Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1402-2202/1131 Дата решения 09.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Каттакурганский межрайонный экономический суд Судья Норбеков Йўлдош Тиркашевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "АТБ АГРОБАНК" Ответчик / Подсудимый "BUSTON AGROKIMYO TRANS" MCHJ
Source ID 891062 Claim ID 2843138 PDF Hash 5db01af12991da45... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ИПКнинг 170-моддаси збекистон Республикаси ИПК 170 law
аролик кодекасининг 744-моддаси аролик кодекаси 744 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
KATTAQO’RG’ON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KATTAKURGAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Kattaqo`rg`on tumani, Kadan qo`rg`oni, Mustaqillik ko‘chasi, 33-uy 33, Mustaqillik street, Kadan township, Kattakurgan district Tел: (0-366) 414-31-19, е-mail: i.kattaqurgon@sud.uz Ўзбекистон Республикаси Номидан Ҳал қилув қарори 2022 йил 9 август Каттақўрғон тумани 4-1402-2201/1131-сонли иш Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Й.Т.Норбековнинг раислигида, судья ѐрдамчиси И.Улжаевнинг суд мажлиси котиблигида Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Агробанк”АТБ манфатида жавобгар “А” МЧЖга нисбатан2 372 827 000 сўм асосий кредит қарзи ва 96 986 000 сўм кредит фоизини жами 2 469 813 000 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни, Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, даъвогар “Агробанк” АТБ вакили А.Ниѐзмуродов (2022 йил 22 апрелдаги ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб суд қуйидагиларни,А Н И Қ Л А Д И: Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Агробанк” АТБ манфаатида жавобгар “А” МЧЖга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво талабида жавобгар “А” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Агробанк” АТБ фойдасига муддати ўтган 2 372 827 000 сўм ва 96 986 000 сўм фоиз жами 2 469 813 000 сўмни ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини ундиришни, ишни Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга кўргазма бериб, жавобгар билан тузилган кредит шартномасига асосан жавобгарга айланма маблағларини тўлдириш учун 2 623 400 000 сўм миқдорда On-Line кредит ажратилгани, жавобгар томонидан ушбу кредит маблағини қайтариш муддати ўтган бўлсада, тўламасдан келаѐтгани боис, суддан даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар “А” МЧЖ суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни мавжуд ҳужжатлар асосида жавобгар “А” МЧЖ вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд даъвогар вакилининг фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “Агробанк” АТБ ва жавобгар “А” МЧЖ ўртасида 2021 йил 17 май куни № 37193-сонли “онлайн кредит ажратиш бўйича оммавий оферта шартномаси” тузилган. Ушбу шартноманинг 1.1-бандида, банк Қарз олувчига Агробанкнинг расмий веб саҳифаси (www.agrobank.uz ва www.my. agrobank.uz) ва “Agrobankmobile biznes” мобил иловаси орқали амалга оширилиши мумкин бўлган ва амалдаги қонунчилик билан чекланмаган тўловлар учун онлайн кредит беради. Қарз олувчи эса, Банкга олинган кредит суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтаради. 1.2-бандида,Кредит лимити банкнинг расмий веб саҳифаси ва мобил иловасидаги ўрнатилган махсус дастур орқали автомат тарзда белгиланиб, 50 000 000 сўмдан юқори миқдорни ташкил қилади. 1.3-бандида кредит муддати: Кредит 1 йил муддатга ҳар ойда тўлиқ сундириш ва қайтариш шарти билан револьвер шаклда ажратилади. 1.4-бандида, кредитдан фойдаланганлик учун фоиз миқдори 22.99 фоиз деб белгиланган. Шартноманинг ушбу шартлари асосида даъвогар “Агробанк” АТБ жавобгар “А” МЧЖга 12 ой муддатга, йиллик 22.99 фоиз устама тўлаш шарти билан 2 623 400 000 сўм миқдорда кредит маблағини ажратган. Ажратилган 2 623 400 000 сўм кредит маблағини 2 600 000 000 сўм қисми 17.05.2021 йилдаги 1-сонли мемориал ордер орқали “А” МЧЖнинг ҳисоб рақамига, 23 400 000 сўм қисми 17.05.2021 йилдаги № 37193-сонли мемориал ордер орқали “Kafil-Sugurta” МЧЖнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган. Даъвогар “Агробанк” АТБ томонидан ушбу шартнома шартлари бажарилган бўлсада, жавобгар “А” МЧЖ томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан, банк томонидан ажратилган кредитни муддати ўтган 2 372 827 000 сўм асосий қарз ва 96 986 000 сўм фоиз тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўлаб бермаган. Банк томонидан жавобгарга электрон шаклда огохлантириш хати юбориб, унда банк олдидаги мажбуриятини бажаришни, акс ҳолда судга даъво аризаси киритиш тўғрисида огохлантирган. Бироқ, жавобгар “А” МЧЖ банк олдидаги муддати ўтган 2 372 827 000 сўм асосий кредит қарзи ва 96 986 000 сўм фоиз қарзини тўлаббермаган. Жавобгар “А” МЧЖнинг “Агробанк” АТБ олдида муддати ўтган 2 372 827 000 сўм асосий кредит қарзи ва 96 986 000 сўм фоиз қарзи мавжудлиги иш ҳужжатларига илова қилинган тарафлар ўртасида 2021 йил 17 май куни тузилган № 37193-сонли “онлайн кредит ажратиш бўйича оммавий оферта шартномаси”, 17.05.2021 йилдаги 1-сонли ва 17.05.2021 йилдаги № 37193-сонли мемориал ордер, огохлантириш хати билан тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекасининг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ѐки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд даъвогарнинг фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъво аризани қаноатлантиришни, жавобгар “А” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Агробанк” АТБ фойдасига муддати ўтган 2 372 827 000 сўм ва 96 986 000 сўм фоиз жами 2 469 813 000 сўмни ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини ундиришни, жаворбгар “А” МЧЖ ҳисобидан давлат бюджетига (Суд ҳокимяти органларини ривожлантириш жамғармасига) 49 396 260 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан ва Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 176-180, 186моддаларига асосланиб, суд, қарор қилди : Даъво ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар “А” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Агробанк” АТБ фойдасига муддати ўтган 2 372 827 000 сўм, 96 986 000 сўм фоиз жами 2 469 813 000 сўм ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жаворбгар “А” МЧЖ ҳисобидан давлат бюджетига (Суд ҳокимяти органларини ривожлантириш жамғармасига) 49 396 260 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли. Судья Й.Т.Норбеков