Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2202/2530 Дата решения 10.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Кургантепинский межрайонный экономический суд Судья Сатвалдиев Бегзод Одилжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение O`ZCHARMSANOAT UYUSHMASI Ответчик / Подсудимый CLASSIC SHOES 2020 масъулияти чекланган жамияти
Source ID 890115 Claim ID 2843983 PDF Hash 7b3be982040902a5... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 77-моддаси аролик кодекси 77 code_article
зР ФК 236-моддаси зР ФК 236 law
зР ФК 333-моддаси зР ФК 333 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
КУРГАНТЕПИНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД АНДИЖАНСКОЙ ОБЛАСТИ ANDIJON VILOYATI QO’RG’ONTEPA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 170700, Qo’rg’ontepa sh, Mustaqillik ko’chasi 50-a Тел (0-374) 723-11-49, 723-11-46 170700, г.Кургантепа, улица Мустакиллик, д. 50-а Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.qurgontepa@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўрғонтепа тумани 2022 йил 10 август 1701-2202/2530-сонли иш Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Сатвалдиевнинг раислигида, судья ѐрдамчиси Г.Дехқанованинг котиблигида, даъвогар - “ДДДДДДДД” уюшмасининг жавобгар - “ЖЖЖЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан аъзолик бадалидан ҳосил бўлган 13.031.491,25 сўм асосий қарз ва 6.318.894,78 сўм пеня ундириш тўғрисидаги иши бўйича, даъвогар вакили - ввввв (ишончнома асосида)ни иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “ДДДДДДДД” уюшмаси (кейинги ўринларда матнда “даъвогар” деб аталади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ЖЖЖЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “жавобгар” деб аталади) ҳисобидан аъзолик бадалидан ҳосил бўлган 13.031.491,25 сўм асосий қарз ва 6.318.894,78 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар вакили даъво аризани қўллаб-қувватлаб уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар суд мажлисида иштирок этмади ва даъвогарнинг даъво талабларига ўз эътирозини билдирмади, иш ҳужжатларида жавобгар суд мажлиси ўтказилиши хақидаги ажрим нусхасини шахсан олганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128,170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин, шу сабабли суд ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриш мумкин деган ҳулосага келган. Ушбу қонун нормасига асосланиб, суд низони жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишда иштирок этаѐтган даъвогар вакилининг кўргазмаларини тинглаб, ишдаги барча ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги мавжуд ҳужжатларидан аниқланишича, Тарафлар ўртасида 2020 йил 27 февралда 616-сонли “Уюшма аъзолигига кириш тўғрисида”ги шартнома имзоланган. Мазкур шартноманинг 4.1-бандида корхона бадаллари бир марталик уюшма аъзолигига кириш бадали ва ҳар ойда тўлаб бориладиган аъзолик бадаллари белгиланган. Жавобгар шартноманинг 4.2-бандига асосан уюшма аъзолигига кириш бадали шартнома тузиш санасидаги энг кам иш ҳақи миқдорининг 2 (икки) баробари миқдорида ва 5 (беш) иш куни муддатида корхона томонидан уюшманинг ҳисоб-рақамига ўтказиши. Шартноманинг 4.3-бандида ойлик аъзолик бадали ҳар ойда қуйидаги меъзонларга мувофиқ Корхона соф тушуми прогнозлари тўғрисидаги ойлар кесимида тақдим этилган маълумот асосида ҳар ойда ҳисоблаб борилиши ва қуйидаги жадвалнинг 1 қаторида соф тушумга нисбатан, бироқ энг кам миқдори 500.000 сўм қилиб белгиланган. Шунингдек, 4.6-бандида аъзолик бадали корхона томонидан уюшмага аъзо бўлган ойнинг кейинги ойидан бошлаб ҳар ойнинг 10-чи санасигача тўлаб бериш мажбуриятини олган. Демак, аъзолик бадали 2020 йил учун 5.497.491,30 сўм, 2021 йил учун 6.000.000 сўм, 2022 йил 5 ой учун 2.500.000 сўм, жами 13.997,491 сўмни ташкил қилган. Жавобгар томонидан шартномада белгиланган мажбуриятларнинг муддатида бажарилмаганлиги, 2020 йил феврал ойидан 2022 йил май ойига қадарли жами 13.997.491,30 сўм тўлаши лозим бўлган, бироқ, жавобгар томонидан 966.000 сўм тўлаб қолган 13.031.491,30 сўм тўламаганлиги натижасида бугунги кун ҳолатига даъвогар олдида қарздорлик юзага келган. Даъвогар аъзолик бадали тўлови бўйича юзага келган қарздорликни тўлаб бериш тўғрисидаги 2022 йил 15 мартда ФБ-2/714-сонли талабнома жавобгарга юборилган, лекин талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 77-моддаси 2-қисмига кўра, Нотижорат ташкилотлари ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек муштарак манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар (иттифоқлар) шаклида бирлашмалар тузишлари мумкин. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси(кейинги ўринларда матнда “ЎзР ФК” деб юритилади) 8 ва 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ЎзР ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шунингдек, ЎзР ФК 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ушбу қарздорлик даъвогарнинг тақдим қилган хужжатлари ва тарафларнинг 2020 йил 27 февралдаги 616-сонли шартномаси ҳамда ҳисоб-китоб жадвали билан ўз исботини топган. Суд мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талабининг 13.031.491,25 сўм асосий қарзини ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан 6.318.894,78 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд даъво талабидаги пеня қисмини муҳокама қилган ҳолда жавобгарнинг пеня қисмини ҳам тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Чунки, шартноманинг 5.2-бандида корхона мазкур шартномага мувофиқ аъзолик бадалини ўз вақтида тўламаганлиги учун корхона ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда уюшмага пеня тўлаши белгиланган. ФКнинг 260-моддасига асосан, қонун ҳужжатлари ѐки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ѐки лозим даражада бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ѐки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Қонуний неустойканинг миқдори, агар қонун тақиқламаса, тарафларнинг келишуви билан кўпайтирилиши мумкин. Шартнома талабларидан келиб чиқиб даъвогарнинг пеня ундириш талаби асосли. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаѐтган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарори 4-бандида, суд қарздо томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Суд, жавобгарнинг молиявий аҳволини инобатга олиб, жавобгардан 1.000.000 сўм пеня ундиришни лозим деб топди. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини ўрганиб чиқиб, даъво талаблари қаноатлантирилганлигини даъвогар давлат божи ва почта ҳаражатларини олдиндан тўлаб чиқганлигини инобатга олиб, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига мувофиқ, Суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси 5-қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвогар - “ДДДДДДДД” уюшмаси фойдасига жавобгар - “ЖЖЖЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 13.031.491,25 сўм асосий қарз, 1.000.000 сўм пеня ва олдиндан тўлаб чиқилган 387.007 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта ҳаражатлари ундиришни лозим топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 77, 234, 236, 260, 263-моддаларига, Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129-170, 176-179, 186моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - “ЖЖЖЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “ДДДДДДДД” уюшмаси фойдасига 13.031.491,25 сўм асосий қарз, 1.000.000 сўм пеня ва 387.007 сўм давлат божи. 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақа берилсин. Мазкур хал килув карори устидан белгиланган тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.Сатвалдиев