← Назад
Решение #801659 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 7 | — | law | |
| онуннинг | 12 | — | law | |
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| онунини | 17 | — | law | |
| онунини | 18 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2022 йил 09 август
4-1701-2203/2405-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.К.Абидов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Алиқуловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар –
“***********” МЧЖ манфаатида, жавобгар – «***********» масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 24 505 110 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакили ********* ва ********** (2022 йил 29 июль кунги
01-08/843-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили У Абдуллаев (рахбар,
паспорт асосида) Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш
вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш
инспекцияси Андижон вилоят ҳудудий инспекциясидан мутахассиси *********
(2022 йил 08 август кунги 197-сонли ишочнома асосида) иштирокида, Хўжаобод
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) “***********” МЧЖ (бундан буён
матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида Андижон туманлараро иқтисодий
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «***********» масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) нисбатан сув
таъминоти ва оқава сувни чиқариш хизматидан ноқунуний фойдаланиб келганлиги
учун 24 505 110 сўм зарарни ундириш ҳамда даъвони таъминлашни сўраган.
Мазкур иш 2022 йил 22 июль куни Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди
иш юритувига ўтказилган.
Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 июль кунги
ажримига асосан даъвогарнинг даъвони таъминлаш ҳақидаги аризаси рад
қилинган.
Суднинг ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат
кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш
инспекцияси Андижон вилоят ҳудудий инспекциясидан мутахассис жалб
қилинган.
Суд мажлисида даъвогар ва жавобгар вакиллари низо юзасидан медиация
келишувига эришганлигини баён қилиб, тарафлар ўртасида 2022 йил 08 август
кунги медиатив келишувни тақдим этиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни
сўради.
Иш ҳужжжатларига кўра, даъвогар томонидан жавобгар ҳудудида ичимлик
ва оқова сув тармоқларидан фойдаланиш ҳолатлари текширилганда жавобгар
ичимлик сувига ноқонуний равишда уланиб олиб, фойдаланиб келаётганлиги
аниқланган. Текшириш натижаси бўйича 2022 йил 16 февраль кунги
АN 001 -сонли текширув далолатномаси тузилган ҳамда ушбу далолатномага кўра,
зара миқдори ҳисоб китоб қилиниб, 24 505 110 сўм етказилган зарар аниқланган.
Суд жараёнида мутахасис томонидан жавобгарнинг асословчи ҳужжатлари
асосида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги
194-сонли қарори билан тасдиқланган Қоидаларнинг 49-94-76-бандига кўра
екказилган зарар миқдори қайта ҳисоб-китоб қилинганда зарар миқдори
9 557 835 сўм келиб чиққан.
Ишни суд жараёнида кўриш давомида тарафлар ўртасида 2022 йил 9 август
куни медиатив келишув тузилган.
Медиатив келишув МТ№000891-рақамли сертификатга эга бўлган
профессионал медиаторлар реестрида рўйхатда турган Кумаев Ўткирбек
Бахромжонович томонидан тасдиқланган.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Медиация
тўғрисида”ги
Қонуни
7-моддасига кўра медиация тарафларнинг медиацияни қўллаш тўғрисидаги
келишувда ифодаланган ўзаро ихтиёрий хоҳиш-истаги бўлган тақдирда
қўлланилади.
Ушбу Қонуннинг 12-моддасига асосан медиаторнинг фаолияти
профессионал ёки нопрофессионал асосда амалга оширилиши мумкин.
Нопрофессионал асосдаги медиатор фаолиятини йигирма беш ёшга тўлган ва
медиатор вазифаларини бажаришга розилик берган шахс амалга ошириши
мумкин.
ИПКнинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини ёки
медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив
келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув
битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд
ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция
судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун
чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
ИПКнинг 107-моддаси 5³-бандига муфовиқ тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги Қонунини
17-моддаси 6-бандига кўра низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал
қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив
келишув тузилган ҳоллар мустасно.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини
18-моддаси 1-қисми 9-бандига биноан, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи тўлиқ ёки қисман
қайтарилиши кераклиги белгиланган. Палата Ўзбекистон Республикаси “Давлат
божи тўғрисида”ги қонуннинг 9- моддаси 2-қисмига кўра, имтиёздан фойдаланган
холда даъвогар манфаатида давлат божи тўламасдан судга мурожаат қилган.
3
Қайд этилганларга кўра суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, мазкур
иш бўйича давлат божини ундирмасликни, ишни кўриш билан боғлиқ почта
харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал
Кодексининг 107, 109, 118, 131, 195-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
палатаси
Андижон
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг даъвогар – “***********” МЧЖнинг жавобгар «***********»
масъулияти
чекланган
жамияти
ҳисобидан
24 505 110 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги 2022 йил 10 июнь кунги даъво
аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар
“***********”
МЧЖ
томонидан
тўлаб
чиқилган
24 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Ажрим устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий
суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов