← Назад
Решение #801501 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
QARSHI TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARSHI INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
180108, Qarshi shahri, Bog’zor ko‘chasi, 2 A
180108, Karshi, Bog’zor street, 2 A
Tel: (+99875) 227-11-73, Fax: (+99875) 227-04-13
е-mail: i.qarshi@sud.uz
Қарши шаҳри
2022 йил 9 август
4-1801-2204/2923-сонли иш
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Латипов раислигида, судья
ёрдамчиси Б.Давлатовнинг котиблигида аризачи Қашқадарё вилоят давлат солиқ
бошқармасининг жавобгар Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармасига нисбатан
берган аризаси бўйича ишни аризачи вакили А.Ташматов (ишончнома асосида),
жавобгар вакили У.Чориев (ишончнома асосида)лар иштирокида Қарши туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Аризачи Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси судга ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар "SAXRO" хусусий корхонасининг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризада келтирилган важлар
бўйича тушунтириш бериб, жавобгар томонидан суд муҳокамасига қадар ҳисоботлар
тақдим этилганлигини маълум қилди.
Жавобгар вакили иш бўйича тушунтириш бериб, муддатдан бироз кечикиб бўлса
ҳам солиққа оид ҳужжатларни даъвогарга тақдим этганини баён қилди.
Шунга кўра, суд аризачи ва жавобгар вакилининг тушунтиришларини эшитиб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга асосан
аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки)
молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд
аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган тартибда ва муддатда солиқ
инспекциясига тақдим қилинмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн
кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд
томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи
томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ
тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар
тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда
юборилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан
мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва
(ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати
тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ
текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар
белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ
органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда ва бошқалар.
3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор
шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига
тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик
қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома
билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги
ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради;
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб
турилишини англатади.
Бироқ, аризачи вакили тақдим этган маълумотга кўра, жавобгар томонидан суд
муҳокамаси кунига қадар ҳисоботлар тақдим этилган.
Юқоридагиларга кўра, суд аризани қаноатлантиришни рад этишни ҳамда
тарафлар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи
тўлашдан озод этилганлиги сабабли давлат божи ундирмасликни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
112-113, 118,
176-179, 186, 221, 222-моддаларини қўллаб, суд
Қ АРОР Қ ИЛДИ:
Аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон ўн кунлик муддатда апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Судья
У.Латипов