← Назад
Решение #800615 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| онуннинг | 6 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
SHAHRISABZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳри
2022 йил 11 август
4-1802-2201/653-сонл иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди судья Ж.Ачиловнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, муваққат бошқарувчи Ачилов Абдували
Норбобоевич иштирокида, аризачи Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармасининг
қарздор «MIRAJ-BR» масъулияти чекланган жамияти умумий тартибда банкрот деб
топиш тўғрисидаги аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2201/653-сонли иқтисодий
ишини Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-
Аризачи Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси ариза билан судга
мурожаат қилиб, қарздор «MIRAJ-BR» масъулияти чекланган жамиятини умумий
тартибда банкрот деб топишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 15 июндаги ажрими билан кредиторнинг аризаси иш
юритишга қабул қилинган, қарздорга нисбатан банкротлик иши қўзғатилган ва кузатув
таомили жорий этилиб, муваққат бошқарувчи сифатида Ачилов Абдували Норбобоевич
тайинланган.
Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи Ачилов Абдували
Норбобоевич судга берган кўрсатувида, кузатув жараёнида қарздорни банкротлик
ҳолатидан чиқиб кетиш имконияти мавжуд эмаслиги, дебитор қарзлари, пулмаблағлари ва қимматли қоғозлари йўқлиги билдириб, аризани қаноатлантиришни,
қарздорни умумий тартибда банкрот деб топишни сўради.
Олдинги суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили М.Жалолов (2022 йил 25
июлдаги ишончномага асосан) қарздорни умумий тартибда банкрот деб топишни
сўраган.
Олдинги суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили Н.Махмудов судга
илтимоснома киритганлигини, таъсирчан солиқни қўллаш бўйича солиқ органи
хатоликка йўл қўйганлигини, солиқ органининг қарори устидан маъмурий судга
шикоят аризаси киритилганини билдириб, муддат беришни сўраган.
Аризачи ва қарздор вакили олдиндан хабардор қилинган бўлсада, уларнинг вакили
суд мажлисига келмади, судга ёзма фикрнома ёки бошқа ҳужжат тақдим этмади, ариза
талабларига нисбатан эътироз билдирмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли
равишда хабардор қилинган тараф иқтисодий суднинг мажлисига келмаса, низо унинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд ишни келмаган тарафлар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд қуйидагиларга кўра, аризачи Қашқадарё вилояти Давлат солиқ
бошқармасининг «MIRAJ-BR» масъулияти чекланган жамиятини умумий тартибда
банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, «MIRAJ-BR» масъулияти чекланган жамияти Шаҳрисабз туман Давлат
хизматлари маркази томонидан 2010 йил 12 февралдаги №8337-сонли қарори билан
давлат рўйхатидан ўтказилган.
Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси томонидан берилган солиштирма
далолатнома кўра 2022 йил 1 июн ҳолатига қарздорнинг бюджет ва бюджетдан ташқари
жамғармалар олдидаги қарздорлиги 873.299.441,0 сўмни ташкил этган.
«Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5моддасида, вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан
эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул
мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар
ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза
берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида
берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари
унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, тўловга қобилиятсизлик аломатлари
деб эътироф этилиши белгиланган.
Муваққат бошқарувчи томонидан қарздорга нисбатан банкротликнинг кузатув
таомили жорий этилганлиги тўғрисида “Биржа” газетасининг 52(2935)-сонида эълон
берилиб, кредитор талабларининг реестри тузилган, кредиторларнинг биринчи
йиғилиши ташкил этилган ва ўтказилган.
Муваққат бошқарувчининг хулосасига кўра қарздорнинг молиявий ҳолатида
банкротлик аломатлари мавжуд.
Кредиторлар йиғилишида қарздорни тўловга қобилиятсизлик ҳолатидан чиқиб,
банкрот деб топиш ҳамда тугатиш жараёнини бошлаш, Ачилов Абдували
Норбобоевични тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлаш, тугатиш бошқарувчисига
БҲМнинг 13 баравари миқдорида ойлик иш ҳақи белгилаш тўғрисида судга мурожаат
қилишга қарор қабул қилинган.
Қонуннинг 6-моддасига кўра, қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги
тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида
назарда тутилган қоидалар бўйича, Қонунда белгиланган ўзига хос хусусиятлар
инобатга олинган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади.
Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд
бўлганда қарздор тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза
билан судга мурожаат этишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги
224-сон қарорига илова «Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан
банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари»нинг 3-бандига кўра, суд
бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган
сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш
аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши
шарт.
Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлигининг
Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан муваққат бошқарувчиси
лавозимига биринчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Ачилов
Абдували Норбобоевич номзоди кўрсатилган.
Бундай ҳолатда, суд аризани қаноатлантиришни, қарздор «MIRAJ-BR»
масъулияти чекланган жамиятини умумий тартибда банкрот деб топишни, биринчи
тоифали суд бошқарувчиси Ачилов Абдували Норбобоевични тугатиш бошқарувчиси
этиб тайинлашни, тугатишга доир иш юритишни бошлашни, тугатиш бошқарувчисига
қонун билан белгиланган мажбуриятларини тўлиқ бажариш юзасидан кўрсатма
беришни ва унга БҲМнинг 13 баравари миқдорида ойлик иш ҳақи белгилаш лозим деб
топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 112-113, 176 ва 179моддаларини қўллаб, «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонуннинг 5, 241, 242моддаларига асосланиб, суд-
Қарздор «MIRAJ-BR» масъулияти чекланган жамияти умумий тартибда банкрот
деб топилсин ва уни тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Қарздор «MIRAJ-BR» масъулияти чекланган жамиятини тугатишга доир иш
юритишни бошлаш учун биринчи тоифали суд бошқарувчиси Ачилов Абдували
Норбобоевич тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин.
Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва эълон
бериш, қарздорда сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка
олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш чораларини
кўриш ва хулоса тайёрлаш, имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай:
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари
мавжудлиги тўғрисидаги хулосани — кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва
прокуратура органларига;
якуний ҳисоботни — кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга белгиланган
муддатда тақдим этиш тугатиш бошқарувчиси Ачилов Абдували Норбобоевич
зиммасига юклатилсин.
Тугатиш бошқарувчиси Ачилов Абдували Норбобоевичга БҲМнинг 13 баравари
миқдорида ойлик иш ҳақи белгилансин.
Қарздор «MIRAJ-BR» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига
900 000 сўм давлат божи ҳамда Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси
фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ойлик муддатда ичида шу суд
орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибда шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Ж.Ачилов