Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/337 Дата решения 19.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 369868 Claim ID 2775608 PDF Hash 42e9ef212fc26a33... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 109-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 109 1 code_article
збекистон Республикаси ЖК 109-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 109 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
жабрланувчи ЖКнинг 661-моддаси жабрланувчи ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖК 109-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 109 1 law
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖПК 583 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (Ярашув институтини қўллаш муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида) 2025 йил март ойининг 19 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди Чилонзор тумани, 3-Чарх Камолон МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Ж.Сапарбаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов, гумонланувчи Ж.Рахимов, жабрланувчи Д.Рихсиевнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 109-моддасининг 1-қисми билан гумонланган Рахимов Жавлон Мирфазиловичга нисбатан № 1-1006-2501/337-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Рахимов Жавлон Мирфазилович (Raximov Javlon Mirfazilovich)-1984 йил 06 октябрь куни Тошкент шахрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, вақтинча ишсиз, оилали, муқаддам судланмаган, Тошкент шахар, Чилонзор тумани, Гавхар 1-тор, 28-уйда истиқомат қилади. Суд, мазкур жиноят иши юзасидан гумонланувчи ҳамда жабрланувчининг кўрсатувларини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларга ва суд муҳокамасида текширилган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: 2025 йил 07 февраль куни кечқурин тахминан соат 22:00ларда фуқаро Рахимов Жавлон Мирфазилович, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 2-мавзе, 57-уйда жойлашган “Vino-Vodka” дўкони ичида бўла туриб, шу ерда бўлган Рихсиев Даврон Юлдашевич билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб, қасддан Д.Рихсиевнинг юз қисмига ва танасининг турли қисмларига уриб тан жароҳати етказган. Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг 2025 йил 14 февралдаги №941-сонли хулосасига кўра, Д.Рихсиевда “чап қош ташқи бурчак сохаси эзилиб йиртилган яраси, чап кўз қовоқлари қонталашлари” каби жароҳатлар мавжудлиги аниқланган бўлиб, ушбу жароҳатлар оғирлик даражасига кўра, соғлиқни қисқа зарарланиши, яъни 6 кундан кўп, аммо 21 кундан кўп бўлмаган “Енгил” тан жароҳатлари тоифасига кириши аниқланган. Мазкур ҳаракатлари билан гумонланувчи Ж.Рахимов Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинган. Гумонланувчи Ж.Рахимов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, жабрланувчи Д.Рихсиевдан кечирим сўраб, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини билдириб, жабрланувчи Д.Рихсиевга етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўраб кўрсатув берди. Жабрланувчи Д.Рихсиев суд мажлисида, юқоридаги ҳолатни тасдиқлаб, ҳозирда Ж.Рахимовга нисбатан даъвоси йўқлигини, унга етказилган моддий зарар қопланиб, тўлиқ бартараф қилинганлигини, ярашиши учун бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини билдириб, улар ўзаро ярашганлиги сабабли Ж.Рахимовга нисбатан бўлган жиноят ишини ярашув муносабати билан тугатиш ҳақида кўрсатув берди. Суд мажлисида гумонланувчи Ж.Рахимов ҳамда жабрланувчи Д.Рихсиев судга ариза билан мурожаат қилиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўрашган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига биноан, ЖК 109-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан, жабрланувчи ЖКнинг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкинлиги белгиланган. Суд, жабрланувчи Д.Рихсиев ва гумонланувчи Ж.Рахимовнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб чиқиб ҳамда Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов, гумонланувчи Ж.Рахимов, жабрланувчи Д.Рихсиевнинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, Ж.Рахимовнинг муқаддам судланмаганлигини, айбига иқрорлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, гумонланувчи томонидан жабрланувчи томонга бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув уларнинг ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ Ж.Рахимовни жиноий жавобгарликдан озод қилиб ва унга нисбатан юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим деб топади. Шунингдек, жабрланувчи Д.Рихсиевга Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисмига асосан, ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириш лозимлигини қайд этади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Гумонланувчи Рахимов Жавлон Мирфазилович (Raximov Javlon Mirfazilovich) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан 3 жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан тугатилсин. Жабрланувчи Д.Рихсиевга мазкур жиноят иши бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолган деб ҳисоблансин. Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига хусусий шикоят ёки протест билдиришлари мумкин. Раислик қилувчи имзо И.Сабиров