← Назад
Решение #80121 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| ир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖК | 56 | — | law | |
| Жиноят кодекси | 10 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 15 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 96 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 276 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 276 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 451 | 5 | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 4974 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 498 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил март ойининг 19 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, туман
судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Ж.Сапарбаевнинг котиблигида,
тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман
прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Ж.Маннонов ва унинг
ҳимоячиси “Shiroza himoya” адвокатлик фирмаси адвокати Ш.Юльчиеванинг
иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан
айбланаётган Маннонов Жаҳонгир Фурқат ўғлига нисбатан 1-1006-2501/256сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Маннонов Жаҳонгир Фурқат ўғли (Mannonov
Jahongir Furqat o’g’li) 1995 йил 21 июнь куни Қашқадарё
вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз,
ажрашган, бир нафар вояга етмаган фарзанди бор,
муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Сирғали тумани,
Қўш Қўрғон МФЙ, Қўйлиқ 6-мавзеси, Нуфузли кўчаси,
110-уйда яшовчи, иш бўйича эҳтиёт чораси тариқасида
“муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат”
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида
олган.
Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи Ж.Маннонов, озгинадан кўпроқ миқдордаги гиёҳвандлик
воситасини ўтказиш мақсадини кўзламасдан, қонунга хилоф равишда сақлаб
келган.
2024 йил 20 ноябрь куни, тунги соат 01:00ларда, Тошкент шаҳар
Чилонзор тумани ИИО ФМБ ходимлари Чилонзор тумани, 2-мавзеси, 75-уй
олдида ўз хизмат вазифаларини бажариб туришганида, Ж.Маннонов ўз
ҳаракатлари билан шубҳа уйғотгани сабабли тўхтатилиб, холислар
иштирокида унинг бошқарувидаги “Спарк” русумли, давлат рақами 10 Q 712
XA бўлган автомашина кўрикдан ўтказилганида, автомашина олд ҳайдовчи
ўриндиғи устида 10.000 сўм номиналидаги купюрага ўралган жигар рангли,
ўткир ҳидли модда борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Судга оид кимёвий экспертизасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 4459сонли хулосасига кўра, Ж.Манноновнинг ёнидан олинган модда таркибида
тетрагидроканнабинол гиёҳванд фаол модда мавжуд бўлиб, “гашиш” деб
аталиши ва унинг соф оғирлиги 1,1 граммни ташкил қилиши аниқланган.
Судланувчи Ж.Маннонов суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрорлик
билдириб, “гашиш” гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиб келиши, 2024
йил 17 ноябрь куни “телеграм” иловаси орқали гиёҳвандлик воситасини
буюртма бериб, тўловни амлга оширганлиги ва унга юборилган геоманзил
орқали гиёҳвандлик воситасини олиб, 2024 йил 20 ноябрь куни ўзининг
бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашинада ушбу гиёҳвандлик
воситасини чекаётганида, ички ишлар ходимлари келиб, уни нима билан
шуғулланаётганини сўрашганлиги, шунда ички ишлар ходимларига ҳолатни
тушунтирганлиги, ички ишлар ходимлари икки нафар холислар иштирокида
ундан
гиёҳвандлик
воситасини
олиб,
тегишли
ҳужжатларни
расмийлаштиришганлиги, мазкур гиёҳвандлик воситасини ўтказиш ёки
сотиш мақсадини кўзламаганлиги, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари
оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини билдириб, унга
нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди.
Судланувчи Ж.Маннонов ўз айбига иқрорлик билдириб берган
кўрсатувларидан ташқари, унинг содир этган жинояти қуйидаги далиллар
билан тўлиқ тасдиғини топади.
Гувоҳ Н.Раимов суд мажлисида, 2024 йил 20 ноябрь куни ўз ишлари
билан Чилонзор тумани, 2-мавзеси, 75-уй ёнидан ўтиб кетаётганида, унга
ички ишлар ходимлари мурожаат қилишиб, бир ишда холис сифатида
иштирок этиб беришни сўрашганлиги, рози бўлгач, яна бир холис ва ички
ишлар ходимлари билан биргаликда шу ерда турган “Спарк” русумли
автомашина ёнига боришганлиги, ушбу автомашина ёнида кейинчалик
шахсини билган Ж.Маннонов ҳам турганлиги, ички ишлар ходимлари
уларнинг иштирокида Ж.Манноновни шахсий кўрикдан ўтказишганида,
унинг ёнидан бирор ноқонуний нарса аниқланмаганлиги, автомашина кўздан
кечирилганда эса, 10.000 сўмлик купюра ичида жигар рангли ўткир ҳидли
нарса борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинганлиги, ички
ишлар ходимларининг саволига жавобан, Ж.Маннонов ушбу модда “гашиш”
гиёҳвандлик воситаси эканини ва уни шахсий истеъмоли учун сақлаб
келаётганини билдирганлиги, воқеа куни Ж.Манноновга нисбатан ноқонуний
ҳатти-ҳаракатлар амалга оширилмаганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди.
Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини
текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган айбланувчи ва гувоҳнинг
кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95, 112-моддалари
талаблари асосида баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда
тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси
талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона
текшириб чиқиб, судланувчи Ж.Манноновнинг содир этган жинояти
дастлабки тергов ва судда сўроқ қилинган гувоҳнинг кўрсатувлари,
шунингдек ИИБ ходимларининг билдиргилари, ашёвий далилни олиш
баённомаси, тушунтириш хатлари, Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг хулосаси
ҳамда бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Ж.Манноновнинг
ўтказиш мақсадини кўзламасдан, гиёҳвандлик воситасини озгинадан кўпроқ
миқдорда сақлаш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 276моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 май
кунги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг
эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари
тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиши шартлиги, жиноят
қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили
эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у
аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур
ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси
қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги Қарорида ҳам судларнинг эътиборини жиноят учун жазо
чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва
жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга,
айбдорга тайинланган жазо чораси адолатли ва унинг ахлоқан тузалиши,
янги жиноят содир этишининг олдини олиши учун зарур ҳамда етарли
даражада бўлишига қаратилиши лозимлиги, озодликдан маҳрум қилиш жазо
чораси фақат ўта-оғир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖКнинг
56-моддасида санаб ўтилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд
бўлганда, шунингдек, жазо тизимидаги бошқа енгилроқ чораларни қўллаш
имконияти бўлмаган ҳоллардагина тайинланиши мақсадга мувофиқлиги
кўрсатилган. Шунингдек жиноят учун жазо чорасини тайинлаш вақтида
жиноятнинг барча ҳолатларини, унинг оғирлик ва жамият учун ижтимоий
хавфлилик даражасини синчиклаб аниқлашга асосланган қатъий, алоҳида
ёндошув таъминланиши лозимлиги таъкидлаб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги Қарорининг:
1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда
қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги
принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб,
2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Жиноят кодексининг
10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар
доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб,
3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” – деб қайд қилинган.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон
ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий
қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши
ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва
босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан
оқибатлар
оғирлиги,
иштирокчиликда
содир
этилган
жиноятда
судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган.
Суд, судланувчи Ж.Манноновга жазо тайинлашда ва турини
белгилашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55, 56-моддалари талабларига
риоя қилиб, юқорида кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унинг
айбига иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий
шароитини, шунингдек жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасини эътиборга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК
276-моддасининг 1-қисми санкциясида назарда тутилган мажбурий жамоат
ишлари жазосини тайинлашни лозим деб ҳисоблайди.
Тошкент шаҳар Наркология диспансерининг 2024 йил 29 ноябрдаги
3117-сонли далолатномасида судланувчи Ж.Манноновнинг гиёҳвандликка
чалинмагани ва наркоманиядан даволанишга муҳтож эмаслиги қайд этилган.
Шу сабабли, суд судланувчи Ж.Манноновга нисбатан Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддаси талабига асосан
наркомониядан мажбурий даволаш тиббий чорасини қўллаш мақсадга
мувофиқ эмас деган хулосага келади.
Суд иш юзасидан ашёвий далил тариқасида эътироф этилиб, 2025 йил
04 февраль кунги 10264-сонли квитанцияга асосан Ўзбекистон Республикаси
ДХХ МСБга топширилган, кимёвий экспертиза тадқиқотида сарфланганидан
кейин қолган 1,07 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини қонунчиликда
белгиланган тартибда йўқ қилишни белгилашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми,
138-моддаси талабидан келиб чиқиб, Жиноят-процессуал кодексининг 454457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л А Д И:
Маннонов Жаҳонгир Фурқат ўғли (Mannonov Jahongir Furqat o’g’li)
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддасининг 1-қисмида
назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин.
Маннонов Жаҳонгир Фурқат ўғлига Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодекси 276-моддасининг 1-қисми билан 360 (уч юз олтмиш) соат мажбурий
жамоат ишларига жалб қилиш жазоси тайинлансин.
Ж.Манноновнинг мажбурий жамоат ишларини ўташи мумкин бўлган
жойлар (объектлар) ва мажбурий жамоат ишларининг тури мазкур жазонинг
ижросини назорат қилувчи органлар томонидан белгилансин.
Ж.Манноновга нисбатан тайинланган мажбурий жамоат ишлари
жазоси бир кунда 4 (тўрт) соатдан кўп бўлмаган вақтда ўташ белгилансин.
Ж.Манноновга жазони ўташдан бўйин товлаган тақдирда, мажбурий
жамоат ишларининг ўталмаган муддати озодликни чеклаш ёки озодликдан
маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштирилиши тўғрисидаги
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 451-моддасининг 5-қисми талаби
тушунтирилсин.
Ҳукм ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар, Сирғали тумани ИИО
ФМБ Пробация гуруҳи зиммасига юклатилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ж.Манноновга нисбатан
танланган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси бекор
қилинсин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг жиноят иши юзасидан ашёвий
далил тариқасида эътироф этилиб, 2025 йил 04 февраль кунги 10264-сонли
квитанцияга асосан Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга топширилган,
кимёвий экспертиза тадқиқотида сарфланганидан кейин қолган 1,07 грамм
“гашиш” гиёҳвандлик воситаси қонунчиликда белгиланган тартибда йўқ
қилинсин.
Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли
Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ЖПК 4974-моддасига
асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум,
жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини
олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент
шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига
шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан
сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация
тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи
Аслига тўғри:
имзо
И.Сабиров