Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1905-2201/643 Дата решения 10.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Денауский межрайонный экономический суд Судья Ҳусанов Саидмурод Жўраевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Халқ банки АТБ Ответчик / Подсудимый "ДЕНОВ АВТОШОХБЕКАТИ" МЧЖ
Source ID 891364 Claim ID 2775453 PDF Hash 1a4aa4060232818d... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 128-моддаси ИПКнинг 128 law
исми ва 170-моддаси исми ва 170 law
збекистон Республикаси ИПКнинг 128-моддаси збекистон Республикаси ИПК 128 law
исми ва 170-моддаси исми ва 170 law
збекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддаси збекистон Республикаси ИПК 68 law
збекистон Республикаси 236-моддаси збекистон Республикаси 236 law
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
збекистон Республикаси ФКнинг 48-моддаси збекистон Республикаси ФК 48 law
аролик кодексининг 732-моддаси аролик кодекси 732 code_article
аролик кодексининг 744-моддаси аролик кодекси 744 code_article
аролик кодексининг 293-моддаси аролик кодекси 293 code_article
зР ФК 333-моддаси зР ФК 333 law
збекистон Республикаси ФК 326-моддаси збекистон Республикаси ФК 326 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
збекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси збекистон Республикаси ИПК 118 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DENAU INTERDISTRICT ECONOMIC COURT Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h е-mail: i.denоv@sud.uz Tel: (+99876) 413-71-15, Fax: (+99876) 413-71-16 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 10 август 4-1905-2201/643-сонли иш Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ҳусанов С.Ж., судья ёрдамчиси Ж.Муродовнинг котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг ХХХ манфаатида жавобгар ХХХ ва ХХХга нисбатан банк фойдасига 4.895.833.333 сўм муддатли асосий кредит қарз, 104.166.667 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 294.405.820 сўм ва кредит фоиз ҳамда 59.785.875 сўм пеня жами 5.354.191.695 сўм ундириш, ундирувни ХХХга тегишли ХХХда жойлашган ер участкасининг майдони 2,40 га бўлган ХХХ биноларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни юритилган иқтисодий ишини ХХХнинг ишончли вакили ХХХ (10/30-сонли 08.06.2022 йилги ишончнома асосида) иштирокида, – ХХХ ишончли вакили бошлиғи ХХХ (низом асосида) иштирокида, ишончли вакили ХХХ (13-сонли 18.07.2022 йилги ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар ХХХ ишончли вакили иштирокисиз, Денов туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъво аризасидан баён этилишича, ХХХ (бундан буён матнда банк деб юритилади) ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 12.02.2021 йилда тузилган 138сонли кредит шартномасига асосан ХХХни капитал таъмирлаш мақсадида 60 ой муддатга йиллик 16 фоиз тўлаш 12 ой асосий ққарзни кечиктириш имтиёзли давр билан шарти билан 5 000 000 000 сўм миқдорида кредит ажратилгани, жавобгар кредит шартномаси бир қисми ҳисобланган тўлов графиги бўйича тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан, 104 166 667 сўм кредит асосий қарзи, 294 405 820 сўм кредит фоизи жами 398 572 487 сўм тўламасдан келган. даъвогар манфаатида даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъво ариза киритиб, жавобгар – ХХХдан 4 895 833 333 сўм муддатли асосий кредит қарзи, 104 166 667 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 294 405 820 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 59 785 875 сўм пеня, 24 000 сўм почта харажати ундириш, ундирувни ХХХга тегишли ХХХда жойлашган ер участкасининг майдони 2,40 га бўлган ХХХ биноларига қаратишни сўраган. Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ўз вакили иштирокисиз кўришни сўраб ариза тақдим этган. Суд палата аризасини қаноатлантириб, Ўз. Рес. ИПКнинг 128-моддаси биринчи қисми ва 170-моддаси иккинчи қисмига асосан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида даъвогар банк вакили ўз тушунтиришида жавобгар ушбу кредит шартномани тузиб топшириб, жавобгар ҳисоб рақамига ушбу пулларни ўтказиб берилиб, ҳисоб рақамидан чиқим қилинганини, жавобгар суд мажлиси кунига қадар 104 166 667 сўм асосий қарз ва 294 405 820 сўм фоиз қарз график тўловини амалга оширмаганини, даъвони қаноатлантириб, гаровга қаратишни сўради. Жавобгар ХХХ суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида вакили муқаддам суд мажлисларида иштирок этиб, ўз тушунтиришида ҳақиқатан ҳам кредитни ўз вақтида тўлай олмагани, ҳозирда кредит қарзини қоплаш чораларини кўраётганини баён қилиб, бир неча марта суд мажлисини қолдиришни сўраган бўлсада, охирги 2022 йил 08 август кунги суд мажлисида хабардор этилган бўлсада келмади, ўз фикр ва эътирозларини судга тақдим этмади. Жавобгар ХХХ вакили муқаддам суд мажлисларида иштирок этмади, ўз фикр ва эътирозларини судга тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 128-моддаси 1-қисми ва 170-моддаси учинчи қисмига асосан жавобгар ХХХ вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тараф фикр ва тушунтиришларини эшитиб, даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгарларга юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофик лозим даражада бажарилиши шарт. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги «Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 13/150-сонли қарорининг 25-бандида қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 48-моддаси биринчи қисмига мувофиқ юридик шахс ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб беради. Иш ҳужжатларига кўра, ХХХ (бундан буён матнда банк деб юритилади) ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 12.02.2021 йил куни тузилган 138-сонли кредит шартномасига асосан ХХХни капитал таъмирлаш мақсадида 60 ой муддатга йиллик, 16 фоиз тўлаш шарти билан 5 000 000 000 сўм миқдорида кредит ажратилган. Жавобгар кредит шартномаси бир қисми ҳисобланган тўлов графиги бўйича 104 166 667 сўм кредит асосий қарзидан ва 294 405 820 сўм кредит фоизидан тўловни кечиктирган, тўлов графигини бузилишини бартараф этмаган. Кредит шартномаси 4.3.3 бандида кредит қарзини бир ойдан ошиқ муддатга кечиктирилса, кредит қарзини муддатидан олдин ундиришга олиб келиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги №13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда – кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 732-моддаси иккинчи қисмига кўра қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул сўммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Шу жумладан, кредит таъминоти сифатида қўшимча жавобгар ХХХ билан 12.02.2021 йилда тузилган 1-сонли кафиллик шартномасига асосан ундирувни 5 000 000 000 сўм чегарасида солидар тартибда ХХХдан ундириш талабини қўйидагиларга кўра қаноатлантиришни лозим топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 293-моддасига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Кафиллик шартномасига кўра 5 000 000 000 сўмлик мажбурият бўйича кафиллик берилгани сабабли суд ушбу талабни ҳар бир шартнома бўйича 5 000 000 000 сўмлик қисмини ХХХдан солидар ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар 59 785 875 сўм пеня ундириш талабини келтирган. Олий Хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йил кунги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” ги Қарори 1бандига мувофиқ, мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда хўжалик судлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига қатъий амал қилишлари лозим. Зеро, Жавобгар шартноманинг 5.4 бандида тўловни кечиктиргани амалдаги қонунчиликка кўра, кечиктирилган тўлов суммасининг 0,05% миқдорида қарзнинг 50 фоизидан ошмаган ҳолда пеня тўлашни ўз зиммасига олган. ЎзР ФК 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Лекин, суд тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, даъвогарнинг манфаатларини инобатга олиб, пеня суммасини адолатли миқдорини белгилашни ва жавобгардан 15 942 899,5 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ФК 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий ахволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга хақли. Шунингдек даъво аризада ундирувни ХХХга тегишли ХХХда жойлашган ер участкасининг майдони 2,40 га бўлган ХХХ биноларига қаратишни сўраган. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 279-моддасида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган молмулкка қаратиш мумкинлиги назарда тутилган. 2021 йил 12 март кунги нотариал тузилган Ипотека шартномасига кўра ХХХга тегишли ХХХда жойлашган ер участкасининг майдони 2,40 га бўлган ХХХ бинолари гаровга қўйилган. Бундай ҳолатда, ХХХга тегишли ХХХда жойлашган ер участкасининг майдони 2,40 га бўлган ХХХ бинолари қаратиш ҳақида асосли талаб билдирилган бўлиб, кредит қарз тўланмаганини инобатга олиб, кредит қарздорлиги гаров мулки ХХХга тегишли ХХХда жойлашган ер участкасининг майдони 2,40 га бўлган ХХХ биноларига қаратиш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш лозим. Суд иш юзасидан ишда иштирок этаётган шахсларнинг важларини тинглаб, даъвони қисман қаноатлантиришни, қаноатлантирилган талаблар бўйича жами 107 083 833,9 сўм давлат божини жавобгарлардан, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан ундиришни, жавобгардан 24 000 сўм олдиндан тўланган почта харажатини даъвогар банк ҳисобига ундиришни лозим топди. Зеро, Ўз. Рес. ИПКнинг 118-моддаси саккизинчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд ушбу келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 176-186-моддалари, Ўз.Рес ФКнинг 236, 279, 333, 732, 735, 736, 744 -моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. ХХХнинг ҳисобига – ХХХдан 4 895 833 333 сўм муддатли асосий кредит қарзи, 104 166 667 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 294 405 820 сўм фоизи, 15 942 899,5 сўм пеня жами 5 310 348 719,5 сўм ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирувнинг 5 000 000 000 сўм қисми кафил ХХХга солидар қаратилсин. ХХХдан 107 083 833,9 сўм давлат божи Ўзбекистон Республикаси бюджетига ундирилсин. Кредит қарз ва суд харажати ундируви ХХХга тегишли ХХХда жойлашган ер участкасининг майдони 2,40 га бўлган ХХХ биноларига қаратилсин. Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Даъвонинг қолган қисми рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали бир ойлик муддат ичида Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти бериши мумкин. Судья С.Ж.Хусанов