← Назад
Решение #80038 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
22
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 166 | — | law | |
| исми "б" банди билан ЖК | 59 | — | law | |
| ра Узбекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law | |
| Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| исми «б» банди ва | 169 | — | law | |
| бандлари билан ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| яъни ЖК | 168 | — | law | |
| ЖПК | 22 | — | law | |
| ЖПКнинг | 443 | — | law | |
| илмишни ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 33 | — | law | |
| илинаётган ЖК | 168 | — | law | |
| йича ЖК | 57 | — | law | |
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 34 | — | law | |
| банди ва | 169 | — | law | |
| ЖКнинг | 57 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2505/277-сонли
2025 йил март ойининг 19 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, ZOOM
иловаси орқали
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси
С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор
туман
прокурори
катта
ёрдамчиси
Н.Рустамов,
судланувчи
Ф.Рахмонов ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Галиев, жабрланувчилар
Э.Нормуродов,
М.Рахматов,
Б.Тўланбоев
ва
М.Халиловаларнинг
иштирокида, Рахмонов Феруз Баходир ўғлига нисбатан жиноят ишини
кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Рахмонов Феруз Баходир ўғли (RAXMONOV FERUZ
BAXODIR O’G’LI), 1992 йил 01 ноябрь куни Тошкент
шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ,
муқаддам:
1) жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг
2018 йил 17 апрелдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
166-моддаси 1-қисми билан 2 йил муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган;
2) жиноят ишлари буйича Жиззах вилояти Шароф
Рашидов туман судининг 2018 йил 25 майдаги
ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
25,169-моддаси 2-кисми "г" банди, 168-моддаси 3қисми "б" банди билан ЖКнинг 59-моддаси 8кисми тартибида 5 йил 6 ой муддатга озодликдан
махрум килиш жазоси тайинланган, жиноят
ишлари буйича Пахтакор туман судининг 2020
йил 12 декабрдаги ажримига кўра, ЖКнинг 74моддасига асосан ўталмай қолган 3 йил 7 ой 23
кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси иш
хакининг 30 фоизини давлат даромади ҳисобига
ушлаб қолган ҳолда шу муддатта аҳлоқ тузатиш
ишлари жазосига алмаштирилган, жиноят
ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2020 йил
15 сентябрдаги ажримига кўра Узбекистон
Республикаси ЖКнинг 46-моддасига асосан
ўталмай колган 3 йил 4 ой 23 кун ахлок тузатиш
ишлари жазоси шу муддатга озодликдан махрум
килиш жазосига алмаштирилган;
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-кисми "5"
банди,
28,211-моддаси
2-кисми "а" банди, 169-моддаси 3-кисми "а" банди
билан ЖКнинг 59,60-моддалари тартибида 5 йил
6 ой муддатга озодликдан махрум килиш жазоси
тайинланган;
4) Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қува
туман судининг 2025 йил 27 январдаги ҳукмига
кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169моддаси 3-қисми «а» банди билан ЖКнинг 60моддаси тартибида 5 йил 1 ой озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинланган, ЖКнинг 34моддасига асосан ўта хавфли рецидивисит деб
топилган;
5) Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қўқон
шаҳар судининг 2025 йил 27 январдаги ҳукмига
кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168моддаси 3-қисми «б» банди ва 169-моддаси 3қисми “б” бандлари билан ЖКнинг 59-моддаси 8қисми
тартибида
5
йил
3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган, жазо ўтаётган;
Жиззах вилояти, Жиззах шаҳар, А.Навоий мавзеси,
“Бешқувир” кўчаси, 36-уйда яшовчи, иш бўйича
“муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат”
эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси
нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди,
169-моддаси 3-қисми “а” банди,
169-моддаси 3-қисми “а” банди,
168-моддаси 3-қисми “б,г” бандлари билан айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб,
жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
1. Судланувчи Рахмонов Феруз Баходир ўғли хавфли рецидивист
бўла туриб, алдаш ва ишончни суистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг
мол-мулкини қўлга киритиш мақсадида 2024 йил 23 июль куни Чилонзор
тумани, “Наққошлик” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Оқ дарёли зиғир
ош” чойхонасининг олдида бўла туриб, бу ерда бўлган Нормуродов
Элмурод Шухрат ўғлининг ишончига кириб, Э.Нормуродовнинг баҳоси
3.500.000 сўм бўлган “iPhone 12” русумли уяли телефон аппаратини гўёки
2
гаплашиб олиш учун алдаб олиб, телефон аппаратини Э.Нормуродовга
қайтариб бермасдан воқеа жойидан яширинган.
2. Бундан ташқари, судланувчи Ф.Рахмонов хавфли рецидивист
бўла туриб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш
мақсадида 2024 йил 23 июль куни Чилонзор тумани “Наққошлик”
маҳалласи ҳудудида жойлашган “Оқ дарёли зиғир ош” номли
чойхонанинг олдида бўла туриб, бу ерда Нормуродов Элмурод Шухрат
ўғлига тегишли “Cobalt” русумли, давлат рақам белгиси 25L428СА бўлган
автомашинадан жами 3.000.000 сўм миқдоридаги пулларни ўғирлаб,
воқеа жойидан яширинган.
3. Бундан ташқари, судланувчи Ф.Рахмонов хавфли рецидивист
бўла туриб, такроран, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талонторож қилиш мақсадида, 2024 йил 31 июль куни соат 03:00ларда,
Чилонзор тумани “Яккабоғ” маҳалласида жойлашган автовокзалнинг
иккинчи қаватидаги “International hostel” номли меҳмонхонада бўла
туриб, бу ернинг дам олиш хонасида бўлган фуқаро Рахматов Мансуржон
Джуракуловичга тегишли баҳоси 2.700.000 сўмлик “Techno spark”
русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.
4. Бундан ташқари, судланувчи Ф.Рахмонов хавфли рецидивист
бўла туриб, такроран, ўзганинг мол-мулкини алдаш ва ишончни
суистеъмол қилиш йўли билан кўлга киритиш мақсадида 2024 йил
04 август куни Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уйда жойлашган
“Орзу” меҳмонхонасида бўла туриб, шу ерда бўлган меҳмонхона иш
юритувчиси Тўланбоев Бекзод Обиджоновичга тегишли баҳоси 3.700.000
сўмлик “iPhone 11” русумли уяли телефон аппаратини гўёки ўзининг
танишига қўнғироқ қилиб олиш учун алдаб олиб, Б.Тўланбоевнинг
чалғиганидан фойдаланиб, унинг телефон аппаратини қайтариб
бермасдан, воқеа жойидан яширинган.
5. Бундан ташқари, судланувчи Ф.Рахмонов хавфли рецидивист
бўла туриб, такроран, ўзганинг мол-мулкини алдаш ва ишончни
суистеъмол қилиш йўли билан кўлга киритиш мақсадида 2024 йил
04 август куни Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уйда жойлашган
“Орзу” меҳмонхонаси ишчиси Тўланбоев Бекзод Обиджоновичга тегишли
“Iphone 11” русумли телефон аппаратидан Б.Тўланбоевнинг онаси
Халилова Махфузахон Акбаровнага қўнғироқ қилиб, ўғли ҳуқуқбузарлик
содир этганлиги учун ИИО ходимлари уни хизмат биносига олиб
кетишганлиги ва уни бу ердан чиқариш учун пул кераклигига
ишонтириб, ундан ўзининг пластик карта рақамига 700.000 сўм
пулларни ўтказиб олишга эришиб, фирибгарлик жиноятини содир
қилган.
Судланувчи Ф.Рахмонов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб,
2024 йил 23 июль куни Чилонзор тумани Наққошлик махалласи худудида
жойлашган “Оқ дарёли зиғир ош” чойхонасининг олдига борганлигини,
3
бу ерда бўлган Нормуродов Элмурод Шухрат ўғлининг ишончига кириб,
Э.Нормуродовнинг “Iphone 12” русумли телефон аппаратини гуёки
гаплашиб олиш учун алдаб олиб, телефон аппаратини Э.Нормуродовга
қайтариб бермасдан ходиса жойидан яширинганлигини, сўнг 2024 йил 31
июль куни соат 03:00ларда, Чилонзор тумани “Яккабоғ” маҳалласида
жойлашган автовокзалнинг иккинчи қаватидаги “International hostel”
номли мехмонхонага борганлигини, бу ернинг дам олиш хонасида бўлган
фуқаро Рахматов Мансуржон Джуракуловичга тегишли баҳоси 1.700.000
сўмлик “Techno spark” русумли телефон аппаратини олганлигини сўнгра
2024 йил 04 август куни Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уйда
жойлашган “Орзу” мехмонхонасига борганлигини, шу ерда бўлган
мехмонхона иш юритувчиси, Тўланбоев Бекзод Обиджоновичга тегишли
“Iphone 11” русумли телефон аппаратини гўёки ўзининг танишига
қўнғироқ қилиб олиш учун алдаб олиб, Б.О.Тўланбоевнинг
чалғиганлигидан фойдаланиб, унинг телефон аппаратини қайтариб
бермасдан кетганлигини, сўнгра “Iphone 11” русумли телефон
аппаратини алдов йўли билан қўлга киритгач Б.О.Тўланбоевнинг онаси
Халилова Махфузахон Акбаровнага қўнғироқ қилиб, ўғли ҳуқуқбузарлик
содир этганлиги учун Ички ишлар органлари ходимлари уни хизмат
биносига олиб кетишганлиги ва уни бу ердан чиқариш учун пул
кераклигига ишонтириб, ундан ўзининг пластик карта рақамига 700.000
сўм пулларни ўтказиб олишга эришганлигини айтиб, моддий ахволи
оғирлиги сабабли моддий зарарни қоплашга шароити йўқлигини айтиб,
суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўради.
Судланувчи Ф.Рахмонов эълон қилинган айбловга иқрор бўлиб
кўрсатув берган бўлсада, унинг айби суд мажлисида текширилган ва
тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини топади.
Жумладан, жабрланувчи М.Рахматов “ZOOM” иловаси орқали суд
мажлисида, у ҳозирги кунда Зарафшон-Тошкент йўналишида
йўловчиларни автобусда етказиш билан шуғулланганлигини, 2024 йил
31 июль куни Зарафшон-Тошкент йўналиши бўйича автобус билан
Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги автовокзалига келганлигини, шу
куни у ушбу автовокзалнинг иккинчи қаватида жойлашган
мехмонхонага дам олиш мақсадида хамкасблари билан келганлигини,
улар мехмонхонанинг 107-сонли хонасига жойлашганлигини, сўнгра, у
ўзига тегишли бахоси 2.700.000 сўм бўлган кўк рангли “Techno Spark”
русумли телефон аппаратини ушбу хонанинг ўнг бурчагида яъни ётоқ
жойининг токи қувватлагичига улаб қўйиб, соат тахминан 23:00да ухлаб
қолганлигини, эртаси куни яъни 01 август куни соат тахминан 03:00да
уйғониб қараса, ушбу телефон аппарати қувватлагичда йўқлигини
кўрганлигини, сўнг, у телефон аппарати ўғирланганлиги ҳақида ИИБга
хабар берганлигини айтиб, суддан унга нисбатан етказилган моддий
4
зарарни ундириб, судланувчи Ф.Рахмоновга қонуний жазо тайинлаш
ҳақидаги кўрсатуви билан;
жабрланувчи Э.Нормуродов ZOOM иловаси орқали суд мажлисида, у
бир неча йилдан буён ўзига тегишли давлат рақами 20L428CA бўлган
“Cobalt” русумли автомашинасида йўловчи ташиш учун мўлжалланган
“Яндекс” хизматида шуғулланиб келишлигини, 2024 йил 23 июль куни
эрталаб соат 08:00ларда у Жиззах шахри бўйлаб таксичилик билан
шуғулланиб юрган вақтида, “Яндекс” иловасига Жиззах шахри “Бобур”
махалласидаги уйларнинг биридаги йўловчи мижоздан буюртма келиб
тушганлигини, шунда у ўз автомашинасида мазкур манзилга локация
бўйича келганида, унинг автомашинасига унга олдиндан таниш
бўлмаган бўйи пастроқ, тўлачадан келган ва унга олдиндан таниш
бўлмаган Ф.Рахмонов миниб, у Тошкент шахрига олиб боришини
сўраганлигини, шунда у таклифига рози бўлиб, у билан биргаликда
мазкур автомашинаси билан Тошкент шахрига харакатланишни
бошлаганлигини, шу куни тушлик вақтларида у Ф.Рахмонов билан
Тошкент шахри Чилонзор туманига етиб келганларида, Ф.Рахмонов унга
оч қолганлигини ва қаердадир тушлик қилишини сўраганлигини, шунда
у бунга рози бўлиб, ўз автомашинаси билан Чилонзор тумани
“Наққошлик” махалласида жойлашган “Оқ дарёли Зиғир” номли ош
марказига келганлигини, сўнгра, у дастлаб автомашинадан тушиб, ош
марказига бориб кирганлигини, Ф.Рахмонов эса орадан бир неча дақиқа
ўтгач, мазкур ош марказига келганлигини улар бу ерда тушлик қилаётган
вақтида, Ф.Рахмонов ундан телефон аппаратини гаплашиб туриш учун
бериб туришини сўраганлигини, шунда у бунга рози бўлиб, унга ўзига
тегишли “Iphone 12” русумли телефон аппаратини берганлигини,
Ф.Рахмонов эса ундан ушбу телефон аппаратини олиб, “ташқарига
гаплашиб, қайтиб келаман” деб кўчага чиқиб кетганлигини, шунда у
унинг гапларига ишониб, бунга рози бўлганлигини, орадан бир неча
дақиқа ўтгач, у ташқарига чиқиб қараса, Ф.Рахмонов бу ердан кетиб
қолганлигини ва автомашинасининг бардачогида бўлган жами 3.000.000
сўм миқдоридаги пулларини хам ўғирлаб, олиб кетганлигини, сўнг, у
Ф.Рахмоновга нисбатан ИИОга ариза билан мурожаат қилганлигини
айтиб, суддан унга нисбатан етказилган моддий зарарни ундириб,
судланувчи Ф.Рахмоновга қонуний жазо тайинлаш ҳақидаги кўрсатуви
билан;
;абрланувчи М.Халилова ZOOM иловаси орқали суд мажлисида
Б.Тўланбоев Тошкент шаҳрида жойлашган молия институтида таҳсил
олганлигини, ўғли Б.Тўланбоев ўқишдан бўш вақтларида, Яккасарой
туманида жойлашган “Орзу” мехмонҳонасида администратор сифатида
фаолият юритишлигини, 2024 йил 04 август куни кечки соат тахминан
19:30ларда ўғли Б.Тўланбоевнинг +94-917-95-35 рақамли телефон
рақамидан унинг телефон рақамига унга таниш бўлмаган бир эркак
5
қўнғироқ қилиб, “холажон, ўғлингиз Бекзод мехмонҳонада мижоз билан
жанжаллашиб кетиб, мижозни уриб қўйди, шу сабабли ўғлингизни
мелисахонага олиб кетишди. Бекзодни бу ердан чиқариш учун пул керак,
срази пул ташлаб юборинг” деб айтганлигини, шунда у ушбу шахсга
ўзини таништиришини, ундан нима сабабдан ўғлининг телефон
аппаратидан қўнғироқ қилаётганлигини ва ўғли жанжаллашадиган бола
эмаслигини айтганида, ушбу шахс унга “мен ўғлиз билан бирга
ишлайман” деганлигини, у эса “ўғлимга телефонимни олиб бориб беринг,
гаплашиб олай” деганлигини, у эса “холажон вақт кетяпти, тезроқ ҳал
қилиш керакда бу ишни, ўғлингиз учун пул ташлагиз келмаяптими, сиз
тезроқ пул ташласангиз, ярим соатдан кейин ўғлингиз ўзи телефон
қилади сўз бераман, ишонмаяпсизми менга”деган сўзларни
айтганлигини, шунда у ушбу шахснинг гапларидан қўрқиб кетганлигини,
у эса унга 8600 0609 4948 0512 карта рақами айтиб турганлигини, шунда
у ушбу пластик картага жами 700.000 сўм миқдорида пул
ўтказганлигини, сўнгра, у қўнғироққилган нотаниш шахснинг айтган
гапларини қариндошларига айтганлигини, шунда қариндошлари
Б.Тўланбоев ишлайдиган меҳмонҳонанинг рақамини топиб, унга
қўнғироқ қилганда, Б.Тўланбоев иш жойида соғ-саломат ҳолатда
эканлигини билганлигини, сўнгра, у ўғли Б.Тўланбоев билан
гаплашганида Бекзод ҳеч ким билан урушмаганлигини ва ИИО биносига
ҳам бормаганлигини айтганлигини, кейин билса, ундан 700.000 сўм
пулларни ўтказиб олган шахс Ф.Рахмонов эканлигини, у ҳодиса куни
ўғлига тегишли бўлган “Iphone 11” русумли телефон аппаратини ҳам
алдаб олган нисбатан ИИОга ариза билан мурожаат қилганлигини айтиб,
суддан унга нисбатан етказилган моддий зарарни ундириб, судланувчи
Ф.Рахмоновга қонуний жазо тайинлаш ҳақидаги кўрсатуви билан;
жабрланувчи Б.Тўланбоев суд мажлисида, у 2023 йилда Тошкент
молия институтининг сиртқи таълим бўлими ўқишга кирганлигини ва
ҳозирги кунда мазкур институтда ўқиб келмокдалигини, 2024 йил август
ойида у пул топиш мақсадида яккасарой туманида жойлашган “Орзу”
меҳмонхонасига ишга кирганлигини, сўнг 2024 йил 04 август куни иш
вақтида
меҳмонхонадаги
мижоз
Ф.Рахмонов
ундан
хотини
шифохонадалигини фарзанди касал эканилигини, турмуш ўртоғига
ўзини телефонини бериб келганлигини ва хозирда эса ўзини телефон
йўқлигини, шу сабабли ундан телефон аппаратини бериб туришни
телефон аппаратини локациясидан фойдаланиб, дўконга бориб келишни
сураганлигини, шунда у рози бўлиб, ўзига тегишли бўлган баҳоси
3.700.000 сўм бўлган "IPHONE 11" русумли телефон аппаратини
берганлигини, сўнг Ф.Рахмонов телефон апаратини олиб кетганлигини,
сўнг бироз вақт ўтиб кайтиб келмагандан сўнг у Ф.Рахмоновга телефон
килганида у йўлда хози боришлигини айтганлигини, сўнг Ф.Рахмонов ўзи
унга телефон килиб, пули хонада қолиб кетганлигини, унга 300.000 сўм
6
айтганлигини, шунда Ф.Рахмонов унга бироз вақтдан сўнг боришлигини
айтиб тулуфонни ўчирганлигини, сўнг ундан шубхалан бошлаганлигини
сўнг у ИИБ ходимларига хабар қилганлигини айтиб, суддан унга нисбатан
етказилган моддий зарарни ундириб, судланувчи Ф.Рахмоновга қонуний
жазо тайинлаш ҳақидаги кўрсатуви билан;
бундан ташқари, судланувчи Ф.Рахмоновнинг айби жиноят ишида
тўпланган жабрланувчининг унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб
ёзган аризаси, тушунтириш хатлари, уни кўздан кечириш баённомаси ва
ашёвий далил деб эътироф этиш қарори, Видеоёзувларни кўздан
кечириш баённомаси ва уни ашёвий далил деб эътироф этиш қарори,
нарсани кўздан кечириш, шахсни фотосуръатдан таниб олиш,
юзлаштириш баённомалари, ашёвий далил деб эътироф этиш қарори
ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси
билан тўлиқ исботини топган.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи
Ф.Рахмоновнинг:
- “фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист томонидан, алдаш ва
ишончни
суиистеъмол
қилиш
йўли
билан
жабрланувчи
Э.Нормуродовнинг баҳоси 3.500.000 сўм бўлган “iPhone 12” русумли уяли
телефон аппаратинини қўлга киритиш”да ифодаланган жиноий
ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б”
банди билан;
- “ўғрилик, яъни хавфли рецидивист томонидан, жабрланувчи
Э.Нормуродовнинг давлат рақами 25L428СА бўлган “Cobalt” русумли
автомашинадан жами 3.000.000 сўм миқдоридаги пулларни яширин
равишда толон-торож қилиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан;
- “ўғрилик, яъни хавфли рецидивист томонидан, такроран,
жабрланувчи М.Рахматовга тегишли баҳоси 2.700.000 сўмлик “Techno
spark” русумли телефон аппаратини яширин равишда талон-торож”да
ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
169-моддаси 3-қисми “а” банди билан;
- “фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист томонидан, такроран,
алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан жабрланувчи
Б.Тўланбоевнинг баҳоси 3.700.000 сўм бўлган “iPhone 11” русумли уяли
телефон аппаратинини қўлга киритиш”да ифодаланган жиноий
ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б”
банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Бироқ, тергов органи томонидан судланувчи Ф.Рахмоновнинг
содир этган жиноий ҳаракатларининг “фирибгарлик, яъни хавфли
рецидивист томонидан, такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш
йўли билан жабрланувчи М.Халилованинг 700.000 сўм пул маблағларини
7
қўлга киритиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан тўғри
квалификация қилинган бўлсада, унинг ҳаракати, яъни “ахборот
тизимидан, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиб содир
этилган бўлса” квалификация белгиси билан, яъни ЖКнинг 168-моддаси
3-қисми “г” банди билан нотўғри малакаланган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли Қарорининг 5-бандида
“Судларнинг эътибори, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни
аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган,
текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлигига
қаратилсин.
Судлар
ҳукм
ЖПКнинг
26,
90
ва
455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва
суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган
бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари керак. Суд ҳукмда, суриштирув,
дастлабки тергов ёки бошқа суд мажлисидаги судланувчи, жабрланувчи,
гувоҳларнинг кўрсатувларига, экспертларнинг хулосаларига ва тергов
ҳаракатларининг баённомаларига, ЖПКнинг 443-моддасига мувофиқ,
ушбу далилларга фақатгина суд мажлисида ўқиб эшиттирилган ва
текширилгандагина ҳавола қилиниши мумкин”лиги тушунтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти
тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 22-бандида тушунтирилсинки,
ахборот тизимидан, шу жумладан ахборот технологияларидан
фойдаланиб фирибгарлик содир этиш (ЖК 168-моддаси учинчи қисми
«г» банди) деганда, молия, банк муассасалари, фондлар ва ш.к. ларда
бўлган мулкни алдов йўли билан компьютер техникаси воситалари,
алоқа воситаси, планшет ёки бошқа шу каби техник қурилмалар
ёрдамида манипуляция қилиш орқали амалга ошириладиган талонторож тушунилади.
Бундай фирибгарлик компьютер тизимида ишлов бериладиган,
тегишли ахборот ташувчиларда сақланадиган ёки маълумотларни
узатиш тармоқлари бўйича бериладиган ахборотни ўзгартириш йўли
билан ҳам, компьютер тизимига ёлғон ахборот киритиш йўли билан ҳам
содир этилиши мумкин.
Ахборот тизимидан, шу жумладан ахборот технологияларидан
фойдаланиб содир этилган фирибгарлик жиноятини қонунга хилоф
равишда (рухсатсиз) ахборот тизимига кириб ёки ундан фойдаланиб
содир этилган ўғирлик жиноятидан фарқлашда шуни назарда тутиш
лозимки, фирибгарликда жабрланувчи алдов ёки ишончи суиистеъмол
қилиниши оқибатида мулкини ёки унга бўлган ҳуқуқни ахборот
технологияларидан фойдаланиб айбдор эгалигига ихтиёрий равишда
ўтказади, бунда мулк ўз эгалигидан чиқиб кетаётганлигини
8
тайёрлаб, сўнгра ундан мулкни қўлга киритиш учун фойдаланган бўлса,
қилмишни ЖК 168-моддаси учинчи қисми «г» банди билан
квалификация қилиб бўлмайди.
Судда аниқланган ҳолатларга кўра, Ф.Рахмонов томонидан
М.Халилованинг 700.000 сўм пулларини ахборот технологияларидан
фойдаланиб эмас балки, алдаб ўзининг картасига ўтказишга
ишонтирганлиги аниқланган.
Суд, Пленум қарорининг раҳбарий кўрсатмаларига амал қилиб,
Ф.Рахмоновнинг айбловидан “ахборот технологияларидан фойдаланиб”
квалификация белгисини, яъни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168моддаси 3-қисми “г” бандини чиқаришни лозим топади.
Суд судланувчи Ф.Рахмоновга нисбатан жазо тайинлашда унинг
айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи
ҳолатлар деб, мазкур жиноятни ғаразли ва паст ниятларда содир
қилганини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан
жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳолайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3
февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандига кўра “Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий
хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши
керак” деб тушунтирилган.
Шу сабабли, суд ҳайъати судланувчи Ф.Рахмоновга нисбатан жазо
тури ва миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
33-моддаси талабига амал қилиб, ЖКнинг 7,8-моддаларида назарда
тутилган одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги
1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг
ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унинг ҳаракатлари талқин
қилинаётган ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми санкциясида назарда
тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни шу билан бирга
Ф.Рахмонов томонидан фирибгарлик жинояти хизмат мавқеидан
фойдаланган ҳолда содир этилмаганлигини инобатга олиб, унга
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми бўйича ЖКнинг
57-моддасини қўллаб, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини
тайинламасликни лозим топади.
9
Шунингдек суд, мазкур ҳукм бўйича содир этилган жиноятлар
Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг
2025 йил 27 январдаги ҳукмига қадар содир этилганини инобатга олиб,
ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида узил-кесил жазо тайинлашни
лозим топади.
Бундан ташқари, Ф.Рахмонов Фарғона вилояти жиноят ишлари
бўйича Қува туман судининг 2025 йил 27 январдаги ҳукми билан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 34-моддаси 3-қисми “б” бандига
асосан ўта ҳавфли рецидивист деб топилганини инобатга олишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462,
463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва
169-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир
қилганликда айбли деб топилсин.
Рахмонов Феруз Баходир ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
169-моддаси 3-қисми “а” банди билан 5 (беш) йил муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Рахмонов Феруз Баходир ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 3-қисми “б” банди билан, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб,
5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Рахмонов Феруз Баходир ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59моддаси 3-қисми тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли
билан 5 (беш) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлансин.
Рахмонов Феруз Баходир ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59моддаси 8-қисми тартибида илгариги ҳукм билан тайинланган жазонинг
ўталмаган
қисмини
қисман
қўшиш
йўли
билан
узил-кесил
5 (беш) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлансин.
Ф.Рахмоновга нисбатан тайинланган жазо махсус тартибли
колонияларда ўташи белгилансин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 17 августдан бошлаб ҳисоблансин.
Судланувчи Ф.Рахмоновга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқатворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чорасига ўзгартирилиб, суд залида қамоққа олинсин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг судланувчи Рахмонов Феруз
Баходир ўғлидан:
- жабрланувчи Нормуродов Элмурод Шухрат ўғли фойдасига 6.500.000
(олти миллион беш юз минг) сўм;
10
- жабрланувчи Халилова Махфузахон Акбаровна фойдасига
700.000 (етти юз минг) сўм;
- жабрланувчи Тўланбоев Бекзод Обиджонович фойдасига
3.700.000 (уч миллион етти юз минг) сўм моддий зарар ундирилсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан
эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу
муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
Нусхаси аслига тўғри
(имзо)
11
А.А.Мухиддинов