Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2204/2946 Дата решения 09.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья Латипов Усмон Яхшибоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кашкадарё вилоят Бюджетдан ташкари пенсия жамгармаси Ответчик / Подсудимый Қарши туман Бандликка кумаклашиш маркази
Source ID 891458 Claim ID 2844116 PDF Hash 4e5d79e57296b9ba... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ги Конунининг 14-моддаси ги Конуни 14 law
онуннинг 66-моддаси онуннинг 66 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 12-моддаси онун 12 law
аролик кодексининг 1001-моддаси аролик кодекси 1001 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
QARSHI TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARSHI INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 180108, Qarshi shahri, Bog’zor ko‘chasi, 2 A 180108, Karshi, Bog’zor street, 2 A е-mail: i.qarshi@sud.uz Tel: (+99875) 227-10-58, Fax: (+99875) 227-11-73 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2022 йил 9 август 4-1801-2204/2946-сонли иш Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов раислигида, судя ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг жавобгар Қарши туман Бандликка кумаклашиш марказига нисбатан даъвоси бўйича ишни даъвогар вакили ХМухаммадиев (ишончнома асосида)лар (жавобгар иштирокисиз) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Қарши туман Бандликка кумаклашиш марказидан регресс тартибда 107 146 786,3 сўм асосий қарз, 1 343 620,72 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили суд мажлиси муҳокамасига қадар 28 000 000 сўм қарздорлик қисман тўланганлигини, бугунги кун ҳолатидаги қарздорлик 79 146 786,30 сўмни ташкил этиши, даъво суммаси жами 17 нафар фуқаролар учун ҳисобланган пул маблағларини ундириш талаби билан мурожаат этилганлигини маълум қилиб, кечиктирилган тўловлар учун пеня ҳисобланганлигини инобатга олиб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этувчи шахснинг тушунтиришларини, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикасининг “Фукароларнинг Давлат пенсия таъминоти тугрисида”ги Конунининг 14-моддасига биноан “Ёшга доир пенсияларни муддатидан олдин тайинлаш” тўғрисидаги Карши туман Бандликка кумаклашиш марказининг тақдимномасига асосан фуқаролар Росилов Ботир Ўзиевичга 8 380 864 сўм, Юсупов Намоз Рахимовичга 4 918 490,3 сўм, Норов Нарзулло Тоғаевичга 6 827 582,3 сўм, Ахмедов Ўктам Махмудовичга 7 361 469,9 сўм, Пиримов Нормамат Имамовичга 4 116 756,3 сўм, Рахмонов Рашид Қаршиевичга 12 603 788,9 сўм, Сагдиева Лола Негматовнага 8 912 678 сўм, Бозоров Мирсаид Муродовичга 4 926 715,1 сўм, Исмаилов Илхом Исроиловичга 5 800 386,4 сўм, Эргашев Хусан Шомуротовичга 7 306 697,4 сўм, Гэлдиев Муродилла Умировичга 3 438 323,7 сўм, Орзиқулов Нусур Раджабовичга 7 325 323,1 сўм, Хамраев Дилмурод Қахаровичга 8 257 616 сўм, Чориев Фахриддин Қахаровичга 4 415 330,2 сўм, Жураев Сирожиддин Эргашовичга 3 243 259,1 сўм, Тухтаев Хусан Хазратқуловичга 4 710 301,7 сўм ва Чориев Абдирахим Шодмоновичга эса 4 601 204 сўм тўлаб берилган. Даъвогарнинг жавобгарнинг жами 17 нафар ходимларига 107 146 786,3 сўм пенсия маблағларини регресс тартибда белгиланган ҳисоб рақамларга тўлаш тўғрисидаги талабномалари жавобгар томонидан этиборсиз қолдирилган. Шунга асосан даъвогар жавобгардан корхона ходимларига тўланган пенсия пулларини регресс тартибда ундириб беришни сўраб судга мурожаат қилган. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 66-моддаси 2-қисмига асосан мулк шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар корхонанинг айби билан меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган пенсияларни тўлаш, шунингдек ходим ушбу қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунга қадар ушбу қонун 12-моддасининг "б"-"ж" бандларига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш учун иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1001-моддасига кўра бошқа шахс (меҳнат мажбуриятларини бажараётган ходим, транспорт воситасини бошқарувчи шахс ва ҳ.к) томонидан етказилган зарарни тўлаган шахс бу шахсга нисбатан, агар қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса, тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга. Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили томонидан тақдим этилган шу кундаги 01-10/30-07-95/3756-сонли маълумотномага кўра, жавобгар томонидан қарздорлик қисман 28 000 000 сўмлик тўловлар амалга оширилгандан сўнг 79 146 786,30 сўм қолганлиги маълум қилинган. Шу боисдан суд асосий қарз ундириш талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар қарздорлик кечиктирилгани учун 1 343 620,72 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли қарорининг 3,10 ва 15-бандларида кўрсатилган пеняларни тўлашда харажатлар ўз вақтида қопланмаганлиги учун ўтказилиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,033 фоизи миқдорида, лекин қарздорликни 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорида пеня ҳисобланади деб белгиланган. Мазкур қонун ҳужжати талабига асосан суд даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги талабларини муҳокама қилиб, тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, 5-қисмига кўра даъвогарнинг даъво талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 79 146 786,30 сўм асосий қарз, 1 343 620,72 сўм пеня, 24 000 сўм почта харажати ва республика бюджетига 2 169 808 сўм давлат божи ундиришни ҳамда даъвони қолган қисмини рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1001-моддаси ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179-моддаларига асосланиб, суд қарор қилди: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар Қарши туман Бандликка кумаклашиш марказидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармаси фойдасига 79 146 786,30 сўм асосий қарз, 1 343 620,72 сўм пеня, 24 000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 2 169 808 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвони қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья У.Латипов