Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2203/1340 Дата решения 11.08.2022 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья Арзиев Акмал Туропович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый "MAROKAND MALL CENTER" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 875269 Claim ID 2801841 PDF Hash d60f03b22b9dc946... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПКнинг 279-моддаси ИПКнинг 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН Qarshi sh, Bunyodkorlik ko’chasi 10 A uy город Карши, улица Бунёдкорлик, дом 10 А Тел: (75) 221 13 20, Факс: (75) 221 13 55, Почта: i.qashqadaryo@sud.uz Қ А Р О Р (апелляция инстанция суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Х.Турсунов, апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Арзиев 2022 йил 11 август 4-1801-2203/1340-сонли иш Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати А.Арзиев раислигида, ҳайъат аъзолари Ж.Хусаинов ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Т.Усмоновнинг котиблигида, аризачи вакили Б.Амирқулов, Б.Жумағулов (2022 йил 13 июндаги 22-44425-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили А.Эргашев (2022 йил 11 августдаги 53сонли ишончномага асосан) иштирокида Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 июндаги ҳал қилув қарори устидан “MAROKAND MALL СENTER” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятини вилоят суди биносида видеоконференция алоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади : Аризачи Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “MAROKAND MALL СENTER” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 1 129 930 700 сўм молиявий жарима ундиришни сўраган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 июндаги ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб қаноатлантирилиб, жавобгардан республика бюджети даромадига 1 129 930 700 сўм молиявий жарима ундириш, қўлланилган жаримани қонун талаблари асосида ундириш вазифаси Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси зиммасига юклатиш ва жавобгардан Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24 000 сўм почта харажати, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм суд харажати ундириш ҳамда тарафлар давлат божи тўлашдан озод этилганлиги инобатга олиш белгиланган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятида кўрсатилган важларини таъкидлаб, унга кўра Хитой давлатидан технология олиб келиш бўйича контракт тузилганлигини, ҳозирги кунда товарлар Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилганлигини, аммо божхона режимидан ўтказилмаганлигини билдириб, вақт беришни, шу вақт давомида камчиликлар тўлиқ бартараф этилишини баён қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари апелляция шикояти бўйича ўз эътирозларини билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгартиришсиз ва апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўрашди. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикояти ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, куйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасликка қарор қилди. Иш ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (кейинги ўринда – Низом деб юритилади) талаблари ижроси юзасидан тўпланган маълумотлар ва ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими маълумотларига кўра жавобгарни 719934.9 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги вужудга келган. Низомнинг 27-бандига кўра чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек, “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортиқ таъминламаган импорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин: 180 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда; 180 кундан 365 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда; 365 кундан кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сон қарорининг 10-бандига кўра 2021 йил 1 майдан бошлаб, чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилиши, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилиши ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланган. Жавобгар муддати ўтган қарздорлик суд муҳокамаси кунига қадар бартараф этилмаган, мазкур ҳолатни жавобгар вакили суд мажлисида тасдиқлаб, қисқа вақт ичида товарларни Ўзбекистон ҳудудига олиб киришини маълум қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Қайд этилган асосларга кўра, биринчи инстанция суди даъво талабини қаноатлантириш ҳақида тўғри тўхтамга келган. ИПКнинг 279-моддаси биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослар кўрсатилган. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, апелляция инстанцияси суд мажлиси видеоконференция алоқа режимида кўрилганлиги билан боғлиқ 75.000 сўм суд харажатини жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобрақамига ундиришни, жавобгар томонидан апелляция шикояти учун тўланган 24.000 сўм почта харажатини инобатга олишни ва унинг зиммасида қолдиришни ва мазкур тоифадаги ишлар бўйича жавобгар давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олишни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 260, 274, 276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилди: Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 июндаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, “MAROKAND MALL СENTER” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Жавобгар “MAROKAND MALL СENTER” масъулияти чекланган жамияти томонидан апелляция шикояти учун тўлаган 24.000 сўм почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Жавобгар “MAROKAND MALL СENTER” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобрақамига 75.000 сўм суд харажати ундирилсин. Мазкур тоифадаги ишлар бўйича жавобгар давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олинсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест) бериш мумкин. Раислик этувчи А.Арзиев ҳайъат аъзолари Ж.Хусаинов Д.Рахимов