Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2201/194 Дата решения 11.08.2022 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Арзиев Акмал Туропович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Камалак" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "Кештанхозкўли" фермер хўжалиги
Source ID 875934 Claim ID 2803368 PDF Hash 33eb7df54133de94... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 274-моддаси нинг 274 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 279-моддаси ИПКнинг 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН Qarshi sh, Bunyodkorlik ko’chasi 10 A uy город Карши, улица Бунёдкорлик, дом 10 А Тел: (75) 221 13 20, Факс: (75) 221 13 55, Почта: i.qashqadaryo@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанция суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья О.Қурбонов, апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Арзиев. 2022 йил 11 август 4-1802-2201/194-сонли иш Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати А.Арзиев раислигида, ҳайъат аъзолари Ж.Хусаинов ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Т.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар раҳбари И.Бердиев, адвокати Б.Бердиев (2022 йил 27 июндаги 8408-сонли ордерга асосан), жавобгар раҳбари Э.Ахматов, унинг вакили Т.Исматов, адвокати З.рашидов (2022 йил 11 августдаги 73-сонли ордер ва ишончнома асосида) иштирокида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 майдаги ҳал қилув қарори устидан “КESH TANXOZ KO`LI” фермер хўжалигининг апелляция шикоятини вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади : Қашқадарё вилоят Шаҳрисабз туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши (матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “КAMALAK” фермер хўжалиги (матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида, “КESH TANXOZ KO`LI” фермер хўжалиги (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, боғ, ток, дов-дарахтлар қиймати 189.458.720 сўмни ундиришни сўраган. Кенгаш судга аризаси тақдим этиб, даъво талабини 448.589.000 сўмга ўзгартиришни ҳақидаги аризаси иш юритувга қабул қилинган. Суднинг ажрими билан иш бўйича низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга Шаҳрисабз туман қишлоқ хўжалиги бўлими ва “Исаев ҳамкорлиги” хусусий корхонаси жалб қилинган. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига боғ, ток, дов-дарахтлар қиймати 232.930.190 сўм ундириш, даъвонинг қолган 215.658.810 сўм қисмини қаноатлантириш рад этиш ва жавобгардан республика бюджетига 4.658.603,8 сўм давлат божи, Кенгаш фойдасига олдиндан тўланган 21.600 сўм почта харажати ундириш белгиланган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъвони рад этиши ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Кенгаш, низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга Шаҳрисабз туман қишлоқ хўжалиги бўлими ва “Исаев ҳамкорлиги” хусусий корхонаси вакиллари суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили суд мажлисига келмади. Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 274-моддаси тўртинчи қисмига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ва унинг вакиллари апелляция шикоятида кўрсатилган важларини таъкидлаб, даъвогарга тегишли бўлган боғни 2017 йилда оғзаки равишда келишилган ҳолда 11 минг АҚШ долларига сотиб олганлигини, ҳужжатларни расмийлаштириш 2019 йилда амалга оширилган 2017 йилдан буён шу боғдаги дарахтларни парвариш қилиб агротехника ишларини бажариб келишини, бу ҳақда МФЙнинг далолатномаси борлигини, боғни сотиш таклифини даъвогарнинг ўзи берганлигини, тўловлар сўмда ва АҚШ доллари кўринишида тўлаб берилганлигини, тўлов тўлиқ тўлаб берилган бўлсада, яна судга даъво аризаси киритганлигини, тўловларни беришда ишонганлиги сабабли гувоҳ чақирмаганлигини, дарахтларни нархи ҳозирги кун ҳолатида баҳоланганлигини, аслида 2017 йил дарахтлар ниҳол бўлганлигини, баҳолашда саноқ далолатномасига имзо қўйган шахслар иштирок этмаганлигини, дарахтларни сони саноқ далолатномасига мос келмаслигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантириб беришни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари апелляция шикояти бўйича ўз эътирозларини билдириб, даъвогар вакили ҳақиқатдан ҳам ўзининг фермер хўжалигига тегишли бўлган боғни жавобгарга сотганлигини, бироқ жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ тўлаб берилмаганлиги, олган пулларини ўзига ёзиб борганлигини, фақат 68.829.810 сўм пул олганлигини, жавобгар кўрсатган важларига қўшилмаслигини, чунки 2019 йилнинг май ойига қадар боғни ўзи парвариш қилганлигини, биринчи босқич суди қонуний қарор қабул қилганлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўрашди. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикояти ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, куйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасликка қарор қилди. Иш ҳужжатларига кўра, Шаҳрисабз тумани “Аччиғи” МФЙ Қатағон қишлоғида яшовчи фуқаро И.Бердиевнинг 2018 йил 21 ноябрдаги У.Ибрагимов массивининг 692-контуридан 2011 йилда Шаҳрисабз туман ҳокимининг Х-63/7-сонли қарори билан балиқчилик йўналишидаги “КESH TANXOZ KO`LI” фермер хўжалиги ташкил этилганлиги, 2014 йилга келиб фермер хўжалиги раҳбари Бобосаидов Сарваржон вафот этганлиги сабабли фермер хўжалиги фаолияти тўхтаб қолганлиги, ҳозирги кунда фермер хўжалиги фаолиятини давом эттириш учун Э.Ахмадов номига расмийлаштириб берилишига амалий ёрдам беришни сўраб, туман ҳокимига ёзган аризаси туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг мутахассислари томонидан ўрганилиб, фуқаро И.Бердиевга жияни Э.Ахмадовнинг ҳужжатларини туман ер ресурслари ва давлат кадастрига тақдим этиб, туман ҳокимлиги қарорига тегишли ўзгартириш киритиш учун 2018 йил 29 ноябрда 1041-сонли хулоса берилган. Шаҳрисабз туман ҳокимининг 2019 йил 01 февралдаги Ҳ-267/02-сонли қарорига асосан “КESH TANXOZ KO`LI” фермер хўжалиги раҳбари Бобосаидов Сарваржон вафот этганлиги сабабли У.Ибрагимов массиви ердан фойдаланиш харитасининг 692-контуридан жами 6,2 гектар ер, шундан 6.2 гектар яйлов ер майдонини ижарага бериш шартномасини Ахмадов Элдор Тўлқин ўғли номига расмийлаштириш туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига топширилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 14-сонли “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосаси ҳамда Шаҳрисабз туман халқ депутатлари кенгашининг қарорига, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг 5 ва 7моддаларига, “Ер кодекси”нинг 6 ва 23-моддаларига асосан Шаҳрисабз туман ҳокимининг 2019 йил 12 мартдаги Х-910/03-сонли қарорига кўра “КESH TANXOZ KO`LI” фермер хўжалигига туман захира ер фонди У.Ибрагимов массиви ердан фойдаланиш харитасининг 693, 197, 198-контурларидан қўшимча жами 44,9 гектар, шундан даъвогар томонидан барпо қилинган 6,4 гектар боғ ва узумзор, 4 гектар ғалла экин ерлари ер майдони 49 йил муддатга ижарага берилган ва фермер хўжалигининг умумий ер майдони 693,697,698,692-контурларидан жами 51,1 гектарни ташкил этиши қайд этилган. Қарорнинг 4-бандига ер ижара шартномаси бекор қилинган фермер хўжаликларининг 2019 йил ҳосили учун сарфланган харажатлари, етказиб берилган моддий техник ресурслар ва кўрсатилган бошқа хизматлар бўйича юзага келган қарздорликларни ҳамда 2019 йил ғалла ҳосили учун ажратилган имтиёзли кредитларни, шунингдек уруғлик, кўчат, минерал ўғитлар ва бошқа харажатларни жавобгар томонидан тўлаб берилиши, қарорнинг 5-бандига асосан ажратилган ер майдонидаги тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатларини тўлаш вазифаси жавобгарга юклатилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 14-сонли қарорига 4-илова “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштиришга қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги низомнинг 7-бандига асосан, ер ижара шартномаси бекор қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатлари, боғ ва токзорларга қилинган харажатлар, ер участкаси бириктирилиб берилаётган ёки янгидан ташкил этиладиган фермер хўжаликлари томонидан ўзаро келишув (келишилган нархлар) ёки баҳолаш натижалари асосида қоплаб берилади деб белгиланган. Даъвогар жавобгар билан ғалла ҳосили учун сарфланган харажатлар 12 500 000 сўм, дов-дарахт ва токзорлар учун 245 788 530 сўм тўлаб беришга келишилганлигини, шундан 68.829.810 сўм тўлаб берилганлигини, қолган 189.458.720 сўмни тўлаб бермаётганлигини, мурожаатлари жавобсиз қолдирилганлигини билдириб, боғ ва токзорларни, дов-дарахтларни кадастр баҳосини аниқлашда экспертиза тайинлашни ва жавобгардан даъвогар фойдасига боғ, ток, дов-дарахтлар қиймати 189.458.720 сўмни ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқаришни сўраган. “Исаев ҳамкорлиги” хусусий корхонаси томонидан 2022 йил 18 апрел (02/04-сонли шартнома санаси)даги ҳолат бўйича амалга оширилган ҳисобкитоб натижаларига биноан Шаҳрисабз туман У.Ибрагимов массивининг 692к, 693к-контурларида жойлашган “КESH TANXOZ KO`LI” фермер хўжалигига ўтказилган ток, боғ ва бошқа кўп йиллик дарахтларнинг бозор қиймати 448.589.000 сўмни ташкил қилиши тўғрисида 02/04-сонли хулоса берган. “Исаев ҳамкорлиги” хусусий корхонаси 2022 йил 18 майда Шаҳрисабз туман У.Ибрагимов массивининг 692к, 693к-контурларида жойлашган “КESH TANXOZ KO`LI” фермер хўжалигига ўтказилган ток, боғ ва бошқа кўп йиллик дарахтларнинг 2019 йил 12 март(туман ҳокимининг Х-910/03-сонли қарори санаси) ҳолатига эҳтимолий яхлитлашни инобатга олган ҳолда бозор қиймати 301.760.000 сўмни ташкил қилиши тўғрисида хулоса берилган. Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди жавобгар даъвогарга ток, боғ ва бошқа кўп йиллик дарахтлар учун 68.829.810 сўм тўлаб берганлигини ҳисобга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 232.930.190 cўм ток, боғ ва бошқа кўп йиллик дарахтлар қийматини ундириш ҳақида тўғри тўхтамга келган деб ҳисоблайди. Шу боисдан жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирган важлари билан келишмайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКнинг 279-моддаси биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослар кўрсатилган. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция шикояти учун тўланган 2.330.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатини инобатга олишни ва унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 72, 118, 260, 274, 276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилди: Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 майдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, “КESH TANXOZ KO`LI” фермер хўжалигининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “КESH TANXOZ KO`LI” фермер хўжалиги томонидан апелляция шикояти учун тўлаган 2.330.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест) бериш мумкин. Раислик этувчи А.Арзиев ҳайъат аъзолари Ж.Хусаинов Д.Рахимов