Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/235 Дата решения 19.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 375975 Claim ID 2741414 PDF Hash 8a1a057014b65eb8... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 19
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси збекистон Республикаси ЖК 189 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
исми ва 61-моддаси исми ва 61 law
укмига 168-моддаси укмига 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси збекистон Республикаси ЖК 184 law
исми ва 189-моддаси исми ва 189 law
кодексининг 223-моддаси кодекси 223 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси збекистон Республикаси ЖК 184 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
ЖКнинг 189-моддаси ЖКнинг 189 law
ЖКнинг 59-моддаси ЖКнинг 59 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси збекистон Республикаси ЖК 184 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси збекистон Республикаси ЖК 189 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
исми ва 189-моддаси исми ва 189 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси збекистон Республикаси ЖК 189 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2025 йил март ойининг 19 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи М.Ихсанов ва унинг ҳимоячиси “S YAKUBOV VA ADVOKATLAR” адвокатлар ҳайъати адвокати Х.Бабажанов, судланувчи Д.Шатилов ва унинг ҳимоячиси “HIMOYA NUR MEDIA” адвокатлик фирмаси адвокати У.Мухаммадиевнинг иштирокида, Ихсанов Муроджон Нозим ўғли ва Шатилов Данил Андреевичга нисбатан 1-1006-2502/235-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Ихсанов Муроджон Нозим ўғли (IXSANOV MURODJON NOZIM O’G’LI), 1995 йил 25 январда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, “MDD CENTER” МЧЖ таъсисчиси, муқаддам судланган: 1) жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг 2024 йил 9 февралдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми, 184-моддаси 3қисми, 28,189-моддаси 1-қисми, 28,184моддаси 3-қисми, 168-моддаси 1-қисми, 28,211-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган; 2) жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 2024 йил 4 апрелдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди ва 228моддаси 2-қисмининг “б” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, ЖКнинг 59моддаси 8-қисми ва 61-моддаси тартибида 4 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган; 3) жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 2024 йил 27 июндаги ҳукмига 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, ЖКнинг 59моддаси 8-қисми ва 61-моддаси тартибида 4 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Талимаржон кўчаси, 14уй, 162-хонадонда яшовчи, 2023 йил 18 ноябрдан қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми ва 189-моддаси 1-қисми билан айбланган; Шатилов Данил Андреевич (SHATILOV DANIL ANDREYEVICH), 21.02.2004 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати рус, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, муқаддам судланмаган, маълумоти ўрта, бўйдоқ, “MDD CENTER” МЧЖ директори, Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, А.Яссавий маҳалласи, Ғиждувон-2 берк кўчаси, 13А-уйда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми ва 189-моддаси 1-қисми билан айбланган. Суд, судланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи М.Ихсанов 22.12.2020 йилда ташкил қилинган “МDD CENTER” МЧЖнинг 28.01.2023 йилдан қадар таъсисчиси лавозимида ишлаб келиб, 01.04.2023 йилдан директори лавозимида ишлаб келаётган судланувчи Д.Шатилов билан ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, жамият фаолиятининг 2023 йилдаги фаолияти давомида норматив тарзда белгиланган савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини, яъни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.2011 йилдаги “Фискал хотирага эга бўлган назорат касса-машиналарининг қўлланилишини янада доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 306-сонли қарори талабларини қўпол равишда бузган ҳолда жамиятга кирим қилинмаган 106.033,2 минг сўмлик турли товарларни реализация қилиб, шунингдек жамият балансига кирим қилинган 2.099.411,6 минг сўмлик турли товарларни назорат касса-машиналарини қўлламаган ҳолда ўзга шахсларга нақд пулда сотиб юбориб, савдодан тушган нақд пул маблағларини назорат касса-машинасидан ўтказмасдан ва қонун ҳужжатларида кўрсатилган тартибда хизмат кўрсатувчи банк муассасасига топширмасдан, шу тариқа жами 2.205.444,8 минг сўмлик қийматда савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузишган. Бундан ташқари, М.Ихсанов ва Д.Шатилов билан ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, “МDD CENTER” МЧЖнинг 2023 йилдаги фаолияти давомида жамиятнинг балансига кирим қилинмаган 106.033,2 минг сўмлик турли товарларни реализация қилиб, ушбу реализацияни солиқ органларига топширган ҳисоботларда акс эттирмасдан 15.904,9 минг сўмлик фойда солиғини ҳамда жамиятнинг балансига кирим қилинган 2.099.411,6 минг сўмлик турли товарларни назорат касса машиналарини қўлламаган ҳолда ўзга шахсларга нақд пулда сотиб юбориб, сотувдан тушган маблағларни банкка инкасация қилмасдан, Солиқ кодексининг 223-моддаси талабларига зид равишда уларни ҳисоботларда акс эттирмасдан 251.928,9 минг сўмлик қўшилган қиймат солиғини, умумий ҳисобда жами 267.833,8 минг сўм миқдордаги солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаган. Судланувчи М.Ихсанов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб, “MDD CENTER” МЧЖни унинг таъсисчиси Саидов Рустам Юревичдан 2023 йилнинг 28 январь куни тахминан 5-6 млн. сўмга сотиб олганлигини, Саидов Рустам унга фирма муҳрини, таъсис ҳужжатларини ва юридик шахснинг шахсий кабинет имзосини берганлигини, 2023 йилнинг 08 февраль куни ТИФ Миллий банки Марказий амалиёт банк хизматлари марказига борганлигини, МЧЖ унинг номига ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатларни тақдим қилганлигини, имзо намунасини топширганлигини ҳамда электрон калитни олганлигини, “MDD CENTER” МЧЖнинг юридик манзили Чилонзор тумани, Арнасой кўчаси, 10-уй бўлганлигини, бироқ ушбу манзилда офис учун етарли шароит бўлмаганлиги сабабли ушбу манзилда ишламаганлигини, Чилонзор тумани, 19-мавзеда жойлашган ҳозир рақами ёдида бўлмаган уйнинг 1-қаватидаги нотурар жойда иш олиб борганлигини, “MDD CENTER” МЧЖда товар мавжуд бўлмаганлиги ва сақламаганлиги сабабли омбор бўйича интернет орқали эълон бериб, харидорлар билан шартнома қилиб, темир маҳсулотларини темир ишлаб чиқарувчи турли корхоналардан ва бозордан сотиб олиб, харидорларга сотиш фаолияти билан шуғуллана бошлаганлигини, “MDD CENTER” МЧЖнинг таъсисчиси ва раҳбари ўзи бўлганлигини, ишчилари мавжуд бўлмаганлигини, бухгалтерияни эса ҳар ойда бухгалтерия хизматидан фойдаланиб топширганлигини, иш ҳажмлари кўпайганлиги сабабли унга олдиндан таниш бўлган Шатилов Данил Андреевичга “MDD CENTER” МЧЖнинг директори лавозимига ишга таклиф қилганлигини, унга ҳар ойда даромадига қараб 1.000.000-2.000.000 сўм атрофида ойлик иш ҳақи беришини, унга ҳеч қандай муаммо бўлмаслигини, амалда фирмани ўзи бошқаришини айтганлигини, Шатилов Данил Андреевич унинг ушбу таклифига рози бўлганидан сўнг, 2023 йилнинг 30 март кундаги буйруқ билан 2023 йилнинг 01 апрелидан директор лавозимига тайинлаганлигини, шундан кейин, Шатилов Данил Андреевич билан биргаликда ТИФ Миллий банки Марказий амалиёт банк хизматлари марказига борганлигини, Шатилов Данилнинг МЧЖ директори эканлиги ҳақидаги буйруқни тақдим қилганлигини ҳамда Шатилов Данил ўзининг имзо намунасини берганлигини, шундан кейин, банкдан чиқиб Шатилов Данилга “MDD CENTER” МЧЖ директори бўлганлиги сабабли 1.500.000 сўм иш ҳақи берганлигини, тахминан икки ойдан сўнг яна унга 1.000.000 сўм берганлигини, “MDD CENTER” МЧЖга Шатилов Данил директор бўлган бўлсада, амалда фирмани ўзи бошқарганлигини, Шатилов Данилга “MDD CENTER” МЧЖнинг муҳри ва электрон калитини бермаганлигини, “MDD CENTER” МЧЖнинг бошқа норасмий раҳбарлари бўлмаганлигини, “MDD CENTER” МЧЖга 2.099.411,6 минг сўмлик товарлар кирим қилинганлигини, бироқ ушбу товарлар сотиб юборилганлиги сабабли ушбу товарлар ҳозирда мавжуд эмаслигини, “MDD CENTER” МЧЖга 106.033,2 минг сўмлик товарларни нақд пулга сотиб олганлиги сабабли кирим қилинмаганлигини, у ушбу товарларни пул кўчириш орқали сотиб юборганлигини билдириб, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини инобатга олиб, унга енгиллик беришни сўради. Судланувчи Д.Шатилов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб, у 2023 йилнинг баҳор ойларининг бошида таниши Маджит Ихсанов Муроджон Нозим ўғли билан танишганлигини, Ихсанов Муроджон унга “MDD CENTER” МЧЖнинг таъсисчиси эканлигини, компания ривожланиб бораётганлигини, ҳозирда “MDD CENTER” МЧЖ директор лавозимига одам қидираётганлигини, шундан кейин у шартларига қизиқганлигини, Ихсанов Муроджон унга барча шартларни айтганлигини, иш офисда бўлишини, ҳужжатларни ва буюртмаларни назорат қилиш лозимлигини, молиявий томонини Ихсанов Муроджон ўзи бошқаришини, шунингдек 10 млн. сўм иш ҳақи беришини айтганлигини, шундан кейин улар бир неча кун иш ҳақида телефон орқали гаплашишганлигини ва ёзишишганлигини, тахминан бир ҳафтадан сўнг Ихсанов Муроджон билан кўришганлиги, кейин Ихсанов Муроджон барча ҳужжатларни расмийлаштиришни бошлаганлигини, бунга тахминан бир ой вақт кетганлигини, бир ойдан сўнг Ихсанов Муроджон билан яна учрашганлигини, бу сафар тахминан Мирзо Улуғбек туманида жойлашган банкка борганларини, банкда электрон калит очишганлигини, имзо намунасини топширганлигини, Ихсанов Муроджон унга электрон калит ва муҳрни берганлигини, у эса ўз навбатида банк ходимига берганлигини, кейин банк ходими электрон калит ва муҳрни қайтариб берганлигини, у эса ўз навбатида электрон калит ва муҳрни Ихсанов Муроджонга банкнинг ўзида қайтариб берганлигини, шундан кейин банкдан чиқишганларини, Ихсанов Муроджон унга тез орада боғланишини айтганлигини, кейин у ердан алоҳида кетганларини, тахминан икки ҳафтадан сўнг Ихсанов Муроджон телеграм орқали ёзишганда уни “MDD CENTER” МЧЖнинг ягона директори бўлганлигини хабарини берганлигини, тахминан бир ойдан сўнг Ихсанов Муроджон қўнғироқ қилиб, келаётганлигини айтганлигини, кейин тушлик вақтида унинг уйига келганлигини ва қўнғироқ қилганлигини, у пастга тушганлигини ва ундан ҳужжатларга имзо қўйишни сўраганлигини, у имзо қўйиб берганлигини, унинг сўзига кўра ҳужжатлар маҳсулот етказиб бериш ҳақида бўлганлигини, қолганини унга айтмаганлигини, “MDD CENTER” МЧЖнинг асосий фаолияти қурилиш материалларини олиб-сотиш бўлганлиги, барча бошқарув ва молиявий жиҳати билан Ихсанов Муроджоннинг ўзи шуғулланганлигини, у фақат Ихсанов Муроджоннинг топшириғига кўра у томонидан тақдим қилинган ҳужжатларга имзо қўйганлигини ва қурилиш материаллари буюртмаси билан шуғулланганлигини, офис ва товарлар омбори қаерда жойлашганлигини билмаслигини, барча муҳр, электрон калит, шартнома ва бошқа ҳужжатлар Ихсанов бўлиши ҳам мумкинлиги, тахминан 2023 йилнинг июль ойида Ихсанов Муроджон билан кўришганлигида Ихсанов Муроджон солиқ тўламаслиги, шунингдек иш ҳақи ҳам тўлашни тўхтатишини, шу сабабли 2023 йилнинг июль ойидан ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзишга қарор қилганлигини, шундан кейин Ихсанов Муроджон билан кўришмаганлиги ва мулоқот қилмаганлигини, “MDD CENTER” МЧЖнинг раҳбари ва бошқарувчиси Ихсанов Муроджон бўлганлигини, солиқларни тўлай олмаслигини, “MDD CENTER” МЧЖ директори бўлганлиги учун 2023 йилнинг ёзида Ихсанов Муроджондан 6.000.000 сўм олганлигини билдириб, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини инобатга олиб, унга енгиллик беришни сўради. Суд, судланувчилар М.Ихсанов ва Д.Шатиловларнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзларининг айбига иқрор бўлиб берган кўрсатувларидан ташқари, тарафларнинг розилиги билан суд мажлисида ўқиб эшиттирилиб, текширилган гувоҳлар Ш.Нурятов, Д.Мусаев, Р.Ўткиров, Ж.Зарипов, Ж.Ахмадов, Р.Саидов ва Б.Ахмаджоновларнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари, камерал солиқ текшируви ҳужжатлари, банк сирини ташкил этувчи ҳужжатлар, тафтиш далолатномаси ва унга илова хужжатлар ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи М.Ихсанов ва Д.Шатиловнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан уларнинг олдиндан тил бириктириб, жамиятнинг балансига кирим қилинмаган 106.033,2 минг сўмлик турли товарларни реализация қилиб, ушбу реализацияни солиқ органларига топширган ҳисоботларда акс эттирмасдан 15.904,9 минг сўмлик фойда солиғини ҳамда жамиятнинг балансига кирим қилинган 2.099.411,6 минг сўмлик турли товарларни назорат касса машиналарини қўлламаган ҳолда ўзга шахсларга нақд пулда сотиб юбориб, сотувдан тушган маблағларни банкка инкасация қилмасдан, уларни ҳисоботларда акс эттирмасдан 251.928,9 минг сўмлик қўшилган қиймат солиғини, умумий ҳисобда жами 267.833,8 минг сўм миқдордаги солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлашда ифодаланган қилмиши қасддан жуда кўп миқдорда солиқ ва йиғимларни тўлашдан буйин товлаш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан; М.Ихсанов ва Д.Шатиловнинг 106.033,2 минг сўмлик балансига кирим қилинган 2.099.411,6 минг сўмлик турли товарларни назорат касса-машиналарини қўлламаган ҳолда ўзга шахсларга нақд пулда сотиб юбориб, савдодан тушган нақд пул маблағларини назорат касса-машинасидан ўтказмасдан ва қонун ҳужжатларида кўрсатилган тартибда хизмат кўрсатувчи банк муассасасига топширмасдан, шу тариқа жами 2.205.444,8 минг сўмлик қийматда савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузишда ифодаланган қилмиши товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузиш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 189моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, М.Ихсановга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда, жиноятни ғаразли мақсадларда содир этганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топиб, шунингдек, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖК 184-моддаси 3-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни, ЖКнинг 59,61моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида, жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 2024 йил 27 июндаги ҳукми юзасидан жазони қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим топади. Суд, Д.Шатиловга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда, жиноятни ғаразли мақсадларда содир этганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топиб, шунингдек, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖК 184-моддаси 3-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида озодликни чеклаш жазосини тайинлашни, ЖКнинг 189моддаси 1-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни, ЖКнинг 59,61моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим топади. Суд, иш бўйича етказилган моддий зарарни ундириш масаласини муҳокама қилиб, судланувчи М.Ихсанов ва Д.Шатиловдан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ДСИ орқали 267.833,8 минг сўм моддий зарарни солидар тартибда давлат даромадига ундиришни; иш бўйича ёзма далил деб топилган ҳужжатларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Ихсанов Муроджон Нозим ўғли (IXSANOV MURODJON NOZIM O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3қисми ва 189-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин. Ихсанов Муроджон Нозим ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан 3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ихсанов Муроджон Нозим ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг ўн фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддаси тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан М.Ихсановга узил-кесил ўташ учун 3 (уч) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида, жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 2024 йил 27 июндаги ҳукми юзасидан жазони қисман қўшиш йўли билан М.Ихсановга узил-кесил ўташ учун 4 (тўрт) йил 7 (етти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо манзил колонияларида ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати 2023 йил 18 ноябрдан бошлаб ҳисоблансин. Судланувчи М.Ихсановга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми ва 189-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин. Шатилов Данил Андреевичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан 3 (уч) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Шатилов Данил Андреевичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг ўн фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан Д.Шатиловга узил-кесил 3 (уч) йил 1 (бир) ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Д.Шатиловнинг ишлаш ва иш жойигача бориши ҳамда уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, А.Яссавий маҳалласи, Ғиждувон-2 берк кўчаси, 13А-уйдан чиқиши чеклансин. Озодликни чеклаш жазосининг ўташ муддати Д.Шатилов жазони ижро этиш инспекциясига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин, жазони ижросини таъминлаш Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими зиммасига юклатилсин. Д.Шатиловнинг зиммасига ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг: -назорат қилувчи органнинг рухсатисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, Тошкент шаҳри ҳудудидан ташқарига чиқмаслик; -спиртли ичимликларни истеъмол қилмаслик тақиқлар (чеклашлар) юклатилсин. Д.Шатилов озодликни чеклаш жазосининг ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек, суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқиши ҳақида огоҳлантирилсин. Судланувчи Д.Шатиловга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг бекор қилинсин. Судланувчи М.Ихсанов ва Д.Шатиловдан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ДСИ орқали 267.833,8 минг сўм моддий зарар солидар тартибда давлат даромадига ундирилсин. Иш бўйича ёзма далил деб топилган ҳужжатлар жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин. Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкумлар томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин. С.Мамадиев (имзо) Аслига тўғри: Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович