гаров ҳисобидан 2 412 317,66 сўм давлат божи Ўзбекистон Республикаси
бюджетига ундирилсин.
Кредит қарз ва суд харажати ундируви жавобгар ХХХга тегишли ХХХда
жойлашган 26900.0 кв м ер майдонида жойлашган “Нотурар жой” бино-иншоотлари ва
ердан фойдаланиш ҳуқуқи мол-мулки қаратилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киргандан кейин ижро
варақалари берилсин.
Даъвонинг қолган қисми рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали бир ойлик муддат ичида
Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти бериши мумкин.
Судья
С.Ж.Хусанов