Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2201/3725 Дата решения 11.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Каримов Аброрбек Азимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый MARYAM-TEKS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 880438 Claim ID 2850489 PDF Hash a7ee5f2efb9fa3af... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 220-моддаси ИПК 220 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI NAMANGAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 160133, Namangan shahri, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20a 160133, Namangan city, Nodim Namangoniy street, 20a Tel: (+99869) 227-79-93, Fax: (+99869) 227-76-14 е-mail: i.namangan.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 11 август 4-1601-2201/3725-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий суди судья А.Каримов раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи Анинг жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни аризачи вакили Ф.Ғофуров (2022 йил 13 майдаги 23-25835сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида А биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: А (бундан буён матнда - аризачи) судга ариза билан мурожаат қилиб, «Б» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда - жавобгар) солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаганлиги учун унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Аризачи вакили суд муҳокамасида берган тушунтиришида жавобгар томонидан 2022 йил май ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлигини, шу сабабли амалдаги солиқ қонун ҳужжатларига асосан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб қўйиш лозимлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар белгиланган тартибда суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади ва ариза талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда - ИПК)нинг 170-моддаларида бундай ҳолда иш жавобгарнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги, ИПК 220-моддасининг биринчи қисмида эса, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмаслиги белгиланган. Шунга асосан, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд ишдаги тўпланган далилларни текшириб, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, уларга баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантириш ҳақидаги хулосага келди. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда - СК) 82моддасининг биринчи қисмида солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилиши, СК 273-моддасининг биринчи қисмида эса, солиқ тўловчилар солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шартлиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан ҳамда аризачи вакилининг суд муҳокамаси давомида берган тушунтиришларидан аниқланишича, жавобгар томонидан 2022 йил май ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботи белгиланган муддатида солиқ органига тақдим этилмаган. Солиқ ҳисоботини тақдим этиши, солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганда банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида огоҳлантирилиб, солиқ органи томонидан жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома юборилган. Жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилмагандан сўнг солиқ органи раҳбари томонидан жавобгарнинг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операцияларини ўн кунга тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилиниб, бу ҳақида жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан солиқ органига солиқ ҳисоботи тақдим этилмаган. Шу сабабли, аризачи жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраб судга ариза билан мурожаат қилган. СК 111-моддаси учинчи қисмининг 1-бандига мувофиқ, солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қўлланилиши мумкин. Юқорида қайд этилганидек, жавобгар томонидан 2022 йил май ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботи белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаган. Ушбу ҳолат иш ҳужжатлари ҳамда аризачи вакилининг суд муҳокамаси давомида берган тушунтиришлари ва маълумоти билан тасдиқланади. СК 111-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Солиқ органи томонидан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйилганидан сўнг ҳам жавобгар солиқ ҳисоботини тақдим этмаган. Таъкидлаб ўтилган қонун нормаларига асосан, ушбу ҳолат жавобгарнинг солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун аризачи томонидан билдирилган талабни қаноатлантиришга ва жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилгунга қадар тўхтатиб қўйишга асос бўлади. Мазкур ҳолатда, суд аризачи томонидан билдирилган талабни асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиради. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Суд иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 216, 217, 220-222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Анинг аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 111-моддасининг биринчи қисмига асосан жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи солиқ органига тақдим этилгунга қадар тўхтатиб турилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи А.Каримов