Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2204/2879 Дата решения 09.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья Латипов Усмон Яхшибоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Асакабанк АЖ акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Хўжам Барлос масъулияти чекланган жамияти
Source ID 878447 Claim ID 2834613 PDF Hash 19e1a81885631afb... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 40-моддаси онуннинг 40 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онуннинг 37-моддаси онуннинг 37 law
онуннинг 140-моддаси онуннинг 140 law
онуннинг 141-моддаси онуннинг 141 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
QARSHI TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 180108, Qarshi shahri, Bog’zor ko‘chasi, 2 A Tel: (+998-75) 227-13-05, Fax: (+99875) 227-17-05 KARSHI INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 180108, Karshi, Bogzor street, 2 A е-mail: i.qarshi@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 9 август 4-1801-2204/2879-сонли иш Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси аризачи “Асакабанк” АЖ манфаатида жавобгар “Хужам Барлос” масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш ҳақидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакили Б.Ўтаев (ишончнома асосида) (жавобгар иштирокисиз)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси аризачи “Асакабанк” АЖ манфаатида судга ариза билан мурожаат қилиб жавобгар “Хужам Барлос” масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили тушунтириш бериб, жавобгарнинг банк олдида қарздорилиги мавжудлигини, жавобгарнинг мол-мулки йўқлиги ҳақида Мажбурий ижро бюросининг тегишли қарори билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан ижро ҳужжати ўзига қайтарилганлигини, қарзини ундириш бўйича кўрилган чоралар натижа бермаганлигини баён қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд жавобгар суд мажлиси тайиланган кун ва вақти ҳақида хабардор қилинган деб топиб, ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблади. Шунга кўра, суд аризачи вакилининг иш бўйича тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатларга кўра қарздорнинг аризачи олдидаги жами қарздорлиги 444 389 564,44 сўмни ташкил қилган. Қарздорликни ундириш ҳақида кўрилган чоралар натижа бермаганлиги сабабли Мажбурий ижро бюросининг 2020 йил 15 майдаги қарори билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан ижро ҳужжати ундирувчига ижро этилмасдан қайтарилган. Шу сабабли, аризачи қарздорга нисбатан банкрот деб топиш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилган. Суд аризани тўлиқ асосли деб ҳисоблайди. Чунки, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун (кейинги ўринда – Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра Тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Мазкур Қонуннинг 37-моддасига мувофиқ тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва тўловга қобилиятсизликни тиклаш тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилишга қарздорнинг вақтинча тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади. Қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади. Қонуннинг 140-моддасида суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига сабаб бўлиши, тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили муддати ўн икки ойдан ошиши мумкин эмас. Зарурат бўлганда бу муддат тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига кўра ёки суднинг ташаббуси билан уч ойгача узайтирилиши мумкинлиги белгиланган. Қонуннинг 141-моддасига асосан суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан: қарздорнинг мол-мулкини бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ бўлган ёки унинг мол-мулкини учинчи шахсларга фойдаланиш учун топширишга сабаб бўлувчи битимлар тузишга фақат ушбу бобда белгиланган тартибда йўл қўйилади; қарздорнинг барча пул мажбуриятларини бажариш муддати, шунингдек кечиктирилган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш муддати бошланган деб ҳисобланади; қарздорнинг барча турдаги қарзлари бўйича неустойка (жарима, пеня) ва фоизларни ҳисоблаш тугатилади; мол-мулк солиғи, ер солиғи, шунингдек солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятлар юзасидан аввал ҳисобланган ва ундирилмаган пенялар ва жарималар ҳисоблаш тўхтатиб турилади; қарздор мол-мулкини сотишдан тушган маблағларнинг қарздорликни тўлашга йўналтирилган қисми қўшилган қиймат ва даромад солиғидан озод этилади; қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотлар махфийлик тоифасига, шу жумладан тижорат сирига мансублигини йўқотади; ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратишга доир барча чекловлар олиб ташланади; ижро ҳужжатларини ижро этиш тугатилади. Пул мажбуриятлари, солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича барча талаблар, бошқа мулкий талаблар фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида қарздорга тақдим этилиши мумкин, бундан мулк ҳуқуқини эътироф этиш, маънавий зиённи компенсация қилиш, мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш, асоссиз орттирилган бойликни қайтариш, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талаблар, шунингдек жорий тўловлар бўйича талаблар мустасно. Тугатишга доир иш юритиш бошлангунига қадар қарздорнинг мажбуриятларини бажариш таъминоти сифатида берилган мол-мулкдан фойдаланишдан мазкур иш юритиш бошланганидан кейин олинадиган ҳосилга, маҳсулотга ва даромадларга нисбатан кредиторнинг ўз талабларини бажариш таъминоти сифатидаги ҳуқуқи татбиқ этилмайди. Ижро этилиши ушбу модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошисига мувофиқ тугатилган ижро ҳужжатлари қонунчиликда белгиланган тартибда давлат ижрочилари томонидан тугатиш бошқарувчисига ўтказилиши лозим. Қарздорнинг барча мажбуриятларини бажаришга фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида йўл қўйилади. Суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг бошқарув органлари қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этиш вазифаларини бажаришдан, агар илгари четлаштирилмаган бўлса, четлаштирилади, қарздор раҳбарининг ваколатлари тугатилади (қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси тугатилади), қарздорнинг ишларини бошқариш тугатиш бошқарувчисининг зиммасига юклатилади, шунингдек мулкдорнинг қарздор мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этишга доир ваколатлари тугатилади. Тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасини тугатиш ёки мазкур раҳбарни бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган ташкилотлар ва фуқароларни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризалардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши кўрсатилган. ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар божи тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Юқоридагиларга кўра, суд аризани қаноатлантириб, қарздорни банкрот деб топишни, тугатишга доир иш юритишни бошлашни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 5, 140, 141-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 36, 112-113, 118, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси аризачи “Асакабанк” АЖ манфаатидаги аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “Хужам Барлос” масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Жавобгар “Хужам Барлос» масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси этиб 3-тоифали суд тугатиш бошқарувчиси Э.Набиев тайинлансин. Суд тугатиш бошқарувчиси Э.Набиев зиммасига қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги ҳақида расмий нашрда эълон бериш, тугатишга доир иш юритишни “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун асосида ташкил этиш ва ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2013 йилдаги 224-сонли “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги”ги Қарорига асосан сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида хулоса тайёрлаш ва хулосани судга тақдим этиш, шунингдек тугатиш жараёнида қарздор корхонанинг мол-мулки йўқлиги ҳақидаги маълумотларни тўлиқ олиш ва қилинган ишлар ҳақида ҳар ойда 1 (бир) маротаба судга ёзма оралиқ ҳисобот тақдим этиб бориш ҳамда якуний ҳисоботни тақдим этган ҳолда тугатиш ишларини 2022 йил 9 ноябрга қадар якунлаш вазифаси юклатилсин. Жавобгар “Хужам Барлос” масъулияти чекланган жамиятидан аризачи “Асакабанк» АЖ фойдасига 24 000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин ва ижро варақаси берилсин. Аризачи “Асакабанк” АЖга қарздор “Хужам Барлос” масъулияти чекланган жамияти раҳбари томонидан давлатга етказилган зарарни қарздор раҳбари ва унинг таъсисчиларидан субсидиар тартибда ундириш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат этиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилсин. Ажрим нусхаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси ва Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлимига юборилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириш) мумкин. Судья У.Латипов