← Назад
Решение #800706 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
170400, обл. Андижан, р. Бустан,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
улица Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 10 августь
Бўстон тумани
4-1703-2201/917-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев, даъвогар –
«Асакадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар – «Улуғнорлик
Мамажонов
Илхомжон
чорвадор”
фермер
хўжалигига
нисбатан
соддалаштирилган тартибда тақдим этган даъво аризасини Бўстон туманлараро
иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«Асакадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда
“Даъвогар” деб аталади) иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
«Улуғнорлик Мамажонов Илхомжон чорвадор” фермер хўжалиги (кейинги
ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 1 448 000 сўм асосий қарз,
133 216 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан
даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш
ҳужжатларидан
аниқланишича,
тарафлар
ўртасида
2022 йил 4 апрелда 89-сонли «Соя дони уруғлигини сотиш ва қабул қилиш
шартномаси” тузилган. Шартноманинг 1.3-бандига кўра, жавобгар даъвогарга
соя дони уруғлиги етиштирилаётган майдонларда ўтказилган апробация
далолатномалари асосида 1,2 тонна соя дони уруғлик топшириш, шартноманинг
1.2-бандида эса даъвогар жавобгарга 1 448 000 сўмлик соя уруғлигини
топшириш, жавобгар эса олинган уруғлик пулини олдиндан 15 фоиз миқдорида,
қолган тўловларни махсулотни қабул қилиб олган кундан бошлаб 1 ой муддат
ичида тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарнинг 2022 йил 8 апрель кунги №1-сонли
ишончномасига асосан 2022 йил 8 апрель кунги товар транспорт юк хати асосида
100 кг қиймати 1 448 000 сўмлик соя уруғлиги етказиб берилган. Бироқ жавобгар
зиммасига олган шартномавий мажбуриятини бажармасдан, етказиб берилган
соя уруғлик учун тўловларни келишилган муддатларда амалга оширмасдан
қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогар жавобгарга 2022 йил 10 май кунги қарздорликни ихтиёрий тўлаб
бериш юзасидан талабнома юборилган. Бироқ талабнома жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Ушбу ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги ишдаги
мавжуд хужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг 1 448 000 сўм
асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришликни лозим топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
матнда “ФК” деб аталади)нинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан шартноманинг 4.1-бандига асосан
тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган
тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида 133 216 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд томонидан даъвогарнинг пеня ундириш талаби ҳисоб-китоби
ўрганилган тўғри ҳисобланганлиги аниқланди.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга хақли эканлиги, бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий ахволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июнь
кунги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ва лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари хақида”ги Пленум қарорида
“Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги,
мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар
томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли
миқдорини белгилашлари шарт”-деб белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг пеня ундириш талабини
мухокама этиб, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини,
тарафларнинг шартнома интизомига риоя этишлари, мажбуриятда иштирок
этувчи тарафларнинг мулкий ахволи ва бошқа ҳолатларни инобатга олиб
65 000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топади.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ давлат божи тўловини тарафлар ўртасида
тақсимлаш масаласини мухокама этиб, олдиндан тўланган давлат божи
тўловини жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун
ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
кодексининг 118, 176-180, 2035- моддаларини қўллаб, суд
қарор
процессуал
қилди:
ҳисобидан «Асакадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти фойдасига 1 448 000
сўм асосий қарз, 65 000 сўм пеня, олдиндан тўланган 300 000 сўм давлат божи ва
24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кун муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Судья
С.Умаралиев