← Назад
Решение #80136 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 109 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 109 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2025 йил март ойининг 19 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи,
судья С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида,
тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг катта
ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Д.Мирзахмедова ва унинг ҳимоячиси
“CHILONZOR-HIMOYA” адвокатлар ҳайъатининг адвокати Ш.Хамрахужаев,
жабрланувчи Ж.Мирзахмедов иштирокида, Мирзахмедова Дилфуза
Охтамовнага нисбатан 1-1006-2502/244-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Мирзахмедова Дилфуза Охтамовна (MIRZAXMEDOVA
DILFUZA OXTAMOVNA), 1980 йил 06 сентябрда Тошкент
шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти ўрта, тикувчилик билан шуғулланади, оилали,
тўрт нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Тошкент
шаҳри, Чилонзор тумани, Бек Тўпи МФЙ, Алгоритм даҳаси,
3-уй, 134-хонадонда яшайди, иш бўйича “муносиб хулқатворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми “в” банди
билан айбланган.
Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб,
жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи Д.Мирзахмедова 2024 йил 06 октябрь куни соат 16:00да
яшаш хонадони ҳисобланган Чилонзор тумани, Бектўпи махалласи, 3-уй,
134-хонадонда бўла туриб, бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган
қайнукаси Мирзахмедов Жамолиддин Рахматуллаевич билан ўзаро оилавий
келишмовчилик юзасидан оғзаки жанжаллашиб, жанжал натижасида
Д.Мирзахмедова қайнукаси Ж.Мирзахмедовни бош қисмига бир маротаба
шиша идиш билан уриб, тан жароҳати етказган. Натижада Ж.Мирзахмедов
олган тан жарохатлари билан РШТЁИМга мурожаат қилган.
Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг 08.10.2024 йилдаги 7152сонли хулосасига асосан Ж.Мирзахмедовда "пешона чап томони эзилибйиртилган яраси, бўйин ўнг томон пастки қисми қонталаши” каби
жароҳатлар аникланиб, ушбу тан-жарохатлар ўтмас-қаттиқ жисм таъсирида
етказилган бўлиб, оғирлик даражасига кўра, соғлиқни қисқа, яъни, 6 кундан
кўп аммо, 21 кундан кўп бўлмаган муддатга бузилишига олиб келадиган
ЕНГИЛ турдаги тан жарохат эканлиги аниқланган.
Суд мажлисида судланувчи Д.Мирзахмедова ўз айбига тўлиқ иқрорлик
билдириб, 2001 йилдан турмуш ўртоғи Мирзахмедов Равшан Рахматуллаевич
билан биргаликда бир оила бўлиб яшаб келиши, 2014 йилда қайнукаси
Мирзахмедов Жамолиддин Мирзахмедова Зилола билан турмуш қуриб, улар
билан биргаликда бир рўзғор асосида яшаб келиши, 10 йил давомида овсини
З.Мирзахмедова билан турли сабабларга кўра тез-тез жанжаллашиб
туришлари, З.Мирзахмедова уларни оиласини уйдан чиқариб юборишга
харакат қилиб келиши, 2024 йил 6 октябрь куни турмуш қурган қизи уйга
мехмонга келганлиги сабабли унга овқат қилиш мақсадида ошхонага
кирганлиги ва овқат бошлаш арафасида турганлиги, шу вақтда
З.Мирзахмедова телефон орқали турмуш ўртоғига “нимага буларни
йўқотмадингиз, нимага мен буларни ҳалиям уйда кўраяпман” деб бақириб
гаплашаётганини эшитиб қолганлиги, аммо З.Мирзахмедованинг гапларига
аҳамият бермасдан овқат қилишда давом этганлиги, шунда З.Мирзахмедова
ётоқхонасидан чиқиб келганлиги ва “қозонни ол, ман овқат қилмоқчиман”
деб бақирганлиги, шунда З.Мирзахмедовага қизи мехмонга келганлигини,
тезда овқат пишириб уни кузатиб қўймоқчи эканлигини айтганида
З.Мирзахмедова уни турли хилдаги қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб, газ
устида қизиб турган қозонни олиб юз қисмига бир маротаба урганлиги, шу
вақтда ошхонага қайниси Ж.Мирзахмедов ва фарзандлари кириб келганлиги,
қайниси Ж.Мирзахмедов уни ва овсини З.Мирзахмедовани ажратиш ўрнига
унга ташланиб кетганлиги ва юзига мушт билан бир неча маротаба уриб, уни
деразадан пастга улоқтирмоқчи бўлганлиги, шу вақтда у ўзини химоя қилиш
мақсадида шу ерда турган шиша банка билан қайнисини бошига бир
маротаба урганлиги, шу вақтда ўғли келиб уларни ажратиб олганлиги, сўнг
З.Мирзахмедова уни қайта ҳақорат қилиб, ошхонадан чиқиб кетганлиги
ҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан
пушаймонлиги, бошқа бу ҳолат такрорланмаслигини инобатга олиб, суддан
ўзига нисбатан енгиллик беришни сўради.
Жабрланувчи Ж.Мирзахмедов суд мажлисида, 2024 йил 06 октябрь куни
соат 16:00ларда кўчада юрганида қизи қўнғироқ қилиб, турмуш ўртоғи
акасининг турмуш ўртоғи, яъни келинойиси Мирзахмедова Дилфуза билан
жанжаллашаётганлигини айтганлиги, у уйга келса, ҳақиқатдан ҳам, турмуш
ўртоғи
Мирзахмедова
Зилола
келинойиси
билан
жанжаллашиб
туришганлиги, уларни ажратмоқчи бўлиб, уларга ёпишганида, бирдан
келинойиси қўлига шиша бутилка олиб, бош қисмига урганлиги, шунда
бошидан қон оқиб турганлигини кўриб, уйдаги ҳамма қўрқиб кетганлиги ва
бошини бойлаб, уларни ажратганлиги, келинойиси ИИБ ходимларига хабар
қилганлиги ҳақида кўрсатув бериб, Д.Мирзахмедовга қонуний жазо
тайинлашни сўради.
Гувоҳ З.Мирзахмедова суд мажлисида, 2024 йил 06 октябрь куни соат
16:00ларда овқат қилиш учун ошхонага кирганлиги ва у ерда овсини
Мирзахмедова Дилфуза опа овқат пиширишни якунлаб турганлиги, унга
қозонини орқадаги газга олишини, у ҳам овқат қилиб олиши кераклигини
айтганида у овқат қилмаслигини айтганлиги, у уни қозонини сал нарироққа
итарганида унга қўли билан ёпишиб, уни бўғиб кетганлиги, шунда нариги
уйдан бақир-чақирни эшитган катта қизи Зулфия ҳам чиқиб, унга ёпишиб
иккаласи уриб кетишганлиги, шунда қаердандир турмуш ўртоғи
Мирзахмедов Жамолиддин келиб қолганлиги, уларни ажратаётган вақтда
овсини қўлига шиша бутилка олиб, турмуш ўртоғининг бошига урганлиги
ҳақида кўрсатув берди.
Суд, судланувчи Д.Мирзахмедованинг жиноят содир этишдаги айби,
ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви ҳамда жабрланувчининг
берган кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчининг аризаси, тушунтириш
хатлари, юзлаштириш, нарсани кўздан кечириш баённомалари, судга оид
тиббий экспертизасининг хулосаси, ашёвий далил ҳамда жиноят иши бўйича
барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан тўлиқ
исботланган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Д.Мирзахмедованинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо
бериб, дастлабки тергов органи томонидан унинг қилмиши соғлиқни қисқа
вақт, яъни олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган даврда
ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган
муддатга йўқотилишига сабаб бўлган қасддан баданга енгил шикаст
етказишни совуқ қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган ашёни
ишлатиб содир этиш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми “в” банди билан тўғри квалификация қилинган
деб ҳисоблайди.
Суд, Д.Мирзахмедовага нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда,
Д.Мирзахмедованинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд
эмаслигини, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан
пушаймонлиги, аёл киши эканлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, унга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан
ушбу модда санкцияси доирасида озодликни чеклаш жазосини тайинлашни
лозим топади.
Суд, иш бўйича манфаатдор тарафларга уларга етказилган зарарларни
ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритьиш тартибида судга
мурожаат қилиши ҳуқуқини тушунтиришни;
иш бўйича ашёвий далил деб топилган шиша бўлагини ҳукм қонуний
кучга кирганидан сўнг йўқ қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472,
473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Мирзахмедова Дилфуза Охтамовна (MIRZAXMEDOVA DILFUZA
OXTAMOVNA) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми “в”
бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва
унга шу модда бўйича 1 (бир) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси
тайинлансин.
Д.Мирзахмедованинг ишлаш ва иш жойигача бориши ҳамда уй-жойига
қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда Тошкент
шаҳри, Чилонзор тумани, Бек Тўпи МФЙ, Алгоритм даҳаси, 3-уй, 134хонадон чиқиши чеклансин ва унга қўшимча::
-ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация
бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш;
-маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини
ўзгартирмаслик тақиқлари юклансин.
Жазо ижросини таъминлаш Д.Мирзахмедованинг яшаш жойи бўйича
ИИО ФМБ Пробация бўлими зиммасига юклатилсин.
Озодликни чеклаш муддати Д.Мирзахмедова жазоларни ижро этиш
органида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Судланувчи Д.Мирзахмедовага нисбатан қўлланилган “муносиб хулқатворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний
кучга киргандан сўнг бекор қилинсин.
Иш бўйича манфаатдор тарафларга уларга етказилган зарарларни
ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга
мурожаат қилиши ҳуқуқини тушунтирилсин.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган шиша бўлаги ҳукм қонуний
кучга кирганидан сўнг йўқ қилинсин.
Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган
кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи томонидан эса
уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат
ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши
мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация
тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья:
(имзо)
С.Мамадиев
Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович