Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2409/1072 Дата решения 19.03.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Курбанов Жаъфар Хайруллаевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 371118 Claim ID 2708557 PDF Hash c57bcc34970c5f71... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
исми ва 165-моддаси исми ва 165 law
бандлари билан ЖК 59-моддаси бандлари билан ЖК 59 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
ра ЖКнинг 57-моддаси ра ЖК 57 law
бандлари билан ЖКнинг 62-моддаси бандлари билан ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
унинг айбидан ЖК 211-моддаси унинг айбидан ЖК 211 law
лигини инобатга олиб ЖКнинг 57-моддаси лигини инобатга олиб ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанцияси судида маърузачи: судья – А.Икромов Биринчи инстанция судининг судьяси – Ж.Курбанов 2025 йил март ойининг 19 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида, ёпиқ суд мажлисида, Раислик қилувчи судья: З.Камолов, Ҳайъат судьялари: М.Тургунова ва А.Икромовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Чориевнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шарипов, судланувчи ФИШ ва унинг ҳимоячиси адвокатлар Б.Зиятов ва Х.Келдияров, судланувчи ФИШ ва унинг ҳимоячиси адвокат М.Олтибаевнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 18.12.2024 йилдаги ҳукмига кўра, ХХХХХХ йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, оилали, 7 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, мукофотлар олмаган, депутат эмас, ҳарбий хизматга мажбур эмас, муқаддам судланган: 1) жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судининг 2015 йил 20 май кунидаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2-қисимнинг “б” банди, 28,211-моддасининг 1-қисми ва 165-моддаси 2-қисмининг “б,в” бандлари билан ЖК 59-моддасига асосан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг 2016 йил 19 декабрдаги ажримига кўра ўталмай қолган озодликдан маҳрум этиш жазоси шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судининг 2017 йил 11 май кунидаги ҳукмига кўра, ўталмай қолган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан муддатидан илгари озод этилган; 2) жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судининг 2023 йил 24 март кунидаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлаб, ЖКнинг 62-моддасига асосан 1 йил 9 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилган, Қашқадарё вилояти, Қамаши туманида истиқомат қилган, иш бўйича «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 2024 йил 06 июль кунидан буён қамоқда сақланаётган, айблов хулоса нусхасини ўз вақтида олган ФИШ, ХХХХХХХХ йил Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, оилали 5 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, мукофотлар олмаган, депутат эмас, ҳарбий хизматга мажбур эмас, муқаддам судланган: 1) жиноят ишлари бўйича Китоб туман судининг 2011 йил 10 январдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 2 186 -моддасининг 1-қисмига кўра ЖКнинг 57-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида 1.356.450 сўм жарима жазоси тайинланган; 2) жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2019 йил 23 апрелдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари билан ЖКнинг 62-моддасига асосан 1 йил 1 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган; 3) жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судининг 2019 йил 28 июндаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди ва 28,211-моддасининг 1-қисими билан ЖКнинг 60,61,62-моддаларига асосан 1 йил 8 ой 18 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида 10.136.500 сўм жарима жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судининг 2020 йил 10 март кунидаги ажримига кўра Ўзбекистон тўланмаган 10.136.500 сўм жарима жазоси 2 ой 24 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилиб, ўталмай қолган ахлоқ тузатиш ишлари жазосига тўлиқ қўшиш йўли билан 1 йил 3 ой 4 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган; 4) жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судининг 2022 йил 19 апрелдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,168-моддаси 3-қисмининг “б” банди ва 28,211-моддаси 2-қисмининг “а” бандига асосан ЖКнинг 69,61-моддалари тартибида 5 йил 1 ой озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган, Қашқадарё вилоят жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясининг 2022 йил 2 июндаги ажримига кўра туман судининг ҳукми ўзгартирилиб, ЖК 28,211-моддаси 2-қисмининг “а” бандидан шу Кодекс 28,211-моддасининг 1-қисмига қайта квалификация қилиниб, ЖК 25,168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан ЖКнинг 57-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида 13.500.000 сўм жарима жазоси ва 28,211-моддасининг 1-қисми билан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Муборак туман судининг 2022 йил 20 октябрдаги ажримига кўра, ўталмай қолган 2 йил 2 йил 23 кун озодликдан маҳрум этиш жазоси шу муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган, жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судининг 2022 йил 2 ноябрдаги ажримига кўра тўланмаган 13.500.000 сўм жарима жазоси 2 ой 24 кун озодликни чеклаш жазосига алмаштирилиб, ўташ учун 2 йил 5 ой 13 кун озодликни чеклаш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судининг 2023 йил 24 августдаги ажримига кўра ўталмаган 1 йил 7 ой 18 кун озодликни чеклаш жазосининг ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод этилган, Қашқадарё вилояти, Қамаши туманида истиқомат қилган, иш бўйича «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 2024 йил 06 июль кунидан буён қамоқда сақланаётган, айблов хулоса нусхасини ўз вақтида олган ФИШ ларга нисбатан чиқарилган ҳукмга нисбатан судланувчи ФИШнинг ҳимоячиси адвокат М.Олтибаевнинг ҳамда судланувчи ФИШ ва унинг ҳимоячиси адвокат Б.Зиятов томонидан келтирилган апелляция шикоятларига асосан 1-1006-2409/1072-сонли жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 18.12.2024 йилдаги ҳукмига кўра, судланувчи ФИШ Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 4-қисмининг “а” банди ва 28,211моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ЖКнинг 59,61-моддасига асосан, жиноятлар мажмуи тариқасида, тайинланган ҳар турдаги жазоларни тўлиқ қўшиш йўли билан узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 (икки юз) баравари миқдорида 68.000.000 сўм жарима жазоси ва 7 (етти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида, жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судининг 2023 йил 24 март кунидаги ҳукмига билан тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан ФИШга узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 (икки юз) баравари миқдорида 68.000.000 сўм жарима жазоси ва 7 (етти) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Судланувчи ФИШ Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,168-моддаси 4-қисмининг “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 59,61-моддалари тартибида, жиноятлар мажмуи тариқасида, тайинланган ҳар турдаги жазоларни қисман қўшиш йўли билан ФИШга узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 (бир юз эллик) баравари миқдорида 51.000.000 сўм жарима жазоси ва 6 (олти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида, жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судининг 2022 йил 19 апрелдаги ҳукмига билан тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан ФИШга узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 (бир юз эллик) баравари миқдорида 51.000.000 сўм жарима жазоси ва 6 (олти) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Далилий ашё деб эътироф этилган Чилонзор тумани ИИО ФМБ тергов бўлимида сақланаётган 298 дона 100 АҚШ долларилик муляж пуллар ҳамда судланувчиларни ўнг ва чап қўлидан олинган суртмалар, махсус кукун намунаси, махсус қалам намунаси, тоза бинт намунаси ва резина қўлқоплар солинган жами тўққиз дона конвертлар йўқ қилинсин, икки дона ДВД дисклар жиноят ишида сақлаш учун қолдирилиши белгиланган. Суднинг ҳукмига кўра, 2024 йил 05 июль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД ЖҚХ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, ФИШ хавфли рецидивист бўла туриб, алдаш йўли билан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритиш мақсадида, ўзининг таниши ФИШ билан олдиндан жиноий тил бириктириб, фуқаро Ирисов Абдужалил Яхшибоевичга “Ўзбеккўмир” АЖ таркибидаги “Кўмиртаъминот” МЧЖнинг Наманган вилояти филиали раҳбари лавозимига ишга олиб кириб қўйишини ваъда қилиб, унга жиноий шериги ФИШни юқори лавозимида ишловчи мансабдор шахс сифатида таништириб, А.Я.Ирисовдан жамият мансабдор шахсларига етказиб бериш шарти билан 300.000 АҚШ доллари миқдорида пулларни пора сифатида талаб қилиб, олдиндан “аванс” сифатида 30.000 АҚШ долларини, кейинчалик лавозимга тайинлангач қолган 270.000 АҚШ долларини тўлаб беришига келишиб, ФИШ билан биргаликда Чилонзор тумани 5-мавзеда жойлашган “Тўлаган” кафесида 30.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни А.Я.Ирисовдан пора сифатида олган вақтида ушланган бўлиб, ФИШ ва ФИШлар ўзларининг фирибгарликка қаратилган жиноий ниятларини охирига етказа олмасдан, жиноят содир этишга суиқасд қилганлар. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2024 йил 05 июль кунидаги электрон маълумотига кўра 1 АҚШ доллари 12.625 сўм 00 тийинга тенглиги кўрсатилган (www.bank.uz) Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКБМнинг 08.07.2024 йилдаги №750-солли хулосасига кўра, ФИШдан олинган икки дона 100 АҚШ долларлик купюраси махсус кимёвий модда люминесцент қалам билан “ПОРА” сўзлари, ўнг ва чап қўллари кафт қисми, ҳамда бармоқлари атрофидан, эгнида кул ранг шимининг ўнг ён чўнтаги атрофидан олинган суртмаларда, пулларга ишлов беришда қўлқопларда тадқиқотга тақдим қилинган махсус кимёвий модданинг (кукун) қолдиқ излари мавжуд бўлиб, намуна сифатида тадқиқотга тақдим қилинган махсус кимёвий люминесцент қалам ва махсус кимёвий модда (кукун) билан бир хил турдош эканлиги аниқланган. Адвокат Б.Зиятов апелляция шикоятида, биринчи инстанция суди ҳукмидан норозилигини, биринчи инстанция суди жазони меъёридан кўп тайинлаганлигини, биринчи инстанция суди пул бериш ва олишга биринчи ким далолат қилган ҳолатига аниқлик киритмаганлигини ҳамда судланувчилар А.Ирисовдан пулларни нима учун олишганлигини аниқлаштиришмаганлигини, биринчи инстанция суди жабрланувчини ҳам суд мажлисига чақириб сўроқ қилмасдан ҳукм қилганлигини, судлов ҳайъатидан судланувчи ФИШнинг соғлиғи ёмонлигини, унинг 2-гуруҳ ногиронлиги борлигини, унинг қандли диабет касаллигига чалинганлигини инобатга олинмаганлигини, ЖПКнинг нормалари бузилганлигини билдириб, биринчи инстанция суди ҳукмини ўзгартириб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган енгилроқ жазо тайинлашни сўраган. Адвокат М.Олтибаев апелляция шикоятида, ФИШ тергов жараёнида ва биринчи инстанция суди мажлисида ўз қилган жиноятига тўлиқ иқрорлик билдирганлигини, ушбу ишни соғлиғи ёмонлиги сабабли, қандли диабет касаллигига учрагани ва даволаниш учун пул керак бўлганлиги сабабли содир қилганлигини, биринчи инстанция суди жараёнида кўрсатув берган гувоҳлар тезкор тадбир ўтказилган вақтда у ерда ФИШ бўлмаганлигини айтганлигини, ушбу ишларни ФИШ 200 АҚШ доллари қарз бериб туриши учун унинг айтганини қилганлигини, ФИШнинг талаби асосида у А.Ирисовга қўнғироқ қилинганлигини ва у айтган гапларини унга айтганлигини, бироқ мазкур жиноятни содир қилиш мақсадида бўлмаганлигини, аслида унинг ҳаракатлари ЖК 28,211-моддаси 3-қисмининг “а” банди нотўғри квалификация қилинганлигини, иш ҳужжатларига илова қилинган А.Ирисов томонидан тақдим этилган аудио ёзувларда ФИШ А.Ирисовга “Аббос акани танийсизми, у СНБда ишлайди, ана шу одам қилиб беради, ишга киргизади” деб айтганлигини, бироқ мазкур гап сўзларга ФИШнинг дахли бўлмаганлигини, у ҳақида сўз ҳам юритилмаганлигини билдириб, биринчи инстанция суди ҳукмини ФИШга оид қисмини ўзгартириб, унинг айбловидан ЖК 28,211-моддаси 3-қисмининг “а” бандини чиқаришни, унинг қарамоғида беш нафар фарзанди борлигини, ўзи оиласида ягона боқувчи эканлигини, қандли диабет касаллиги билан даволаниб келишини, 2-гуруҳ ногирони эканлигини инобатга олиб, ЖК 168-моддасининг 5-қисмига асосан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган енгилроқ жазо тайинлашни ва суд залидан озод қилишни сўраган. Судланувчи ФИШ апелляция шикоятида, биринчи инстанция суди ҳукмидан норозилигини, унга нисбатан ЖК 28,211-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан нотўғри айблов қўйилганлигини, ушбу модда билан қўйилган айблов ўз тасдиғини топмаганлигини билдириб, ишни қайта кўриб чиқиб унга нисбатан қўйилган айбловдан ушбу моддани олиб ташлаб енгиллик беришни сўраган. Судланувчи ФИШ апелляция шикоятида, биринчи инстанция суди ҳукмидан қисман норозилигини, чунки у иш бўйича аслида даволаниши учун ФИШдан 200 АҚШ доллари қарз сўраганлигини, А.Ирисовни умуман танимаслигини, биринчи инстанция суди ушбу ҳолатларни инобатга олмасдан унга нисбатан нотўғри ҳукм чиқарганлигини, бу ишларни аслида ФИШ уюштирганлигини, унинг дахли йўқлигини, жиноят ишини қайта кўриб чиқиб, тўғри ва одилона қарор чиқаришни сўраган. Апелляция инстанция судида судланувчи ФИШ, дастлаб берган кўрсатмаларини қисман тасдиқлаб, А.Ирисовни илгари танимаслигини, 2024 йилнинг бошида у билан танишганлигини, унга иш таклиф қилганлигини, яъни А.Ирисов унга 300.000 АҚШ доллари беришини ва уни Наманган вилоятидаги кўмир базасига ишга киргизиб қўйиши ҳақида айтганлигини, сўнг унга бир неча маротаба қўнғироқ қилиб, ундан сўраганлигини ва у билан бошланишида 30.000 АҚШ долларига келишганлигини, ўзи 300.000 АҚШ доллари беришини маълум қилганлигини, шундан сўнг у А.Ирисов билан кўришиб, ундан пулларни олганлигини ва паспортни орқасига тилхат ёзиб, қарз олганлигини айтганлигини ҳамда уни ишонтириш мақсадида унга “Аббос” исли таниши ДХХда ишлашлигини айтганлигини, аслида у пулларни олиб, уни алдаш мақсадида мазкур ҳаракатларни қилганлигини, бировга пора бериш мақсадида бўлмаганлигини, судлов ҳайъатидан ушбу ҳолатларни инобатга олиб, унинг айбидан ЖК 211-моддасини чиқаришни сўраб, кўрсатув берди. Апелляция инстанция судида судланувчи ФИШ, дастлаб берган кўрсатмаларини тасдиқлаб, Ирисов Абдужалил билан бир марта кўришганлигини, у билан беш дақиқа суҳбатлашганлигини, ФИШ пулни олганда у бўлмаганлигини, Абдужалил билан шахсан гаплашмаганлигини, А.Ирисов билан кўришганда ишонарли бўлиши учун кийимларини ўзгартириб борганлигини, кўришганларидан сўнг ФИШ билан А.Ирисов иккаласи чиқиб кетганлигини, кейин қайтиб келиб тадбир бўлганлигини айтганлигини, А.Ирисов билан у пул тўғрисида гаплашмаганлигини, мазкур ҳаракатларни у унга даволаниши учун пул керак бўлганлиги сабабли ФИШнинг илтимосини бажарганлигини, судлов ҳайъатидан ишни қайта кўриб чиқиб, одилона қарор чиқаришни сўраб, кўрсатув берди. Апелляция инстанцияси иш бўйича судья А.Икромовнинг маърузасини, давлат айбловчиси Ш.Шариповнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз, келтирилган апелляция шикоятларини қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланувчи ФИШ ва унинг ҳимоячиси адвокатлар Б.Зиятов ва Х.Келдияровнинг, судланувчи ФИШ ва унинг ҳимоячиси адвокат М.Олтибаевнинг ҳукмни ўзгартириб, апелляция шикоятини қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, шикоятдаги важларга тегишли баҳо бериб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан биринчи босқич суди ҳукмини ўзгаришсиз қолдириб, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судлов ҳайъати ФИШ ва ФИШларнинг содир қилинган жиноятдаги айби, судланувчилар ва гувоҳнинг дастлаб ёзган тушунтириш хатлари (1жилд и.в. 22-24, 51-52, 55-58 бетлар), аудиоёзувни эшитиш стенограммаси (и.в. 140-142), аудио ёзувни ашёвий далил деб топиш қарори, юзлаштириш баённомалари (и.в. 166-169), судга оид кимёвий экспертизасининг 27.07.2024 йилдаги 750-сонли хулосаси ҳамда уларга илова қилинган фото-жадваллар, юзлаштириш баённомалари ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар билан тасдиғини топган деб ҳисоблайди. Биринчи босқич суди томонидан ФИШнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,168-моддаси 4-қисмининг “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилинган. Бундан ташқари, биринчи босқич суди томонидан ФИШнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,168-моддаси 4-қисмининг “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилинган. Биринчи босқич суди судланувчи ФИШга нисбатан жазо тайинлашда унинг айбига қисман иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, ногиронлик нафақаси тайинланганлиги, жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, жиноятнинг ижтимоий хавфли даражасини инобатга олиб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш мумкин деган хулосага келиб, ФИШга нисбатан иш бўйича моддий зарар йўқлигини инобатга олиб ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, ЖК 25,168-моддаси 4-қисмининг “а” банди санкция доирасида назарда тутилган жарима жазосини энг кам қисмидан ҳам камроқ қисмини тайинлашни, ЖК 28,211-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, санкция доирасида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам муддатидан ҳам камроғини тайинлашни, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида, жиноятлар мажмуи тариқасида, тайинланган ҳар турдаги жазоларни тўлиқ қўшиш йўли билан жарима жазоси ва озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаб, ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида, жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судининг 2023 йил 24 март кунидаги ҳукми билан тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан ФИШга узил-кесил жарима жазоси ва озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш лозим деб топиб, тўғри хулосага келган. Биринчи босқич суди судланувчи ФИШга нисбатан жазо тайинлашда унинг унинг шахсини, оилавий ва мулкий аҳволини, 2-гуруҳ ногирони эканлиги жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, жиноятнинг ижтимоий хавфли даражасини инобатга олиб, иш бўйича моддий зарар йўқлигини инобатга олиб ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, ЖК 25,168-моддаси 4-қисмининг “а” банди санкция доирасида назарда тутилган жарима жазосини энг кам қисмидан ҳам камроқ қисмини тайинлашни, ЖК 28,211-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, санкция доирасида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам муддатидан ҳам камроғини тайинлашни, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида жиноятлар мажмуи тариқасида, тайинланган ҳар турдаги жазоларни тўлиқ қўшиш йўли билан жарима жазоси ва озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаб, ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида, жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судининг 2022 йил 19 апрель кунидаги ҳукми билан тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан ФИШга узил-кесил жарима жазоси ва озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш лозим деб топиб, тўғри хулосага келган. Шунингдек апелляция инстанцияси, судланувчилар ФИШ ва ФИШнинг ҳамда уларнинг ҳимоячиларнинг дастлабки тергов органи ва биринчи инстанция суди ишни бир томонлама олиб борганлиги, уларни асоссиз айблашганлигини ва шу мазмундаги апелляция шикоятдаги важларга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддаларини талаби асосида баҳо бериб, иш материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси бўйича синчковлик билан тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, мазкур важлар апелляция инстанцияси томонидан текширилганлигини инобатга олиб, келтирган важни ишончга сазовор эмас деб, қонун ва ҳуқуқий онгга амал қилиб, ички ишонч бўйича далилларга таяниб танқидий баҳолаб, судни чалғитиш ва жавобгарликдан қутулиш ёки енгиллаштириш мақсадида келтирилган деб, ушбу важлар ишдаги далиллар ва объектив аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ рад қилинади. Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати суд ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилишга асослар мавжуд эмаслиги сабабли, суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни ва келтирилган апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49717-18, 49731-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л А Д И: қолдирилсин. Келтирилган апелляция шикоятлари қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-512-моддалари тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест билдиришга ҳақли. Раислик қилувчи: (имзо) З.Камолов Ҳайъат судьялари: (имзо) М.Тургунова (имзо) А.Икромов